Дарё. Абдукаюм Йулдошев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Абдукаюм Йулдошев
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-03-762-5
Скачать книгу
қизим… кетамиз…

* * *

      Улкан «КамАЗ»нинг ўткир чироқлари зулмат бағрини ёриб олдинга интилади. Олисда ёнарқуртлардай ўрмалаб келаётган машиналар кўзга ташланади.

      Кичикроқ қўрғон ортда қолиб, кимсасиз далалар бошланди. Сўнг далалар дарахтзорга уланиб кетди. Таниш йўл, таниш манзаралар…

      Тўсатдан Акбаралининг кўзлари катта-катта очилиб кетди: дарахтлар орасидан иккита оқ либосли аёл чопиб йўлга чиқишди, улардан бири деярли йўл ўртасига чиқиб қўл кўтарди.

      – Арвоҳларми нима бало?

      Акбарали тормозни босди, барибир, баҳайбат машина жойида қотиб қололмаслиги боис рулни кескин чапга бурганча бир амаллаб аёлни айланиб ўтди, ўн беш-йигирма қадамлар нарига бориб машина тўхтагач энгашиб, ўнг томондаги кўзгуга қаради. Оқ шарпалар шу ёққа югуриб келишмоқда эди. Акбарали ҳамиша ўриндиғи ёнида турадиган каттагина пичоқни олиб, унинг муздай дастасини маҳкам чангаллаганча моторни ўчирмасдан нима бўлишини кута бошлади.

      Биринчи бўлиб етиб келган шарпа интилиб, эшикни очди, ҳансираб сўради:

      – Обкетасизми, ака?

      Акбарали ҳали жавоб бериб улгурмасидан аёл кабинага чиқиб олди ва ҳаприққан ҳолда ортидан етиб келган дугонасига қўлини узатди:

      – Кел, Тамарчик.

      Иккинчи қиз ҳам кабинага чиқди. Икковлон жойлашиб ўтириб олишгач, сариқ сочли Тамарчик деганлари эшикни ёпди.

      Шундан кейингина кутилмаган тунги йўловчилар ҳайдовчига миннатдор бўлиб қарашди.

      – Ассалому алайкум.

      – Добрий вечер.

      – Ваалайкум… – Беихтиёр пичоқни жойига қўйган Акбарали йўловчиларга синчиклаб разм солишга уринди. Оппоқ либосли, ҳатто туфлисининг ранги ҳам оппоқ бўлган… қизлар йигирма беш ёшлар атрофида. Қош-кўзлари бўялган, упа-элик меъёрдан сал кўпроқ, лаблар ҳаддан ортиқ қизил рангда. Кўйлак этаги ҳам тиззадан юқорироқ. У шошиб кўзларини ёнида ўтирган қизнинг оппоқ оёқлардан олиб қочди: – Йўл бўлсин?

      – Дарёгача борасиз-а? – шошиб сўради қиз.

      – Албатта. Йўлимизда-ку.

      Қиз енгил нафас олди:

      – Кетдик унда, ака…

      Машина ўрнидан қўзғалди.

      Иккала қиз бир-бирининг пинжига суқилиб олишди. Машинага биринчи бўлиб чиққан қиз дугонасининг қулоғига нимадир деб шивирлаганди, икковлон бараварига пиқирлаб кулиб юборишди.

      Беихтиёр кулимсираб қўйган Акбарали кўнглига келган ўйини айтишга чоғланди:

      – Сизлар…

      Қора соч қиз ҳайдовчи томон ўгирилди:

      – Давом этинг-чи.

      – Сизлар… худди тўйдан келаётганга ўхшайсизлар.

      – Шунақа десаям бўлади.

      – Биров сизларни хафа қилдими?

      – Хафа қилмоқчи бўлишди, лекин қочиб кетиб, йўлга чиқиб олдик, ака.

      – Ярим кечаси йўлга чиқишга қўрқмадиларингизми? Бу атрофда бўрилар бор дейишади.

      Қиз хўрсиниб қўйди:

      – Баъзида одамлар бўрилардан кўра хавфлироқ бўлади…

      Акбарали бош ирғади:

      – Бу гапингизам тўғри.

      – Тўйга борсанг тўйиб бор деганлари рост экан, – йўлдан кўз узмай гапирарди қиз. – Ишонасизми, бир бурда