Ишққа оид 40 қоида. Элиф Шафак. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Элиф Шафак
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-5672-0-7
Скачать книгу
эса ҳарбий даҳо Чингизхон бошчилигидаги қўшин жадал олға силжиб келаётган эди. Марказда эса, Византия ўзининг йўқотган куч-қудратини қайта тиклашга уринаётган чоғида, турк қабилалари ўзаро жанг қилишарди. Бу христианлар христианлар билан, христианлар мусулмонлар билан, мусулмонлар мусулмонлар билан жанг олиб бораётган бемисл хаос (бошбошдоқлик, тартибсизлик) даври эди. Қаёққа қараманг, ҳаммаёқдан нафрат ва азобу уқубат, боз устига келажак ваҳимаси ҳам уфуриб турарди.

      Мана шу хаоснинг марказида таниқли ислом уламоси Жалолиддин Румий яшар эди. Уни Мавлоно – «Устоз» деб атар эдилар, чунки Коньянинг ўзида ва ундан ташқарида унинг минглаб шогирдлари бор эди ва барча мусулмонлар уни ўзларининг йўлчи юлдузлари деб ҳисоблар эдилар.

      1244 йил Румий ўзининг ғайриоддий хулқу атвори ва ношаръий нутқлари билан ажралиб турадиган, дарбадар дарвиш – Шамс билан учрашади. Бу учрашув ҳар иккисининг ҳам ҳаётини ўзгартириб юборади.

      Айни пайтда бу учрашув, сўфийлар икки уммоннинг бирлашувига қиёс этган, мустаҳкам ва ҳайратланарли дўстликнинг бошланишига ҳам олиб келади. Бу ғалати инсон билан танишгач, Румий ўз таълимотининг бош йўналишидан четлашиб, эҳтиросли суфий шоирга, ишқ тарғиботчисига ва дарвишлар экстатик ҳолга олиб келувчи рақс услубининг яратувчисига айланади. Омма онгига фанатизм (мутаассиблик) ўта сингдирилган ва шу билан боғлиқ зиддиятлар ва тўқнашувлар даврида Румий барча инсонларни бир-биридан (эътиқоди бўйича) ажратмайдиган ялпи умумий маънавиятни ёқлаб чиқди. Ўша вақтда ҳам ҳозирги кунлардагидай, эътиқоди бошқа одамларга қарши ташқи жангни жиҳод деб ҳисоблайдиган кўпчиликнинг қарашларига қарши ўлароқ, Румий инсонни ўз сохта «мен» ига, ўз нафсига қарши ички жанг олиб бориши ва ғалабасига олиб келадиган жиҳодни ҳимоя қилди.

      Бу ғояларни ёқловчилар унча кўп эмас эди, шунингдек ҳамма ҳам ўз қалбини ишқ учун оча олмас эди.

      Шамс билан Румий ораларидаги маънавий боғланиш турли ғийбатлар, эгри қарашлар ва ҳужумлар манбаига айланди. Уларни тушунишмас, уларга ҳасад қилишар, балчиққа булар эдилар ва охир-оқибат энг яқин кишилари уларга хиёнат қилишди. Биринчи учрашувларидан кейин уч йил ўтгач, улар фожиали тарзда бир-бирлари билан ажрашдилар.

      Лекин бу тугалланган воқеа эмас.

      Аслида бу тарихнинг ниҳояси йўқ. Ва ҳозир, саккиз асрдан кейин ҳам, Шамс ва Румий руҳлари ҳамон тирик ва ораларимизда уфуриб турибди.

      Қотил

      1252 йил, ноябрь. Александрия.

      Бечора мурда ётипти. Устида қалин сув қатлами.

      Лекин кўрар кўзлари чарақлаб турипти, бамисоли, қаёққа бормайин, осмонлардан туриб мени даҳшат билан кузатиб юрган икки қора юлдуз каби. Мен энди Александриядаман ва яна саёҳат қилсам мени арралаётган бу хотиралардан, қулоқларимга эшитилиб турган бу инграшдан, сўйилган одамнинг сўнгги нафаси чиқишидан олдин айтган, унинг охирги калимаси «кечир» деган видолашув ҳайқириғидан қутуламан, деб умид қиламан.

      Бировни ўлдирсанг, у одамдан нимадир ўзингга ўтади – унинг охирги нафаси, охирги қилган ҳаракати.

      Мен буни қурбон бўлган одамнинг «тавқи лаънати» дейман.