ЭЗОП. Хамидулла Абдуллаев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Хамидулла Абдуллаев
Издательство: SelfPub.ru
Серия:
Жанр произведения: Историческая литература
Год издания: 2017
isbn:
Скачать книгу
сенинг ишинг.

      – 

      Ундай бўлса билиб ол, денгиз суви шўр бўлади уни сен чучук сувга айлантириб беришинг лозим, акс холда бир хўплам ҳам ичмайман.

      – 

      Дродо сен мутахим одам экансан.

      – 

      Мен файласуфман, бу донишманд дегани, сен бечора сўз ўйинини фахмламай гаров ўйнаб ютказиб қўйдинг.

      – 

      Мен хали ютқуздим хамми?

      – 

      Албатта, бор будингни менга бой бердинг.

      – 

      Бекорларни айтибсан, барча мулкингни менга ютқазиб қўйдинг.

      – 

      Қани бўлмасам айтганларимни бажаргин.

      – 

      Шўр сувни чучук қилиб бўладими?

      – 

      Бўлмаса нега шўр сувни ичса бўлади дейсан.

      – 

      Мен ундай деганим йўқ.

      – 

      Дединг.

      – 

      Э… боре, сен билан машмаша айтиб ўтирмаганим бўлсин.

      – 

      Ана кўрдингми, ютқазиб қўйганингни аста-секин тан олмоқдасан.

      ***

      Нодонлик айшу-ишрат, ўйин-кулгу томонга, донолик раёзат чекиб илм томонга одимлай боради. Улариннг орасидаги масофа, тинимсиз узаяверади.

      Қўлдорлик (политсизлик) дин хукмрон эди. Халқнинг ҳаёлий ижоди яратган хилма-хил афсона ва ривоятлар, худолар ва қаҳрамонларни яратиб, диний таълимотни бойитиб берарди. Тасвирий санъат ва хайкалтарошлик диний ақидалар билан чатишиб, кишиларнинг олам ва худолар хақидаги тасаввурларига узлуксиз таъсир кўрсатади. Ахлоқ, маданият, адабиёт кабилар диний дунёқараш таъсирида шаклланар. Жамият хаётида диний маросимлар асосий рол ўйнар, диний эътиқод, ибодат, сиғиниш орқали ижро қилинган. Ибтидоий одамлар табиат кучларига ҳархил сехргарлик йўли билан ижобий ёки салбий таъсир этиш мумкин деб тушунтирганлар, ана шу кучларга маъқул харакат қилиб, “кўнглини топилса” ёки рахмини келтирилса улар бизга яхшилик келтиради, ёвузлик олдини олиб фалокатлардан холис бўлинади деб тушунтирганлар. Ана шундай йўл билан диний маросимлар ўтказилиб унга кохин, рухоний, сехргарлар бошчилик қилишган, ана шу маросимлар йўли билан катта даромадлар олишган. Бундай диний қарашлар қулдорлик даврига келиб янада ривожланди. Диндорлар хукмрон табақа манфаатларини улуғлаш билан биргаликда тоъбе кишиларни итоат қилишга, хўжайинига шубхасиз буй сунишга, шукроналар айтиб яшашга ўргатишар эди. Харқандай маросимлар энг аввало даромад олишга ва мазлум халқни итоаткорликда ушлаб туришга қаратилар эди. Айниқса табиий офат ва хадислардан жуда усталик билан фойдаланишар, оддий, соддадил кишиларнинг кўнглига қурқув ўйғотиб, мунтазам таъсир ўтказишар эди. Шундай қилиб кўпхудолик дини ривожланиб у илохий ва муқаддас хисобланар, тарғиб ва тазийқни кучайтирар хилма-хил китоблар яратилиб алоҳида таълимотга айланиб борарди, дунёвий, объектив воқеалар бузиб кўрсатилар эди.

      ***

      Тош асри деб аталувчи ибтидоий давр жуда узоқ давом этди. Одамзот хали ярим ёввойи, кўп жихатдан ночор. ўз эхтиёжини тўла қондираолмай сарсон, унинг қуроли тош ва таёқ, гурух-гурух бўлиб яшашдан бошқа иложи йўқ. Қабила деб аталувчи кишилар бирлашмаси асосан аёллар бошқарар, чунки оила аъзолари она атрофида бирлашишга мажбур, шунинг учун аёлларнинг мавқеи ҳам фаоллиги хали юқори