НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
дастлабки йилларида, домдарак-сиз йўқолган ёлғизгина ўғлининг ўлик-тириклигини билолмай ўтганлигини ўйлаб, баттар ғусса босётганлигини туйди.

      … кўзи очиқ кетди бечоранинг.

      Баъзан таниш бировнинг қазо қилганлигини эшитиб, – во ажаб! – худди шундай бўлиши керакдек, бир тукингиз ҳам қилт этмайди. Лекин, Ғайбулла акадай яқинингизнинг қазоси эса жисму жонингизни ўртагандан ўртайверар экан.

      Ҳамон Нортўхта жим – оғир сукутга толган эди.

      Саъдулла ошна-оғайниларга хабар қилиш кераклигини айтди: “Тонгда, бом-дод намозидан кейин, Минор қабристонига қўйилармиш. Дафн маросимини Ҳамидулла бош бўлиб ўтказаётган экан.”

       … т о н г д а! – Беихтиёр таажжубланиб, Нортўхта ёқасини ушлади. – Нима учун тонгда? Нима учун пешин намозидан кейин эмас? Нима учун?!. Ахир, ёру биродарлари Самарқанддан етиб келолармиканлар? Қозоғистонлигу туркма-нистонлик шогирдлари, дўстлари жанозага улгуролмайдилар-ку!.. – Ҳамидулла – Саъдулла аканинг ўғли; раҳматли Саъдулла Кароматовнинг, – Ғайбулла аканинг кенжа шогирдларидан, Бош вазирнинг ўринбосари. – Агар… агар!..

      Ғайбулла ака таржимашуносликда мактаб яратган олим. Шундай олимнинг дафн маросими ҳам, албатта, ҳар қанча эъзозу эҳтиромларга муносиб. Бироқ, Нортўхтанинг англашича, товуқ қўноғидан тушмасдан, тонг бўзарар маҳалда, Ғайбулла ас-Салом жасадининг биров билиб, биров билмай тупроққа топши-рилишида аллақандай бир сирли шошқалоқликми, н и м а д и р яшириндай эди.

      … шундай… Шундай. Арслоннинг ўлигиям арслон-да!

      Эртага, тонг отардан аввалроқ таъзияхонада учрашмоққа келишиб, хўшлаш-дилар.

      Нортўхта дастакни жойига қўйиб, болаларига Ғайбулла аканинг оламдан ўтганлигини айтди

      Ҳаммалари, ҳатто, неваралар ҳам юзларига фотиҳа тортдилар: Худо раҳмат қилсин!..

      Кейин, бир-бир таниш-билиш оғайниларга жаноза хабарини етказишни ўйлаб, Нортўхта дастакка қўлини чўзди.

      Айни ўша пайтда телефон жиринглади.

      Нортўхта дастакни қулоғига тутиб, одатича, ассаломалайкум, деди. Ибро-ҳимнинг алик олгани эшитилди.

      … кўнгли сезган-да! – деб, ўйлади Нортўхта, Иброҳимга қўнғироқ қилмоққа чоғланганлиги хаёлидан кечиб. – Иброҳимга ҳам жабр-э!.. Худо жонига тўзим берсин.

      Ҳол-аҳвол сўрашганларидан сўнг, Иброҳим: эшитдингизми, деди. Нортўхта эшитганлигини айтди.

      Тонг отардан анча олдинроқ, йўлакай Тўра акани бошлаб, таъзияхонага бирга боришга келишганларидан сўнг, хайрлашдилар.

      2

      Ғайбулла ас-Салом – Иброҳим Ҳаққул – Нортўхта Қилич – қайғудош биродарлар.

      Ғайбулла аканинг Ҳабибуласи йўқолган. Дом-дараксиз!.. Ҳабибулла Респуб-лика Бош прокуратурасининг муҳим ишлар бўйича тергов бошқармасининг бошлиғи бўлган. Адлия полковниги!.. Ўша кунларда мамлакатдаги ягона, йирик Самарқанд чой қадоқлаш фабрикасининг чойфуришларини тергов қилаётган катта бир гуруҳни ҳам бевосита ўзи бошқараётган экан.Айтишларича, бир қоп пулгаям сотилмаган. Отасининг ўғли-да!.. Кейин, айни тергов авж олаётган кунларнинг бирида, тушликдан сўнг, кимдир биров