Маъсума. Исажон Султон. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Исажон Султон
Издательство: Adabiyot
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
унинг типирчилашини кўрсангиз! Ахир, Катта ойи деган номи бор, хонадонда хизматкорлар, қолаверса, келин ҳам бор-ку, ўзи яхши кўрадиган қуюқ кашмири чойини ичиб, ҳаммага иш буюриб ўтирса бўлмасмикин? Йўқ, Маъсума бу хотиннинг тутумига лол қолади. Абдувоҳид қори ўз бўлмасида ёлғиз ётади, мабодо Катта ойининг бўлмасига кирар бўлса, шоша-пиша ҳарсиллаб, кенг-ковул кўйлагини ҳилпиратиб, елиб-югуриб чойлар дамлаб келади, агар қори аввалдан бирон таомни кўнгли тусаган бўлса, оғзига ёқадиган бўлиши учун эрталабданоқ жонини жабборга беради. Мошкичири, лағмонларни қўяверинг, қашқарча гул мантининг ҳақиқий устаси мана шу хотин!

      Қисқаси, урфларга риоя қиладиган ўзбек хотинлари қанақа эканлигининг, эрга хизматнинг олий намояндаси, “уй-рўзғорига чиппа ёпишган” хотинлардан бири. Ўғли ёқтириб қолган қизни обдон суриштириб, “Тагли-зотли эмас экан, ўзимиз билган хонадонлардан бўлса бошқа гап эди” деб норози бўлган, Боситхоннинг оёқ тираб туриб олишидану Абдувоҳид қорининг “Майли, кўнглига ёққан бўлса, раъйига қарши борманглар” деган сўзидан сўнг чор-ночор рози бўлган, шу сабабли, Маъсума келин бўлиб тушганиданоқ уни ўзи ҳаётида энг муҳим деб билган юмуши – рўзғор ишларида обдон синаган бекач.

      Катта ойи Маъсумага Кузнецов фамил чойидан дамлашини буюриб кўрди. Табиийки, дамланган чой маъқул келмади. Келинига бу ишни бошдан-оёқ эринмай ўргатди. Болтача билан самоварга пайраҳа кесишни, пайраҳанинг қалинлиги қанча бўлишини ўзи кўрсатди. “Самовар суви қайнагач, қайноғи тингунча бир оз кутасиз, сўнг чой дамлайсиз. Чойнак ичини кечагидай кул билан ишқаб юва кўрманг, чайсангиз кифоя. Сабаби: аввалги чойларнинг юқи чойнак ичида юпқа қатлам ҳосил қилади, ўша қатлам бўлмаса, чойга бошқа ислар уриб қолади. Қори адангизнинг чойнак-пиёласи, коса-товоғига сиз тегинманг, уларни мен ўзим юваман, аммо мабодо мен йўғимда чой сўраб қолсалар, айтганларим эсингизда бўлсин! Дамлаган чойингиз ўта қуюқ ҳам, ўта суюқ ҳам эмас, ўртача, ранги анордай, таъми ҳолвадай бўлсин”.

      Катта ойи Маъсумага угра кестириб кўрди. У кесган уграларни маъқулламай, қиз болани соч толасидай ингичка, толим-толим бўлсин, деб уқтирди. Агар оддий манти қилсангиз, хамири юпқа, ичидаги масаллиғи кўриниб турадиган бўлиши керак. Гул мантини барибирам эплолмайсиз, ўзим тугаман деб, тугиб кўрсатди: мантилари ҳақиқатан ҳам атиргулга ўхшаб чиқди. Шивит сувини хамирга аралаштириб яшил, қизил лавлаги сувини аралаштириб қизил манти тугиш фикри ҳам шу хотиндан чиққан. Бир Тошкентнинг эмас, Қашқару Хўтан таомларининг ҳам устаси бу аёл!

      – Эрингизнинг одатларини оят ёдлагандек ёдлаб олинг! Қачон уйғонади, қачон намозга туради, қай пайт нимани ёқтиради? Билиб қўйинг, қизим, хожангиз рози бўлмаса, жаннатни ҳидиниям ҳидламайсиз. Бизнинг бувижонларимиз эр келганида икки букилиб таъзим қилиб туришарди. Эрингизнинг ош-овқатига, кир-чирига биров яқинлашмасин. Кўрмаяпсизми, шу улуғ ёшимга қарамай ўлиб-тирилиб Қорижоннинг хизматларини қиламан, сиз ҳам Боситхонга шундай хизматда бўлинг!

      Абдувоҳид