Сармоядор. Теодор Драйзер. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Теодор Драйзер
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-6132-9-4
Скачать книгу
Йўқ, Фрэнк бу турдаги одамларни ишга солиши керак. Ҳақиқий инсон – сармоядор – бошқа бировнинг қўлида қурол бўлиши мумкин эмас. Унинг ўзи шундан фойдаланади. У яратади. У бошчилик қилади.

      Бу нарсани Каупервуд ўн тўққиз ёки йигирма ёшларида аниқ, мукаммал тушуниб етган, бироқ у пайтда ўз билимларидан амалий хулоса чиқаришга ҳали тайёр эмасди. Бироқ шунга қарамай, у бир нарсага аниқ ишонарди: ҳали унинг даври келади!

      7

      Қанчалик беандишалик бўлмасин, Фрэнкнинг жаноб Сэмплнинг хотинига телбаларча қизиқиши кун сайин ортиб борарди. Бир куни улар Фрэнкни меҳмонга таклиф қилди, йигитча бажонидил рози бўлди. Сэмплларнинг уйи Каупервудларга яқин жойда, Фронт стритда, ҳозирги 956-кўчада жойлашганди. Ёз фаслида ҳовли яшил рангга бурканарди. Жануб томондаги кичкина айвончадан дарё томонда ажойиб манзара намоён бўларди; ҳамма эшик ва деразаларнинг юқори қисми ярим доира шаклида ишланган, майда шишалардан безак берилганди. Бироқ уйнинг ички жиҳози Фрэнк кўришни хоҳлаган даражада эмас, мебеллар янги ва қимматбаҳо бўлса-да, нафислик йўқ эди. Девордаги расмлар ҳам оддий, кўпники қатори. Китоблар тўғрисида-ку, гапиришнинг ҳам ҳожати йўқ – Инжил, бир-иккита урф бўлган роман, бир нечта нуфузли бадиий тўпламлар ва Сэмплларга мерос бўлиб қолган эски китоблар уюми. Бироқ чиннилар ажойиб: қимматбаҳо, нафис суратлар билан безатилган. Хоналардаги гилам ва гулқоғозлар жуда ёрқин рангда эди. Бироқ уй бекаси Лилианнинг ўзи ажойиб аёл: у қандай ҳолатда бўлмасин, сирли яратиқлигича қолаверарди.

      Эр-хотин бефарзанд бўлиб, бунда миссис Сэмплнинг айби йўқ эди – у болали бўлишни жуда ҳам хоҳларди. Болалигида уйларига кириб турадиган қўни-қўшниларни ҳисобга олмаганда, одамлар билан кам мулоқот қилганди. Лилианнинг икки акаси ва битта опаси бўлиб, улар Филадельфияда яшар, ҳаммаси оилали эдилар.

      Синглисидан уларнинг кўнгли тўқ, Лилианни жуда яхши одамга турмушга чиққан деб ҳисоблашарди.

      Аёл жаноб Сэмплни бир пайтлар телбаларча севган деб бўлмайди. У ўз хоҳиши билан турмушга чиққан бўлсада, эри жаноб Сэмпл ҳар қандай аёлни ўзига жалб қила оладиган эркаклар тоифасига кирмасди. У тажрибали, ўз услубига эга ва ўта батартиб одам эди. У эгалик қиладиган пойабзал магазини ёруғ ва жуда тоза бўлиб, урф бўлган молларнинг катта ассортименти мавжудлиги билан бошқалардан ажралиб туради. Жаноб Сэмпл гапиришни яхши кўрар, фақат пойабзал ишлаб чиқариш, янги пошналар ва бичимлар ҳақида узоқ гапириши мумкин эди. Ўша пайтларда тайёр, қисман машинада тикилган оёқ кийимлари аста-секин бозорга кириб келаётганди. Жаноб Сэмплда доим бундай оёқ кийимларнинг захираси сақланар, бироқ у ўлчам бўйича буюртмага маҳсулот тикадиган косибларнинг ишларидан ҳам воз кечмаганди.

      Миссис Сэмпл баъзида бироз ўқишни ёқтирар, кўп вақтини хаёл суриб ўтириш билан ўтказса-да, бироқ бу унинг чуқур мулоҳазали эканидан дарак бермасди. Шунга қарамай, у ажойиб, ўзига хос тарзда гўзал бўлиб, шу туришида антиқа ҳайкал ёки юнон