СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Муқимжон Қирғизбоев
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-27-052-7
Скачать книгу
демократик давлатларда ноҳукумат ташкилотлар бажарсалар (албатта, бунда давлатнинг ҳам маълум таъсири бўлади), тоталитар жамиятларда давлат бажаради. Чунки сиёсий ижтимоийлаштиришнинг барча агентлари (мактаб, ёшлар ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқалар) давлат назорати остида бўлади, “иштирок этиш руҳи” ҳукмрон мафкурага мувофиқ ҳолда кечади. Демократик мамлакатларда “иштирок этиш руҳи”ни ёйиш натижасида индивидуумлар “субъект”дан “фуқаро”га айланади. Тоталитар режимларда бундай жараёнлар юз бермайди.

      Манфаатларни артикуляция қилиш – манфаатлар гуруҳлари (нодавлат ва жамоат ташкилотлари) амалга оширадиган, сиёсий конверсия жараёни давомидаги биринчи функционал қадамдир. Жамоатчилик фикрини ҳурмат қилиш, бирлашмалар эркинлигига доир қарашларга берилиш характерли бўлган демократик жамиятларда манфаатлар гуруҳлари фуқаролар билан давлатни боғлаб турувчи бўғинлар сифатида фаолият юритади.

      Давлат сиёсати қонунлар қабул қилиниши билан тугамайди. Сиёсатнинг ва қарор қабул қилишнинг муҳим жиҳати ”меъёрларни қўллаш” функцияси ҳисобланади. Бу функцияни нафақат ижроия органлари ва маъмурий бюрократия бажаради, балки уни кўпинча қонун чиқарувчи ва ҳуқуқий тузилмалар ҳам бажаради.

      Меъёрларни сақлашни назорат қилиш – бу маълум қонунни бузиш факти ва унга тааллуқли жазони қўллаш мақсадидаги қонунлар ва хатти-ҳаракатларни шарҳлашдир. Ижроия ва қонун чиқарувчи органлар назоратни ташкил этувчилар сифатида суд жараёнларида баъзан сезиларли рол ўйнасаларда, асосан бу функция суд органлари компетенциясига киради103 .

      Сиёсий тизим қуйидаги вазифаларни амалга оширади: ижтимоий манфаатлар ва ўзаро хатти-ҳаракатларни сиёсий жиҳатдан ифодалайди; индивидлар ва уларнинг бирликлари зиддиятли манфаатларини аниқлаш, уларнинг сиёсий тизимнинг яхлитлигига хавф солиши мумкин бўлган ихтилофли шаклларини ҳокимият институтлари ва сиёсий иштирок воситасида келиштириш, гуруҳлар ва қатламлар манфаатларини аниқлаш, ифодалаш ва келиштириш; жамиятни ривожлантириш мақсадлари ва дастурларини ишлаб чиқиш йўли, манфаатларни оқилона ва адолатли тарзда таққослаш асосидаги сиёсий раҳбарликни амалга ошириш; жамиятнинг яхлитлиги ва яшаши учун хавф солаётган муҳит омилларига қарши курашиш асосида турли манфаатларни ифодалаётган сиёсий кучларни бир бутун тизимга бирлаштириш мақсадида интеграциялаш; кишиларнинг юксак орзуларини амалга оширишга мўлжалланган мақсадга йўналтирилган ижтимоий ўзгаришларни амалга оширувчи фаолият олиб бориш.

      Жамият сиёсий тизимининг асосий функциялари қуйидагилардан иборат:

      –жамиятнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаш, унинг яшаши ва фаровонлигининг дастурларини ишлаб чиқиш;

      –қўйилган мақсадларга эришиш учун жамият ресурсларини сафарбар этиш;

      –умумий ижтимоий-сиёсий мақсадлар ва миллий мафкура ҳамда сиёсий маданият қадриятлари атрофига жамиятнинг барча унсурларини интеграция қилиш;

      –сиёсий-коммуникациявий жараёнларни бошқариш;

      –жамиятда