Менинг ҳаётим. Генри Форд. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Генри Форд
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-173-3
Скачать книгу
ва нарх ўртасидаги ҳаққоний мутаносибликка дарз кетди. Мижоз манфаатини қониқтириш ҳақида ўйлаш зарурияти йўқолди. Муайян доираларда оммани менсимаслик кайфияти шаклланди. Бу бизнес учун ўтакетган зарарли. Айримлар бу ҳолатни “фаровонлик” сифатида кўрди. Бироқ бу асло фаровонлик эмас. Бу пул кетидан қувишдир. Пул кетидан қувиш эса бизнес эмас.

      Тадбиркор асл мақсадни унутиб, ўзини пулга кўмиши ва кейин янада кўпроқ пул топиш ортидан қувиб, одамларга улар истаган нарсани сотишни унутиб қўйиши жуда осон. Фақат бойлик орттириш учун бизнес билан шуғулланиш – ўта қалтис ҳаракат. Бу қимор ўйинидаги омадга ўхшайди, у камдан-кам узоққа чўзилади, бир неча йилга ҳам бормайди. Бизнеснинг вазифаси – бойиб кетиш ёки олибсотарлик эмас, истеъмол учун маҳсулот яратишдир. Бундай ишлаб чиқаришнинг шарти – тайёрланган маҳсулотлар сифатли ва арзон бўлиб, нафақат ишлаб чиқарувчига, балки одамларга ҳам фойдали бўлиши лозим. Агар пул масаласига нотўғри ёндашилса, ишлаб чиқариш ҳам ишлаб чиқарувчининг манфаатига йўналтирилади.

      Ишлаб чиқарувчининг фаровонлиги унинг одамларга келтирадиган фойдаси билан боғлиқ. Тўғри, ўзини ўйлаб ҳам у бироз муддат ишларини яхши юритиши мумкин. Аммо бу узоққа бормайди. Одамлар бундан воқиф бўлса, ишлаб чиқарувчи инқирозга учрайди. Кескин юксалиш даврида ишлаб чиқарувчилар асосан ўз фойдаларини кўзлади. Одамлар буни англаган заҳоти уларнинг иши пароканда бўлди. Улар буни “тушкунлик даври”га тушиш билан изоҳлашга уринди. Аслида бундай эмасди. Улар мантиқсизликни мантиққа қарши қўймоқчи бўлди, аммо бундан ижобий самара чиқмасди. Пулга нисбатан очкўзлик – уни қўлдан чиқаришнинг энг осон йўли. Агар кимдир хизмат қилиш учун хизмат қилса, ўзи тўғри деб билган ишдан қониқиш олиш учун ишласа, пулнинг ўзи уни топиб келади.

      Пул қилинган хизматнинг табиий меваси. Пулга эга бўлиш мутлақо зарур. Айни пайтда пулнинг мақсади – роҳат бериш эмас, хизмат қилиш учун имкониятни янада кенгайтириш эканини унутмаслигимиз керак. Мен учун қуруқ роҳатга бурканган ҳаётдан кўра ёқимсизроқ нарса йўқ. Ҳеч биримиз қуруқ енгилликка ҳақли эмасмиз. Тамаддунда ялқовлар учун ўрин йўқ. Истиқболда пулни йўқ қилиш лойиҳалари масалани баттар чигаллаштиради, чунки ўлчовсиз иш битмайди. Албатта, бугунги молия тизимимиз қониқарлилигига катта шубҳам бор. Мен бу масалага келгуси бўлимда батафсилроқ тўхталаман. Ҳозирги молия тизимига асосий эътирозим шуки, унда пул асосий мақсад сифатида тақдим этилади. Бундай ҳолатда у ишлаб чиқаришга ёрдам бериш ўрнига унга тўғаноқ бўлади.

      Менинг мақсадим – оддийлик. Умуман олганда, одамларда пул кам ва бирламчи ҳаётий эҳтиёжларни (ҳар ким муайян даражада ҳақли бўлган ҳашамни қўя турайлик) қондириш қимматга тушади, чунки биз чиқараётган деярли барча маҳсулотлар керагидан ортиқ мураккаб. Кийимларимиз, турар жойларимиз, уй жиҳозлари – буларнинг бари ҳозиргидан кўра оддийроқ ва айни дамда чиройлироқ бўлиши мумкин. Ўтмишда ҳамма нарса маълум усулда тайёрланган ва бугунги