Сармоядор. Теодор Драйзер. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Теодор Драйзер
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-6132-9-4
Скачать книгу
– деди у биринчи куннинг ўзидаёқ Фрэнкнинг ишлашини кузатиб бошқа хизматчига. – Қараб тур, у ҳали ёмон тушади. Мен бундайларни биламан. Қараб тур, ҳали маблағ ажратиш ва пул ўтказмалари пайти бошлансин…

      Жаноб Сэмпсоннинг айтганларига қарши ўлароқ, Фрэнк чалкашиб кетмади. Бир ҳафта ҳам ўтмай, у Уотерменлар фирмасининг молиявий ҳолатини, агар фирма хўжайинларидан яхшироқ демаса, улардан камроқ билмасди. У ҳисоб варақаларини кимга юборишни, қайси ҳудудларда кўпроқ ишлар амалга ошишини, ким яхши ва ким ёмон мол олиб келишини яхши билиб олди. Бунга бир йил давомида нархларнинг тебраниб туриши гувоҳлик бериб турарди. У ўз тахминларини текшириб кўриш учун асосий бухгалтерия дафтарларидаги қатор эски ҳисобкитобларни қараб чиқди. Бухгалтерия уни фирма ҳаётини акс эттирувчи ёзув сифатидагина қизиқтирди, холос. Йигит бу ишда кўп қолиб кетмаслигини яхши биларди. У ёғини эса ҳаёт кўрсатади. Ҳозирча у нон-комиссион ишларни ипидан игнасигача ўрганиб чиққанди. У фирма хўжайинлари, тўғрироғи, уларнинг мижозлари – чунки фирма фақат даллоллик билан шуғулланарди, консигнацияга5 келиб тушадиган маҳсулотларнинг тезлик билан сотилмаётганидан, мол етказиб берувчилар, харидорлар ва бошқа комиссион фирмалар билан алоқалар яхши йўлга қўйилмаганидан жуда жиддий зарар кўришаётганини тушуниб етганди. Масалан, мижоз ўсиб бораётган эмас, балки бир маромда турган бозор нархини ҳисобга олиб, мева ёки сабзавотини юклайди. Бироқ бу нарсани бир пайтнинг ўзида ўнта одам қилса ёки бошқа даллолларнинг юклари тўхтаб қолса, нархлар шу заҳоти тушиб кетади. Юк айланмаси ҳеч қачон бирдек турмаган ва турмайди ҳам. Шу заҳотиёқ Фрэнк сайёр агент сифатида товарларнинг йирик партиясини сотиш билан шуғулланса, у фирмага кўпроқ фойда келтириши мумкинлигини англаб қолди. Бироқ вақти келмагунча бошлиқлар олдида бу масалани кўтармасликка аҳд қилди, чунки шу нарса яқин орада ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолиши мумкин.

      Ҳенри ва Жорж – иккала Уотерменлар – Фрэнк ҳисобкитоб ишларини соз олиб бораётганидан жуда шод эдилар. У ишхонада эканининг ўзиёқ ҳамма нарса жойидалигига ишонч туғдираётганди. Бироз вақт ўтиб Фрэнк “Жорж оға”нинг диққатини бир нечта ҳисоб варақаларга қаратди ва уларнинг баъзи бирларини баланслаштириш керак бўлса, бошқаларини бутунлай ёпишни тавсия қилиб, қарияни хурсанд қилди. Унинг қалбида бу йигитчанинг салоҳияти ишларини енгиллаштиришда ёрдам бериши мумкинлигига умид уйғонганди, айни пайтда эса Фрэнкка нисбатан ёқимли дўстона муносабат ҳисси ҳам ўсиб бораётганди.

      “Ҳенри оға” эса йигитни ташқаридаги операцияларда синаб кўриш тарафдори эди. Фирманинг нақд захиралари доим ҳам буюртмачиларни қониқтира олмагани учун бошқа идора ёки биржаларга мурожаат қилишга тўғри келар ва бу ишни одатда фирма бошлиғи бажарарди. Бир куни эрталаб бозорда ун кўпайиб кетиб, дон етишмаётганидан хабар берувчи юкхатлар келди. Фрэнк буни биринчи бўлиб кўрганди, катта Уотермен уни ўз хонасига чақириб, деди:

      – Фрэнк, сиздан бу вазиятдан қандай чиқиб кетишни ўйлаб кўришингизни илтимос


<p>5</p>

Молларни воситачиларнинг омборлари орқали сотиш шакли.