Менинг ҳаётим. Генри Форд. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Генри Форд
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-173-3
Скачать книгу
мендан қўлларини ювиб, қўлтиққа уришаёзди. Ўрганишни осон уддаладим – механикка етарли барча билимларни уч йиллик шогирдлик даври тугамасидан олиб бўлдим. Жуда нозик механизмларга, айниқса, соатларга қизиқишим туфайли тунлари бир заргарнинг устахонасида ҳам ишлаб юрдим. Ўша ёшлик йилларимда уч юзтача соатим бор эди. Ўттиз цент сарфлаб, туппатузук соат йиға оламан деб ўйладим ва шу иш билан шуғулланмоқчи бўлдим. Кейин фикримдан қайтдим, чунки соат ҳаммага бирдек зарур буюм эмас, шунинг учун уни ҳамма ҳам сотиб олавермайди деб ўйладим. Бу ажиб хулосага қандай келганимни ҳозир эслай олмайман. Мен заргар ва соатсознинг оддий юмушларига тоқат қилолмасдим, фақат ўта қийин, мураккаб ишларгина ўзига тортарди, бир пайтда жуда кўп маҳсулот ишлаб чиқаришни истардим. Тахминан, ўша пайтларда Америка темирйўл транспортига стандарт вақт жорий этилганди. Унгача қуёшга қараб мўлжал олишар, кўпинча темирйўл вақти маҳаллий вақтлардан фарқ қиларди, ҳозир ҳам ёзги вақтга ўтилса, фарқ бўлади. Бунинг устида кўп бош қотириб, иккала вақтни ҳам кўрсатадиган соат ясадим. Бу соатнинг иккита циферблати бор эди ва у кўпчиликка қизиқ эди.

      1879 йилда, Николс‐Шепард автомобилини учратганимдан кейин тўрт йил ўтгач, шу машинани ҳайдаш имкониятига эга бўлдим. Бу вақтда шогирдлик даврим тугаб, “Westinghouse”6 компанияси маҳаллий вакили билан бирга ишлай бошлагандим. Бу ерда локомобилларни йиғувчи ва таъмирловчи мутахассис эдим. Уларнинг машинаси ҳам шепардларникига ўхшарди, фақат уларда мотор олдинда, қозон орқада жойлашган эди, ҳаракат мотордан орқа ғилдиракларга қайиш орқали узатиларди. Бу машиналардан кўзланган мақсад тезлик бўлмаса ҳам, соатига ўн икки милгача тезликни ошира оларди. Гоҳида улардан оғир юкларни ташишда трактор сифатида фойдаланишар, агар машина соҳиби янчкичлар билан ишласа, уларни локомобилга боғлаб қўяр ва шу ҳолда у фермадан бу фермага айланиб юрарди. Ўша пайтдаёқ локомобилларнинг вазни ва қиймати устида бош қотира бошладим: улар бир неча тонна бўлиб, шу қадар қимматлигидан фақат бой амлокдоргина эгалик қилиши мумкин эди. Кўпинча машинани ҳосилни янчиш билан шуғулланувчилар сотиб оларди; шунингдек, машиналарни ўрмон кесувчилар ва транспорт воситасига эҳтиёжи бор бошқа тадбиркорлар харид қиларди.

      Отларнинг ўрнини эгалловчи, айниқса, трактор каби оғир шудгорлаш заҳматини бажарувчи енгил буғ машина қуриш ғояси “Westinghouse”да иш бошлашимдан анча аввал миямга келганди. Ўшанда, бугун ғира-шира эслайман, шу ғояни экипаж ва бошқа ҳаракат воcиталарида қўллаш фикри ҳам пайдо бўлганди. От қўшилмасдан ҳаракатланадиган арава ғояси ўша пайтда ўта машҳур эди. Буғ машинаси ихтиро қилинганидан буён отсиз йўловчи транспорти ҳақида гап-сўзлар бор эди. Аввалига бу фикр менга фермадаги оғир ишларни бажарувчи машина яратиш ғояси сингари аҳамиятли кўринмади. Бу ишлар орасида шудгорлаш анча оғири эди. Йўлларимиз текис эмасди ва биз атрофни кезишга одатланмагандик. Автомобилнинг афзалликларидан бири айнан фермернинг юмушларини кенгайтиришида


<p>6</p>

1870 йилда темирйўл вагонлари учун автоматик ҳаво тормози ихтирочиси Жорж Вестинҳауз асос солган Вестинҳауз ҳаво тормозлари акциядорлар жамияти назарда тутилмоқда.