Тасаввуф алломалари. Хамиджон Хомидий. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Хамиджон Хомидий
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-28-669-6
Скачать книгу
Бистомий деди:

      – Кимки аёл суратида пинҳон мардни кўрмоқчи бўлса, Фотимани кўрсин.

* * *

      Кимки дарвешлар хизматини қилса, унда тавозеъ, гўзал одоб ва саховат фазилатлари мужассам бўлади.

* * *

      Кимки Аллоҳ ўзи билан бирга бўлишини хоҳласа, сиддиқлар билан бирга бўлсин. Чунки Аллоҳ содиқ зотлар билан биргадир.

* * *

      Сўрадилар:

      – Энг афзал амал нима?

      Аҳмад Хузравия деди:

      – Ўз сирини Аллоҳдан ўзгага очмасликдир.

* * *

      Сабр чорасизлар таомидир, ризо шайхлар даражасидир.

* * *

      Ҳақиқий маърифат Аллоҳни дил билан севиш, тил билан зикр қилиш ва Ундан бошқа ҳамма нарсадан ҳимматни уза олмасликдир.

* * *

      Фақирларга хизмат қилган киши уч фазилатга сазовор бўлади: камтарлик, гўзал одоб ва дил саховатига.

      13. ЯҲЁ ИБН МАЪОЗ

      Абу Закариё Яҳё ибн Маъоз IX асрнинг буюк машойихларидан бўлиб, Балхда тақводор оилада дунёга келган.

      Шарқда унинг риёзат ва кароматлари ҳақида кўп нақл ва ривоятлар тарқалган. Юсуф ибн Ҳусайн Розий «бир юз йигирмата шаҳарни кезиб чиқиб, кўплаб уламо ҳамда шайхлар суҳбатида бўлдим, аммо Яҳё ибн Маъоздек қудратли донишмандни учратмадим» деб айтган.

      Муҳаммад Сиддиқ Рушдий Яҳё Маъозни «ул чашмаи равзаи ризо, ул нотиқи ҳақойиқ, ул воизи халойиқ» деб таърифлаган. Халқ орасида «Яҳё Воиз» номи билан шуҳрат қозонган Яҳё Маъоз илми амалига муштарак, собитқадам, олийҳиммат ва гўзал хулқ соҳиби бўлган. Яҳё Маъоз араб ва форс тилларида кўплаб рисола ва шеърлар битган.

      Яҳё Маъоз 258/871 йилда вафот этган.

* * *

      Айтадиларки:

      – Ҳақ сўзли кишини истайдиган бўлсангиз, Яҳё ибн Маъоз суҳбатига боринг. Аллоҳ таолонинг Яҳё деган икки дўсти бор: Бири пайғамбар, бири валийдир. Яҳё (а.с.) пайғамбарларнинг, Яҳё ибн Маъоз валийларнинг улуғидир.

* * *

      Яҳёнинг бир биродари бор эди. Маккага боргач, анча вақт истиқомат қилди. Бир куни биродаридан Яҳёга хат келди. Унда шундай сўзлар мужассам эди:

      – Менинг уч ҳожатим бор эди. Икки муродим ҳосил бўлди. Ҳарамга келиш орзусида эдим, раво бўлди. Ўзимга муносиб хизматкор тилаган эдим, етишдим. Битта ҳожатим қолди. Истардимки, ўлмасимдан бурун сенинг жамолингни кўрсам ва бу дунёдан армонсиз ўтсам дейман.

      Яҳё Маъоз жавоб ёзиб деди:

      – Ҳарамдан ўзга ерда Аллоҳ йўқми? Эр киши шуки, қаерда бўлса ҳам Аллоҳ билан бўлгай. Махдумлик Аллоҳнинг сифатидир. Ходимлик эса банданинг сифатидир. Банда Аллоҳнинг сифатини тиласа, фиръавнликдир. «Сўнгги тилагим сенсан» дебсан. Агар сенинг Аллоҳдан хабаринг бўлганида эди, вужудинг Аллоҳга шундай тўлган бўлар эдики, унга қариндошинг сиғадиган жой қолмаган бўлар эди. Агар Аллоҳни топган бўлсанг, мени нима қиласан?

* * *

      Ғафлат билан умр кечирган олим, амирларга хушомад қиладиган уламо, тасаввуфдан сўз айтадиган муқаллид суҳбатидан йироқ бўлингки, ундан ҳеч бир наф йўқдир.

* * *

      Касал бўлишдан қўрқиб таомдан парҳез қиладиган, бироқ дўзахга тушишдан қўрқиб гуноҳдан парҳез қилмайдиган кишининг ҳолидан ажабланаман.

* * *

      Ҳар ким андишасиз сўзласа, пушаймон бўлади.

* * *

      Бир