Чол ва денгиз. Эрнест Миллер Хемингуэй. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Эрнест Миллер Хемингуэй
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-08-874-0
Скачать книгу
отларнинг номини атаб, уларга пул тикарди.

      – У улуғ тренер эди, – деди бола. – Отам, у бутун дунёда энг улуғ тренер бўлган, дейди.

      – Уни бошқалардан кўпроқ кўргани учун шундай дейди. Агар Дюроше ҳам биз томонларга ҳар йили келиб турганда, отанг уни ҳам дунёда энг улуғ тренер, деб мақтаган бўларди.

      – Сенингча, энг улуғ тренер ким? Люкми ёки Майк Гонсалесми?

      – Менимча, улар бир-бирларидан қолишмайди.

      – Дунёда энг чапдаст балиқчи эса – сенсан.

      – Ундай эмас. Мендан ҳам зўр балиқчиларни кўрганман.

      – Que Val1 – деди бола. – Дунёда яхши балиқчилар кам эмас, жуда ажойиблари ҳам бор. Лекин сенинг олдингга тушадигани йўқ.

      – Раҳмат. Сен шундай деб ўйласанг, хурсандман. Менга жудаям катта балиқ тушмайди, деб умид қиламан, акс ҳолда, ишни дўндиролмай қолиб ҳафсалангни пир қилиб қўймасам, деб қўрқаман.

      – Ҳақиқатан ҳам аввалги кучинг бўлса, дунёда сен эплолмайдиган балиқ топилмаса керак.

      – Балки, илгариги кучим қолмагандир. Лекин менда ғайрат бор, чидамим ҳам етарли.

      – Энди сен ётиб ухла, эрталаб тетик бўлиб туришинг керак. Мен бўлсам идишларни олиб бориб бераман.

      – Майли. Хайрли кеч. Эрталаб мен сени уйғотаман.

      – Сен мен учун нақ қўнғироқ соатнинг ўзисан, – деди бола.

      – Мен учун қариликнинг ўзи қўнғироқ соат. Чоллар нега жуда барвақт туришаркин-а? Наҳотки, буни қолган умрларидан бир кунини бўлса ҳам чўзиш ниятида қилишса?

      – Билмадим. Фақат шуни биламанки, ёшлар қаттиқ ва кўп ухлашади.

      – Бошимдан ўтган, биламан, – деди чол. – Мен сени вақтида уйғотаман.

      – Негадир мени анави уйғотганини ёқтирмайман. Худди мен ундан қолишадигандек.

      – Тушундим.

      – Хайрли кеч, Сантьяго.

      Бола кетди. Улар чироқ ёқмасдан овқатланишганидан, чол қоронғида ечиниб ётди. У кийимларига газетани ҳам қўшиб ўраб, ёстиқ ўрнига бошига қўйди. Чол кўрпасига бурканиб, каравотнинг қуруқ пружиналарига ташлаб қўйилган эски газеталар устига чўзилди.

      У ётди-ю, ухлаб қолди. Уйқусида ёшлик чоғлари ўтган Африка, унинг узун, олтин қирғоқлари ва кўзни қамаштиргудек оппоқ саёзликлар, юксак қоя ва ҳайбатли қўнғир тоғлар тушига кирди. Энди у яна ҳар кеча уйқусида шу қирғоқларга қўнар, уввос билан отилган тўлқинларнинг шовқинини эшитар ва ерлилар тушган қайиқни тўлқин қирғоққа қандай суриб бораётганини кўриб турарди. Тушида у ҳамон палубадан чиқаётган лос ва смола исини туяр, димоғига эрталабки шамол қирғоқдан олиб келган Африка нафаси уриларди.

      Одатда шу бўй димоғига кирди дегунча, чол уйғониб кетар ва кийиниб, болани уйғотгани жўнарди. Аммо бугун ўша қирғоқ ҳиди жуда эрта димоғига урилди ва бу тушида бўлаётганини билгач, денгиздан туртиб чиққан қояларнинг оқ чўққиларини, Канар оролларининг гаван ва кўрфазларини яна бир бор кўриш учун уйқусидан бош кўтаргиси келмади.

      Сўнгги пайтларда унинг тушига на тўфонлар, на хотинлар ва на буюк воқеалар, на улкан балиқлар ва на жанжал-суронлар, на куч синаш мусобақалари ва на ўз хотини кирарди.


<p>1</p>

Қўйсанг-чи.