– Ўғлим! – Генрих IV10 сўнгги кунларигача унутолмаган ўша соф беарн талаффузида сўзлаганди гаскон дворяни. – Ўғлим, бу от ўн уч йил муқаддам отангизнинг уйида ёруғ дунёни кўрди ва шу йиллар давомида садоқат билан хизмат қилиб келдики, бу сизни унга нисбатан риояли қилиши керак. Уни ҳеч бир шароитда сота кўрманг, унга иззат-ҳурматда бўлинг ва қариликда тинчгина ўлишига имкон беринг. Борди-ю унда сафарга отлангудай бўлсангиз, кекса хизматкорни аягандай унга шафқат қилинг. Саройда, – давом этди ота-д’Артаньян, – мабодо у ерда қабул этилганингиз тақдирда, дарвоқе, бу ҳуқуқни сизга насабингизнинг қадимийлиги беради, ўзингиз ва яқин кишиларингиз ҳақи, ота-боболарингиз беш юз йиллар давомида шараф билан аталиб келган дворян номингизнинг номусини сақланг. Яқин кишиларингиз, деб мен сизнинг қариндош-уруғларингиз ва дўстларингизни назарда тутяпман. Қирол ва кардиналдан бўлак ҳеч кимсага итоат этманг. Фақат жасорат билан – эшитяпсизми, ёлғиз жасорат билан бизнинг кунда дворян ўзига йўл солиши мумкин. Кимда-ким бир зумгина бўшашиб қолса, толеи айни шу дақиқада инъом этган фурсатни бой бериб қўйиши мумкин. Сиз ёшсиз ҳамда икки сабабга кўра жасур бўлишга мажбурсиз: авваламбор, сиз гасконлик, иккиламчи менинг ўғлимсиз. Тасодифлардан чўчиманг, саргузашт овлайверинг. Мен қилич тутишни ўрганишингизга имкон яратиб бердим. Сизнинг болдирларингиз метиндек, чангалингиз пўлатдек. Бўлар-бўлмас баҳона билан жангга кираверинг, мубораза11 қилинг, устига-устак муборазалар ҳозир тақиқланган ва бинобарин, мубораза қилиш учун икки баробар мардроқ бўлиш зарур. Мен сизга бор-йўғи ўн беш экю пул, от ва ҳозиргина ўзингиз эшитган насиҳатларни бериб юборишим мумкин, ўғлим. Онангиз буларга лўлидан олган қандайдир малҳамнинг қўлланмасини қўшади, бу малҳам мўъжизакор кучга эга ва кўнгил дардларидан бўлак ҳар қанақа жароҳатни тузатади. Шу нарсаларнинг ҳаммасидан баҳра олиб, узоқ ва бахтли умр кўринг… Энди яна бир нарсани қўшимча қилишим: яъни, сизга тимсол кўрсатишим қолди – ўзимнимас, зеро, мен сира саройда бўлмаганман, эътиқод учун бўлган урушлардагина кўнгилли бўлиб иштирок этганман. Мен бир вақтлар қўшним бўлган жаноб де Тревилни назарда тутяпман. Болалигида у қиролимиз Людовик Ўн Учинчи12 билан – илоё уни худо асрасин – ўйнаш шарафига ноил бўлган. Ўйинлар жанжалга айланган пайтлар бўлган, бу урушларда эса ҳар доим ҳам қирол устун келавермаган. Ўзи еган муштлар қиролда жаноб де Тревилга нисбатан дўстона туйғулар ва катта ҳурмат уйғотган. Кейинчалик, Парижга қилган сафари пайти жаноб де Тревиль бошқа шахслар билан
Автор: | Александр Дюма |
Издательство: | Kitobxon |
Серия: | |
Жанр произведения: | |
Год издания: | 0 |
isbn: | 978-9943-08-894-8 |
(янги Россинантда ўтирган янги дон Кихотнинг номи шундай эди) у ўзи қанча яхши суворий бўлмасин, бундай отда у нечоғлик кулгили кўринишга мажбурлигини ўз-ўзидан яшириб ҳам ўтирмаганлиги учун янада кучлироқ алам қиларди. Бу армуғонни ота-д’Артаньяндан қабул қилар чоғида у ўзини тиёлмай оғир энтикиб қўйгани бежиз эмас эди. Бундай отнинг баҳоси кўп деганда йигирма ливр бўлишини у биларди. Бироқ, армуғонга илова қилинган сўзларнинг бебаҳолигини инкор этиб бўлмас.
10
Генрих IV Бурбон – француз қироли (1589-1610). Тахтга ўтиришидан илгари гугенотлар йўлбошчиси бўлган. Кейинчалик сиёсий мулоҳазалар билан католизмга оғиб кетган. 1598 йилда у Нонт эдикт (фармон) нашр қилган, унга биноан гугенотларга эътиқод эрки билан бирмунча сиёсий мустақиллик берилган.
11
Мубораза – яккама-якка олишув.
12
Людовик XIII – француз қироли (1610-1643). У ўзининг биринчи министри кардинал Ришельенинг батамом таъсирида бўлган.