Континентал-европа туридаги сиёсий тизимлар Франция, Германия ва Италия учун тааллуқлидир. Улар учун сиёсий маданиятнинг эклективлиги, янги ва эски маданиятларнинг ўзаро тинч-тотув яшовчанлиги хосдир. Масалан, Францияга вакиллик ҳокимияти анъанавийлиги билан бир қаторда, плебисцит анъанаси ва популизмга мойиллик хосдир. Франция тарихида Наполеон ва де Голл кабиларнинг бевосита тўғридан-тўғри демократия шаклларига мурожаат этганлиги маълум. Бу сиёсий тизим учун турли мафкурадаги партияларнинг кўплиги, жамиятга сезиларли таъсир кўрсатувчи эски анъаналарнинг мавжудлиги характерлидир.
Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги кўплаб сиёсий тизимлар индустриалгача ёки қисман индустриал тизимларга хосдир. Сиёсий тизимларнинг бу турига аралаш сиёсий маданиятлар ҳам хосдир: ғарб қадриятлари қоришмаси, этник анъаналар, диний анъаналар. Бу турдаги тизимларда сиёсий маданият эклективлиги ғарбий Европа тизимларидаги бу ҳолатдан фарқ қилади. Чунки бу тизимларда қарама-қаршиликлар кутилмаган бир ҳолда бир-бирлари билан қўшилиб кетиши мумкин. Бу тизимларда ҳокимиятлар бўлиниши ҳам турлича. Кўпинча армия ёки бюрократик аппарат қонун чиқариш функцияларини ўз зиммасига олади, қонун чиқарувчи органлар эса суд жараёнларига аралашиб туради. Бу тизимлар учун шахсий авторитаризм, бир партия ҳокимияти, куч ишлатишнинг катта имконияти кабилар хосдир. Сиёсий иштирок эса маҳаллий даражаларда амал қилиш билан чекланади.
Тоталитар турдаги сиёсий тизимлар учун фашистик Италия ва фашистик Германия ва “жаҳон социализм тизими” мамлакатлари мисол бўла олади. Лекин бу мамлакатларда ҳозир сиёсий ва иқтисодий модернизация жараёнлари амалга оширилмоқда.
Бу турдаги тизимларда эркин манфаатлар гуруҳлари учрамаслиги характерлидир. Бу тизимда сиёсий иштирок ҳам ўзига хос бўлиб, у асосан декоратив характер касб этади. Сиёсий коммуникация марказ томонидан қаттиқ назорат қилинади. Тоталитар жамиятлар ўта марказлашган бўлиб, улар учун куч ишлатишнинг юқори даражада бўлиши характерлидир. Алмонднинг фикрича, мутлақ итоат эттириш асосидаги сиёсий тизим ақлга сиғмайдиган ҳодисадир. Бунда ролларнинг тоталитар тузилишга хос бўлган иккита характерли белгиси бир-бирини тақозо этишини кузатиш мумкин: а) мажбурловчи ролларнинг устунлиги;