Дарё. Абдукаюм Йулдошев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Абдукаюм Йулдошев
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-03-762-5
Скачать книгу
учун эмас. Тириклар яшаши керак.

      – Қўлга тушиб қоласан, ахир!

      – Қочганам «худо» дейди, қувганам. Яхши ният қил, ўртоқ! Бор, кет энди! Бўлди, кет деяпман! Бос газни!

      Дилшод беихтиёр газни босди, Мансур очиқ ойнадан энгашиб тезлик ричагини қўшди. Машина силтаниб олдинга интилди.

      «Нексия» катта кўчага чиққан маҳал вужуди музлаб кетган Дилшод жон-жаҳди билан тормозни босди. Сўнг чироқларни, моторни ўчиргач, олазарак ҳолда ўгирилиб ресторан томонга қаради.

      Машиналар қаторлашиб турган майдондан Мансур эски «Москвич»ини ҳайдаб чиқмоқда эди. Мана, у машинасида аёл йиқилиб тушган жойга борди. Тўхтади. Машинадан отилиб тушди, орқа эшикни очди, кейин… кейин тиланчи жасадини кўтариб келиб орқа ўриндиққа жойлаштирди. Эшикни ёпди. Ўрнига ўтирди. «Москвич» гуриллаб олдинга интилди.

      Буни кўриб турган Дилшод беихтиёр машинасидан тушди. Бироқ «Москвич» унинг ёнидан шиддат билан ўтди-кетди, тўхтамади.

      Дилшод машина ортидан гарангсиб қараб қолган чоғи қўл телефони жиринглади. Йигит митти аппаратнинг экранчасига қарагач, руҳсиз тарзда телефонни қулоғига яқин олиб бориб, шивирлади:

      – Йўлга чиқдим, ойижон… Ҳаммаси жойида.

      Дилшод қўл телефонини ўчирди, машинага ўтирди ва ногаҳон рулга бошини қўйганча елкалари силкиниб йиғлаб юборди…

      Аммо бу руҳни енгиллаштирадиган, қалбни юпантирадиган йиғи эмасди. Билъакс…

      Машинани юргизаркан, Дилшод аввалгидан баттар ҳолатда эди.

      Ҳали машина тезлашиб улгурмасидан чироқлар ёруғида бир тиланчига ўхшаш аёл чопиб йўлни кесиб ўтгандай бўлди. Дилшод жон ҳолатда тормозни босди, машина чийиллаб тўхтади.

      Пешонасига реза-реза тер тошган Дилшод ваҳима билан олдинга, орқага, ён-атрофга қаради. Ҳеч ким йўқ.

      Қайрилишдан оқ машина чиқиб келди. «Прадо». Рустамники. Рулда унинг ўзи. «Прадо» «Нексия»нинг ёнидан ўтиб бораётган маҳал тўхтади.

      Рустамнинг машинадан тушаётганини кўрган Дилшод жон ҳолатда тезлик ричагини қўшиб, машинага газ берди. Рустам «Нексия» ортидан ҳайрон бўлиб қараб қолди.

      Ранги қув ўчган, кўзлари бежо Дилшод эса тобора тезликни оширган кўйи бир неча дақиқа ичида уйига етиб келди.

      Машина овозини эшитган Ҳикоятхон уйдан шошиб чиқди:

      – Келдингми?

      – Ҳм.

      Ҳикоятхон ўғлига хавотирланиб қаради:

      – Тинчликми, болам?

      – Шу… сал чарчадим шекилли.

      – Ярим тунгача ресторанма-ресторан санқиб юрганингдан кейин чарчайсан-да, болам. – Жаҳли чиқа бошлаган Ҳикоятхон бирдан мулойимлашди. Ўғлига кўзлари чақнаб қаради. Афтидан, аёл фарзандига янгиликни айтишга шошарди: – Айтгандай, сенга бир гапим бор эди…

      – Ойижон, жуда чарчаганман. Миям ҳеч нарсани қабул қилмаяпти. Гапингизни эрталаб айтсангиз ҳам бўладими?

      Энди онанинг ростакамига жаҳли чиқиб кетди. Қачондан буён терисига сиғмай қувониб, боласининг йўлига кўз тикиб ўтирса-ю, бу бўлса…

      – Нима, аммамнинг ўроғини ўриб келаяпсанми, бунча сулаясан? Ё бирон мочағарни топиб олдингми?

      – Э-э!

      Дилшод қўл силтамоқчи бўлган жойида