Сармоядор. Теодор Драйзер. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Теодор Драйзер
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-6132-9-4
Скачать книгу
комитетининг котиби чиқарди. Жануби-ғарбий бурчакда биржа аъзолари турли ҳисоботлар ва йиллик натижалар билан танишишлари мумкин бўлган хонага олиб кирадиган эшик бор эди.

      Агар унга муҳтож бўлган ва бундай одам ўзига фойдали бўлишига ишонган жаноб Тай Фрэнк учун жой сотиб олмаганида, ёш Каупервудни на маклер ва на ёрдамчи сифатида биржага яқинлаштирардилар. Жой учун тўланган икки минг долларни Тай Фрэнкка қарз сифатида ёзиб қўйди ва ҳаммага эшиттириб, уни ўзининг шериги деб эълон қилди. Бундай қалбаки шерикчиликлар биржанинг қонунларига зид эди, бироқ маклерлар кўпинча шундай қилишарди. Кичкина шерик ва шогирдларни мазах қилиб, “нимчорак“ ва “икки долларлик маклерлар” деб аташарди, чунки уларнинг ҳар бири арзимаган пул учун истаган одамнинг топшириғига кўра сотиб олиш ёки сотишга тайёр туришарди ва бу операция ҳақида фақат ўзларнинг фирмаларигагина ҳисоб беришарди.

      Ўзининг ажойиб қобилиятига қарамай, Фрэнк ҳам бошида “нимчорак” саналиб, “Тай” компаниясининг биржадаги мухтор вакили жаноб Артур Райверс ихтиёрига топширилганди.

      Райверс ўттиз беш ёшлардаги жуда бақувват одам бўлиб, келишган, барваста, соқоллари доим тоза олинган, юзлари қатъий ифодали, калта қора мўйлови ва ингичка қора қошлари ўзига ярашиб турарди. Сочларининг ўртасидан текис фарқ очилган, ияги билинар-билинмас иккига ажралганди. Райверснинг товуши юмшоқ, ҳаракатлари босиқ, доим ва ҳамма ерда бир хил сипо эди. Каупервуд аввалига нега шундай тажрибали ишбилармон жаноб Тайнинг қўлида ишлашига тушунмай юрди, бироқ кейинчалик у Райверснинг бу ишда иштирокчи эканини англади. Тай ташкилотчи эди, у мижозларни идорасида қабул қиларди, Райверс эса биржада фирманинг вакили бўлиб, ташқи алоқаларни олиб борарди. Фрэнк тез орада акциялар нега гоҳ кўтарилади ва гоҳ тушади – тушунишга ҳаракат қилишнинг фойдаси йўқлигини англади. Тайнинг тушунтиришича, бу албатта қандайдир умумий сабабларга кўра рўй беради, бироқ уларни ҳисобга олишнинг ҳеч иложи йўқ.

      – Бу бирор банкнинг синиши бўладими ёки шунчаки фалончининг фалончиси нимадир бўлибди, деган ғийбат гапми, истаган бир сабаб биржада шов-шув ва ваҳима кўтариши мумкин, – ўзига хос талаффуз билан дерди Тай. – Каупервуд, биржа бутунлай ўзгача бир дунё. Дунёда ҳеч ким сизга буни тушунтириб бера олмайди. Мен қанчалаб акционерлик жамиятлари ўз-ўзидан учиб кетганини кўрганман, ҳатто энг кучли биржа аъзоси ҳам бунинг сабаби нима эканини тушунтириб бера олмайди. Яна акциялар ҳеч қандай сабабсиз осмонга кўтарилиб кетганини ҳам кўрганман. Эҳ, бу биржа ғийбатлари! Шайтоннинг ўзи ҳам бундай ишларни қила олмайди. Одатда акциялар тушиб кетса, демак, кимдир уларни биржага ташлаяпти ёки бозорда ҳамма тушкун кайфиятда. Агар акциялар юқориласа, демак, вазият яхши ёки кимдир уларни сотиб оляпти. Бу – факт. Бундан ташқари… Майли, Райверс ҳозирча сизни бор ички сирлар билан таништираверсин. Фақат бир нарсадан огоҳлантириб қўйишим керак: мени ҳеч қачон қарзга ботира кўрманг. Бу – ишончли