Маъсума. Исажон Султон. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Исажон Султон
Издательство: Adabiyot
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
сотиб олдим.

      – Ҳим-м, нимага бизни ишбошимиздан олмадинг?

      – Бой, сизники қиммат, бозорники арзон-ку?

      – Ана! Мандан олмаганинг учун санга сув йўқ.

      – Бой, инсоф қилинг!

      – Инсоф нима у? – деди бой. – Инсофни кеча зиёфатда еб қўйибмиз, увоғиям қолмабди. Мана бу қорин ўша инсоф туфайли қаппайган!

      – Бой, бола-чақам бор, раҳм қилинг.

      – Сан бола-чақангни кўпайтиришдан олдин мандан сўрабмидинг?

      – Бой, экинлар сувсиз қуриб кетади-ку?

      – Бўпти, аз таҳи дил, раҳм қилсам қилақолай, ҳаммамиз Аллоҳнинг бандаси, расулуллоҳнинг умматларимиз. Сув ҳақи мана мунча бўлади!

      – Бой, ҳозир бир мирим ҳам йўқ-ку?

      – Хатга соламиз, кузда ҳосилдан тўлайсан.

      Кутилмаганда батрак одамларга юзланиб, сўради:

      – Ҳой халойиқ! Бу ноинсофни кўряпсизми?

      – Кўриб-билиб турибмиз!

      – Айтинг, буни нима қилайлик?

      – Сол оч биқинига! – деди бозорнинг чапаниларидан бири. – Ё ўзимиз саранжомлаб қўяйликми?

      – Ҳой суллоҳ! – деди бошқа чапани. – Шу пичоқни киндигингдан томоғинггача тортворсам нима қиласан!

      – Ҳой бой! – деб мурожаат қилди унга батрак.

      Ҳой бой!

      Ичи ғирч-ғирч мой,

      Бугун сендан қимматлироқ бир замбар лой! 3

      Гур этиб кулги кўтарилди.

      Бой ниҳоят ўрнидан туриб, кўзларини ола-кула қилиб, лапанглаб батрак томон кела бошлади:

      – Сен… сен… нималар девоссан? Ман шаҳри азимнинг энг қадимги боёнларидан Муслиҳиддин аршиаълохон тўра ҳазратларининг авлодидан бўламан-а!

      – Халқнинг молини таладинг, терисини шилдинг! Мана, ол насибангни! – деб батрак кетмонни кўтариб даф қилиб қолувди, бой қочаман деб йиқилиб тушди.

      Халойиқ гувиллаб юборди:

      – Ур, сол, жигарини эз!

      Шундан сўнг иккалови ҳам оломонга юзланиб таъзим қилиб, саҳна ортига ўтишди.

      – Булар Мунаввар қорининг тоғалари, бири Ҳасанхўжа, иккинчиси Эшонхўжа Хоний, – деди бояги йигит. – Янги усул мактабида дарс ҳам берадилар, дуторни ҳам хўб чаладилар.

      Салдан кейин шопмўйлов бир тўра пайдо бўлди. Унинг малайи бор экан. Шопмўйлов тўра малайдан сўрай бошлади:

      – Хўш, ёғни нархини оширдингми?

      – Шундай, тўрам.

      – Ун нархини-чи?

      – Уям ошди, тўрам.

      – Яхши. Халққа яна нималар керак бўлади?

      – Гўшт-ёғ, тўрам!

      – Уни нима қилдинг?

      – Уям ошди, тўрам.

      – Ерни нима қилдинг?

      – Унга ҳали тегмадик, тўрам.

      – Аҳмағ! Энг даромадлиси шу-ю? Гап бундоғ, қарз-васиқа эвазига ерни тортиб оласан, кейин ошиғич нархда пуллайверасан. Нима кўп – ер кўп, бир четдан сотуврасан.

      Четда буларни томоша қилиб турган бояги деҳқон халқдан сўради:

      – Муни нима қиламиз, халойиқ?

      – Буниям ур биқинига!

      Саҳна яна алмашиб, энди домла почча пайдо бўлди.

      – Кўрган кунингизга шукур қилинг, муҳтарам аҳли муслим! Дунё молиға ружу қўйманг,


<p>3</p>

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийдан.