СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Муқимжон Қирғизбоев
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-27-052-7
Скачать книгу
сиёсат дастлабки даврлардан бошлабоқ ўзида икки хил ўлчов – инсоннинг давлат ҳокимияти билан бўлган муносабатларидаги баҳолаш ва мўлжал олиш тизимларини акс эттирди: фойда ва ахлоқ. Агар сиёсий онг инсонни мақсадга эришиши самарали ёки самарасиз, зарарли ёки фойдали ҳодисалар сифатида баҳолашга мажбурласа, ахлоқ бу масалаларни эзгулик ва ёвузлик, мавжудлик ва зарурият каби ўзаро муносабатлардан келиб чиқиб ҳал қилади ва бу билан баҳолаш ва мезонлаш тизимидан юқорида туради.

      Албатта, сиёсатнинг ахлоқийлиги нисбий ўлчовдир. Барқарор демократик режимларда ахлоқ халқ билан элита ўртасидаги ўзаро ҳурматли мулоқотнинг муҳим манбаларидан биридир. Шу билан бирга, у ёки бу мамлакатлардаги айрим сиёсий жараёнлар (урушлар, инқирозлар, инқилоблар, модернизациялар) сиёсий хатти-ҳаракатларнинг ахлоқий йўл қўйилган чегараларини бузишга мойил бўлиб қолмоқда. Баъзи ҳолларда эса ахлоқий қадриятлар сиёсий ҳаёт чегараларидан бутунлай чиқариб ташланмоқда.

      Сиёсий жараёнларнинг барча кенгликлари ҳам ахлоқий ва сиёсий ёндашувлар зиддиятларини ўзларида тенг равишда ифодаламайди. Элиталар бошқарув фаолиятининг фақат касбий тоифага тегишли соҳалари ёки инсондан ахлоқий танлашни талаб қилмайдиган фуқаролар мажбуриятларини амалга оширувчи технологиялар, одатда, ахлоқий рефлекциянинг (жавоб таъсир) минимал даражасига эгадир, холос. Шу билан бир вақтда, бу зиддиятлар субъектнинг сиёсий нуқтаи назари ишлаб чиқилаётган жараён – қарорлар қабул қилишда уларга эришиш мақсадлари ва воситалари мутаносиблиги рўй бераётган пайтларда анча кескинлашади.

      Масалан, Германияда фашистлар ҳокимият учун курашаётган даврда ишчилар ҳуқуқи ва қадрини ҳимоя қилиш, улар институтларини сақлашга ваъда беради. Лекин улар бир вақтнинг ўзида (1933 йил баҳорида) ишчиларнинг касаба уюшмалари, хазиналари, газеталари таҳририятларини ўз биноларидан ҳайдаб чиқариб, уларнинг ўрнига фашистлар бошчилигидаги “Немис ишчилар фронти” касаба уюшмасини тузди. Большевиклар доҳийларининг сиёсати ҳам худди шу каби ахлоқсизлик асосида амалга оширилди. Улар ҳам ишчилар манфаатларини ҳимоя қилувчилар сифатида инқилоб уюштирдилар, кўп ўтмасдан ўз репрессив аппаратини ишчиларга қарши қарата бошлади60 .

      Ахлоқ ва сиёсат ўртасидаги зиддиятларни, ҳар қандай шаклдаги ижтимоий мажбурлашни, ҳаттоки куч ишлатишни ўз табиатига кўра ахлоқсизликдир, дейиш ҳам қийин ҳолатдир. Аслида субъект томонидан қўлланаётган сиёсий усуллар ва воситаларни ахлоқий баҳолаш конкрет вазиятларга боғлиқдир. Масалан, агрессор хатти-ҳаракатига қарши ёки инсоннинг яшаш меъёрларини очиқ равишда бузувчи кишилар (ва гуруҳлар) фаолиятини тўхтатиш билан боғлиқ куч ишлатиш ахлоқий жиҳатдан эътироф этилади. Социолог Р.Доузнинг фикрича, куч ишлатиш монополиясига эга бўлган давлат ўз легитимлигини таъминлай олса, яъни халқнинг ахлоқий туйғулари расмий ҳокимият ахлоқий меъёрларига тўғри келгандагина бу кучдан самарали фойдалана олиши мумкин61 .

      Немис олими Макс