СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Муқимжон Қирғизбоев
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-27-052-7
Скачать книгу
ўзларини олиб қочишга интилади, лекин улар ор-номусни ўзларида ҳис қилмайдилар; агар дэ (маънавий-ахлоқий воситалар) ёрдамида бошқарилса, тартибот қадриятлар ёрдамида таъминланса, одамлар ор-номусни ҳис қиладилар, ҳалол ва софдил бўладилар”10 . Албатта, қадимги Хитой жамияти билан давлат ўртасида чегара ўтказиш қийин бўлса ҳам, Конфуций таълимоти асосан инсоният учун идеал давлат ва жамиятни шакллантириш руҳияти билан суғорилган эди. Шунинг учун ҳам ҳозирга қадар фуқаролик жамиятини шакллантириш билан боғлиқ тадқиқотларда олимлар қайта-қайта Конфуций ижодий меросига мурожаат қилишлари бежиз эмас.

      Қадимги Ҳиндистонда жамият ва давлатнинг келиб чиқиши илоҳий кучларга боғлиқ эканлиги эътироф этилади. Масалан, қадимги санскрит матнлар – эр.ил. 1200–800 йилларда яратилган Ведаларда (диний мадҳиялар), шунингдек, эр.ил.800–300 йилларда амал қилинган Упанишадларда (далиллар) дунёвий тартибот илоҳий қонунларнинг ҳукмронлигига ва инсонлар ўртасидаги муносабатларнинг уруғ-кастачилилигига асосланган ягона ғоя ривожлантирилди. Бу тартиботлар жамиятда асосан маънавий (брахма) ва дунёвий (кшатра) кучлар томонидан (гарчи, улар турли вазифаларни бажарса-да) ўзаро бир-бирлари билан уйғун муносабатларда амалга оширилиши лозимлиги кўрсатилган. Шунингдек, бу даврдаги сиёсий таълимотларга биноан, ердаги тартиблар илоҳий тартиботларнинг бир қисми бўлиб, уларга илоҳий кучлар доимо таъсир этиб туради.

      Кейинчалик, яъни, эр.ил.VI аср мобайнида бу ғояларга танқидий муносабатда Будда (Сиддхартха) таълимоти ривожланиб, у Худони маънавий ҳукмдорлиги ва барча қонунлар манбаи эканлигини, шунингдек унинг олий шахслигини инкор этиб, инсоний ишлар одамларнинг шахсий ҳаракати ва тиришқоқлигига боғлиқ, деган ғояларни илгари сурди.

      Эр.ил. IV–III асрларга келиб брахманийлик ғояларидан узоқлашиш, шунингдек, рационал дунёвий давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги тасаввурлар муаллифи Каутилья (Чанакья) деб тахмин қилинган “Артхашастра” трактатида ривожланди. Бу трактатнинг номи “Сиёсат фани” (“Давлат тузилиши тўғрисидаги фан”) маъносини бериб, унда қадимги Ҳиндистон жамияти ва давлатининг сиёсий ва хўжалик тузумига доир қимматли маълумотлар мужассамлашган.

      “Артхашастра”даги қуйидаги давлат бошқаруви қоидалари унинг ҳозирги даврда ҳам ўз қадр-қимматини йўқотмаганлигини кўрсатади: “Сиёсат инсоннинг ўз ҳис-туйғулари устидан ғалаба қилишидан бошланади; қониққан одамларни ҳукмдор моддий совғалар ва ўз эътибори билан хурсанд қилсин; норизоларни хуш тавозелар, совғалар ёки баҳслар ва жазолашлар билан бўйсундирсин; донишманд ҳукмдор ўз мамлакатида садоқатли одамларни ва сотқинликка мойил одамларни қўриқласин”11 .

      Шунингдек, мазкур трактатда сиёсий муносабатларда ва бошқарув жараёнида бошқарувчилар (сиёсатчилар) учун энг муҳим сифат ва фазилат сифатида ҳис-туйғуларсиз фаолият кўрсатиш эканлиги илгари сурилади. Албатта, бу ҳолат Платон ва Аристотель асарларида ҳам учрайди. Лекин уларнинг асарларида “ҳис-туйғулар