Дарё. Абдукаюм Йулдошев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Абдукаюм Йулдошев
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-03-762-5
Скачать книгу
ҳофизни қорнига бир уриб йиқитгач, ингичка бўйинбоғидан ушлаб судраган, судда эса гувоҳ сифатида иштирок этаётган ўша бечора ҳофизга ташланиб қолган Бердиқул узоқ муддатга қамалиб кетди.

      Тоҳирнинг эшитишига қараганда, Бердиқул қамоқда ўтирганининг иккинчи йилидами, учинчи йилидами хотин рози-ризоликлар билан ота-онасининг уйига қайтган.

      Икки-уч ой бурун Бердиқул яна овулда пайдо бўлиб қолди: амнистияга илиниб, озодликка чиқибди; шаҳарчадаги қайси бир қурилиш ташкилотида қоровул бўлиб ишлаётганмиш ҳам.

      Орадан шунча вақт ўтган бўлса-да, уларнинг муносабатлари ҳамон тушунарсиз эди; кўчада бир кун тасодифан дуч келиб қолишди, ёши кичик сифатида Бердиқул биринчи бўлиб бош ирғади – салом берган бўлди, Тоҳир шу тарзда алик олган бўлди. Шу, холос. Мана энди шу пайт кутилмаганда ердан чиққандай пайдо бўлиб турибди. Ҳар қалай, бежиз эмасдир.

      Тоҳир Бердиқулга разм солди. Яна озибди, юз терилари салқиб қолибди, балки зах жойда кўп ишлагандир. Анча улғайибди. Айниқса, мўйлови уни ёшига нисбатан каттароқ кўрсатарди.

      Дўппайиб турган салафан халтача кўтариб олган Бердиқул икки қадамча нарида тўхтади:

      – Ассалому алайкум, камандир.

      – Яхшимисиз, Бердиқул.

      Тоҳирнинг «сиз»лагани эриш туюлдими, Бердиқул истеҳзоли илжайиб қўйди:

      – Яхшиман, камандир.

      – Кечаси бу ерда нима қилиб юрибсиз?

      – Ишдан қайтаётгандим. Сизни кўрдиму, балки бизга бирон хизмат бормикан деган ўйда олдингизга келавердим.

      Бердиқулнинг мазахомуз, беписанд оҳангда гапиришга ўтиши ғашини келтирган бўлса-да, Тоҳир ўзини босиб, хотиржам сўзлашга ҳаракат қилди:

      – Хизмат йўқ, Бердиқул. Бемалол бориб дамингизни олаверинг.

      – Хўп бўлади, камандир.

      Бердиқул бир муддат Тоҳирга синовчан тикилиб тургач ортига ўгирилди ва қоронғилик қаърига сассиз сингиб кетди.

      Тоҳир бу ташрифнинг маъно-мақсади хусусида мулоҳаза юритган ҳолда қайиғи томон бораётганида орқадан шошқин қадам товушлари эшитилди, сўнг Маърифат холанинг хавотирли овози эшитилди:

      – Тоҳир, ўғлим.

      Бу Гулнозанинг онаси эди. Чол-кампир Тоҳирга анча боғланиб қолишган, айниқса, Маърифат хола вақт-бемаҳал ундан бирон масалада кўмак сўраб туришни канда қилмасди.

      Тоҳир шошиб холага пешвоз чиқди:

      – Тинчликми?

      – Амакингизнинг мазаси бўлмаяпти. Билдирмайман деяпти-ю, билиниб қолаяпти. Анча беҳол. Шунга «Тез ёрдам» чақириб берасизми дегандим.

      – Албатта чақирамиз, холажон.

      Тоҳир чўнтагидан қўл телефонини олиб, рақам тера бошлади.

      – Илоё умрингиздан барака топинг, Тоҳиржон…

* * *

      Ўзининг азалий рақиби Тоҳир билан юзма-юз бўлганидан сўнг кўнглидаги ғашлик баттар ортган, қонли интиқом олиш ўрнига ялтоқилик қилгандай тутгани учун ўзини ўзи ёмон кўриб кетаётган Бердиқул оғир хаёллар оғушида бир-бир босиб уйига келарди. Қамоқдан кейинги биринчи учрашув