Ўзликни англаб, кучли шахс бўлишнинг энг олий мукофоти – инсон янги кенгликларни кашф қилишидир. Шахсий куч сизга тўртинчи ва ундан кўп ўлчамлар эшигини очиб беради. Интуициянгиз ривожланиб, дунёга вақт ва фазога тобе бўлмаган ҳолда қарашни ўрганасиз.
Жуда ҳаёлпараст гаплардек туюлмаяптими сизга булар? Агар шундай туюлаётган бўлса – демак ақлингиз мантиқ ёрдамида ҳали ҳам сизни назоратда сақлаяпти экан. Ахир, юқоридаги гапларни имконсиз ҳаёллар сирасига қўшган айнан мантиқ.
Мен интуиция (яъни қалб билими) ҳақида бежиз гапирмадим. Мақсадларимизга осон эришишда интуитив билимларнинг аҳамияти катта. Интуиция эса шахсий кучи кўп одамларда кучли бўлади.
Биз – уч ўлчамли одамлармиз. Аммо бизга шу уч ўлчам чегараларидан ташқарига чиқиш қудрати берилган. Шундай имкониятимизга ишонмаганлар мана шу ерда бизни тарк этишлари мумкин. Инсоннинг чексиз имкониятларига ишонганларга эса мени ҳали айтадиган гапим кўп.
Бошланғич синф
Ақлимизнинг ажойиб хусусияти бор – у дунёдаги ҳамма нарсани тавсифлашни билади. Кузатади, ўхшаш ва фарқли белгиларни аниқлайди, баҳо беради. Ана шу белгиларга қараб ҳамма нарсани синфларга ажратади.
Тарих мобайнида ўзининг дунёда тутган ўрнини англашга интилиб келган одамзод ўзлигини ҳам таснифлаш орқали аниқлашга уринган. Аввалига бу таснифлаш табиий белгиларга асосланган бўлса, жамият ривожланиши билан туркумлашга ижтимоий омиллар ҳам қўшила бошлаган.
Биз – аввало тирик мавжудотмиз. Тирик мавжудотларнинг иссиққон жонзотлар турига мансубмиз. Улар орасида ақлли жонзотлар гуруҳини ташкил қиламиз. Бу ақлли жонзотлар икки жинсга ажраладилар.
Мана шу ерда бизнинг табиий таснифланишимиз тугаб, ижтимоий таснифлаш бошланади.
Ақлли жонзотлар ташқи кўринишига қараб ирқларга ажратилади. Бу синфлар одамлар ер куррасининг қайси ҳудудида яшашига қараб келиб чиққан тана тузилиши ва тери рангидаги фарқлар орқали аниқланади. Бир жиҳатдан ирқларни табиий синф белгилари дейиш мумкин. Лекин бугунги кунда ирқ тушунчаси ўта ижтимоийлашиб кетган.
Бир ирқ вакиллари ўз навбатида халқларга бўлинади. Булар маълум ҳудудни ўз ватани деб атаб, ана шу ҳудудда истиқомат қилаётган одамлардир. Бир халқ вакилларини умумий тарих ва қонунлар каби ижтимоий омиллар бирлаштириб туради.
Халқлар турли миллат ва элатлардан ташкил топган бўлади. Миллатлар ижтимоий синфлар ичида энг кўп учрайдиган ва таснифланишда кескин тус оладиган фарқли гуруҳлардир. Миллат вакиллари бир маданият, тил ва фикрлаш услуби атрофига бирлашадилар.
Бир миллатдаги одамлар ҳам кичик ижтимоий синфларга бўлинадилар. Миллатни зиёлилар ва саводсизлар, бойлар ва ночорлар, шаҳарликлар ва қишлоқликлар ташкил қилади. Бу ички гуруҳлар ҳам бир-бирларидан кескин фарқ қиладиган жиҳатларини топа биладилар.
Бундан ташқари майда-чуйда бошқа синфлар ҳам борки, уларга бағишлаб бутун бир рисола