бордилар. Эндиги одамнинг моддий эхтиёжи ёнида, маънавий эхтиёж хам пайдо бўлди. Бу эхтиёж аста-секин ривожланиб кишиларнинг очкузлик, шафқатсизлик, ёвузлик каби иллатларга қарши бўлган куучга айланабошлади. Одамзот аста-секин моддий неъматлар қаторида маънавий неъматлар ҳам яратабошлади. Юнонлар яратабошлаган ривоят ва афсоналар ижод томонига қўйилган биринчи қадам эди. Бу бошланган ижод биричи қаҳрамонлар ва худолар билан биргаликда. хилма-хил достонлар, кўшиқлар, мусиқаларнинг пайдо бўлишига ҳам сабаб бўлди. Ижод ахли хайратланарли муъжизалар, тасвирий санъат, хайкаллар, меъморий иншоотлар ясашга ҳам ўрганиб бордилар. Қадимги юнонлар оламни билиш ва ўрганишга чанқоқ халқ эдилар, ана шу чанқоқлик натижасида улар худоларни худди одамлар каби тасаввур қилардилар ва уларни одамзот сифатига ўхшаш қилиб безар ва таърифлашар эди. Одамлар худолар сиймоси орқали ўзларини чуқурроқ англашига интилардилар, бу интилиш албатта ўз натижаларини берар эди. Гўзаллик яратиш йўлидаги истаклар яхши натижалар билан якунланиб, маънавиятнинг гуллаб яшнашига олиб келар, халқнинг ижодий қатлами тинимсиз меҳнат қилиб, ибодатхоналар, меъморий обидалар барпо қилар, дастлабки бадиий асарлар ва ижод махсуллари пайдо бўлар эди. Маънавий гўзалликлар қаторида, худбинлик, ёвузлик, очкўзлик каби иллатлар ҳам ривожланиб борар эди. Оддий кишилар ўз орзуларини ифодалаб ҳаёлан ажойиб қаҳрамонлар сиймосини яратишар, бундай қаҳрамонлар ўз фидоийлари билан хатто худоларга қарши борардилар. Ана шундай ҳаёлий гўзаллик ва фидоийлик рамзи Прометей ва Геракл эди. Бу қаҳрамонлар ўз хаётларини халқ фаровонлиги учун бағишлаган, одми хамда олийҳиммат, мустаҳкҳам ирода сохиби ва ўз ишларининг тўғри эканлигига мутлоқ тўла беқиёс қаҳрамонлик ва галабалари айнан оддий одамларнинг орзу-истаклари билан хамоханг эди.
Геракл
Ривоятларда айтлишича Зевс подшо Амфитрионнинг хотини Алкменани севиб қолади. У Амфитрион қиёфасига кириб Алмена билан кўнгилхушлик қилади, натижада Алкмена икки ўғил эгизаклар туғиб беради. Эгизакларга Алкид ва Ификлид деб исм қўядилар. Алкид кейинчалик Геракл исмини олиб Юнонистоннинг буюк ўлмас қаҳрамонига айланади. Халқнинг афсонавий севимли қағрамони Геракл тўғрисидаги саргузашт-афсона-хикоялар беҳисоб.
Зевснинг аёли Гера эри Зевснинг одам наслига уйланиб ундан фарзанд кўрганидан хабар топиб қаттиқ ғазабланади, у умр бўйи Гераклга зиён-захмат етказиш билан машғул бўлади. Беқиёс жисмоний қувват ва иродага эга бўлган Геракл ва Гера ўртасидаги кураш жуда узоқ давом этади. Булар Геракл саргузаштларининг асосини ташкил қилади.
Зевс, илохий қудратга эга бўлган оловни одамларнинг қўлига тушиб қолмаслигини ҳардоим таъкидлар, бу ишни вақти-вақти билан ўз назорат қилар эди.
Оловнинг муъжизакор хислатидан хабар топган Прометей, қандай бўлмасин уни одамларга етказиш ҳақида қайғурабошлади, чунки олов кишиларга хартомонлама фойдали эканлиги аниқ эди. Узоқ изланиб, кўплаб хавф-хатарларни енгиб у оловни одамлар қўлига топширади. Натижа кутганидан ҳам ортиқ бўлиб кишилар ундан фойдаланишни тезлик билан ўрганабошлайдилар ва яхши тараққий қиладилар. Бундан хабар