–
Сен ақлни тушунасан, лекин ўз ақлингга ҳеч қачон эга бўлаолмайсан.
–
Шунақа.
–
Сени бир қалтаклашиб бўкиришингни томоша қилмоқчи эдимку кайфим йўқ.
–
Рахмдиллингиз учун рахмат хўжайин.
–
Калтак емаганингга ҳам анча вақт бўлиб қолди, анча соғиниб қолгандирсан.
–
Хўжайин рахм қилинг, барча буйруқларингизни бекаму-кўст бажараман, фақат калтакламанг.
–
Сен жуда қўрқоқ экансан, салгина пўписа қилсам қалтираб қоласан. Эзоп билан танишиб олдингми?
–
Ха хўжайин танишиб олдик.
–
У жуда довюрак, ким билан қандай гаплашишни яхши билади, сен ундан кўп нарсаларни ўрганмоғинг лозим.
–
Албатта шундай қиламан.
–
Бор уни чақириб кел, сизларга бир юмуш бор.
***
Қобилият деярли бирхил бўлмасада, барчада бор. Илохий қобилият эса жуда ноёб ходисадир.
–
Сени Эзоп хали – хозир озод қилмайман, чунки ўзингни кўрсатишинг учун анчагина хизмат қилишинг лозим.
–
Хўжайин буни айтмасангиз ҳам биламан.
–
Қаердан биласан?
–
Чунки мени пулга сотиб олгансиз, уни оқлашим керак.
–
Бу гапинг тўғри, нега сени чақирганимни биласанми?
–
Албатта.
–
Қани айтчи нимага чақирганимни?
–
Меҳмон чақирмоқчисиз, шунинг юмушлари учун бўлса керак.
–
Ақлинг анча жойида, буни қаердан билдинг?
–
Бекам шундай дегандек эдилар.
–
Мен файласуфман, агарда қойил қолдираолсанг албатта озод қиламан.
–
Баъзибир жихатларим сизга ёқмайди-да.
–
Қайси жихатларинг?
–
Хушомад қилиш билан ёлғон гапиришни билмайман.
–
Бу яхши-ку.
–
Лекин хўжайинлар ёлғон гапириб хушомад қилган одамларни хуш кўришади.
–
Мен ундай эмасман, айтим-ку файласуфман деб.
–
Файласуфлар доно бўлишади, демак бу сифатларим сизга маъқул бўлади.
–
Сен меҳмон кутишни биласанми? – деди Дродо мақсадга ўтиб – тўғрисини айт.
–
Биламан, бозорга бориб керакли нарсаларни харид қилишни ҳам.
–
Балосан-ку.
–
Кимлар меҳмон бўлиб келишини ҳам биламан.
–
Қани айт-чи.
–
Миршабларнинг бошлиғи Аргос билан унинг дўсти Эледро бўлса керак.
–
Баракалла, анча топқир экансан. Бозорга бориб меҳмонлар учун энг лаззатли таом сотиб ол, яхшилаб дастурхон тузат, тушундингми?
–
Тушундим,