Менинг ҳаётим. Генри Форд. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Генри Форд
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-173-3
Скачать книгу
келмайди. Шунинг учун мен бу компания билан бор-йўғи бир йил ишладим. Оғир буғ машиналари ва тракторлар мени бирор янги нарсага ўргата олмасди ва мен ҳеч нарса бермайдиган ишни давом эттиришдан воз кечдим. Бундан бир неча йил олдин, шогирдлик чоғимда, “Илм дунёси” номли инглиз журналида Англияда ишлаб чиқарилаётган “газда ишловчи шовқинсиз моторлар” ҳақида ўқигандим. Ўйлашимча, бу Отто двигателлари эди7. У ёритиш учун ишлатилаётган газда ҳаракатга келтирилар, цилиндри ҳам катта эди, кучни узатиш нотекислиги туфайли ўта оғир маховик ғилдираклари ўрнатиларди. Вазнига келсак, буғ мотори берадиган ҳар фунт металга нисбатан унинг фойдали ҳаракат коэффиценти жуда паст эди, бу эса йўловчи ташувчи машиналарда газ ёқилғисидан фойдаланишни имконсиз қилиб қўярди. Мен Оттога фақат механизм эканлиги учун қизиқардим. Устахонамизга бир-бир келиб турадиган Англия ва Америка журналлари орқали бу моторнинг ривожланишини кузатиб борардим, айниқса, ёритувчи газни бензин буғлари билан алмаштиришга оид маълумотларни кўздан қочирмасдим. Бензинда юрадиган моторли машина ғояси янги эмасди, бироқ бу уни илк бор бозорга олиб чиқишга жиддий уриниш эди. Дастлаб буни шунчаки қизиқиш билан қарши олишди, олқишлашмади, мен ички ёнув двигателлари кейинчалик кенг тарқалади, деб ҳисобловчи бирорта одамни ўшанда учратмадим. Ҳамма доно одамлар бунақа мотор буғ машинаси билан рақобат қила олмаслигини асослашга уринарди. Улар кун келиб бензинда юрадиган машиналар бутун дунёни забт этишини тасаввур ҳам қила олмасди. Ҳамма доно одамлар ўзи шунақа: улар шу қадар тажрибали ва доноки, уни ва буни нега қилиб бўлмаслигини аниқ билади, ҳамма ёқда чекловларни кўради. Шунинг учун мен етук мутахассисларни ҳеч қачон ишга олмайман. Агар рақобатчиларимни йўқ қилишни истаганимда, уларга бир тўда ўта малакали мутахассисларни совға қилардим. Бу мутахассисларда “яхши” маслаҳат кўплиги боис улар жуда кам иш бажарган бўларди.

      Мени газда ишлайдиган мотор қизиқтирарди ва унинг ривожланишини кузатиб борардим. Бироқ кузатишларим мутлақо қизиқувчанликдан эди – тақрибан, 1885 ёки 1886 йилгача, токи буғ машинасидан мотор ўрнида фойдаланишдан буткул воз кечиб, ҳаракатлантирувчи кучнинг бошқа манбасини излашим лозим бўлгунича шундай бўлиб келди. 1885 йилда мен Детройтдаги “Eagle” устахонасида Отто моторини таъмирладим. Бутун шаҳарда фақат Ҳенри уни тузата олади, деган миш-миш юраркан. Гарчи бунақа қурилмани аввал созламаган бўлсам-да, ишга киришдим ва қойиллатиб бажардим. Шу тариқа янги тоифа моторни тузатиш ва ўрганиш имконига эга бўлдим ҳамда 1887 йилда Отто тўрт циклли моделининг тажрибавий намунасини яратдим, чунки унинг ишлаш механизмини англай олганимга ишонч ҳосил қилишим зарур эди. “Тўрт циклли” моторда поршень битта куч импульсини олиши учун цилиндрнинг ичидан тўрт марта ўтиши лозим. Биринчи такт давомида газ сўриб олинади, иккинчи такт пайтида газ сиқилади, учинчи тактда чақноқ юз беради, тўртинчи тактда эса чиқинди газ поршенни итаради. Намуна яхши ишлаб


<p>7</p>

19-асрнинг 60-йилларида немис инженери Николаус Август Отто ихтиро қилган бир цилиндрли ички ёнув двигатели.