НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
– курсдоши – жўраси – сирдоши – маслакдоши эди. Унақа жўра камдан-кам бандасига насиб қилади. Буни энди… энди адоқсиз бир алам билан, қизғин бир ифтихор билан англаяпти. Раҳматли Фармон – синфдоши, у ҳам шу-нақа – қиёматли жўраси эди.

      Бир хуфтон чоғи, – ҳануз у кунни Нортўхта яхши эслайди: 1981-йилнинг ўнинчи ноябри эди ўшанда – ҳалигина Машраб аканинг “ГУРУНГ”и кўриги-томошасидан қайтиб, “Время”ни томоша қилаётган эди. Нохос, телефон жи-ринглади. Шартта дастакни олиб, қулоғига тутди:

      – Ассаломалайкум! – деди.

      Дастакдан қиз боланинг йиғиданми, алланечук хирқираганроқ овози эши-тилди:

      – Амаки, ўзингизми?

      … ий-э, Нодирами?.. – Бирдан Нортўхта сергак тортди. – Нодира-ку! Тилак-нинг қизи. Тинчликмикан?

      – Ўзимман, қизим, ўзим. Тинчликми?

      Беихтиёр изиллаб-йиғлаб, Нодира:

      – Уйимиз ёниб кетди, амаки! – деди.

      Дабдуруст кўнглидан нохуш гумонлар кечиб, Нортўхта:

      – Ўзларингиз омонмисизлар ахир?! – деди. – Отанг соғми?

      … хайрият. Хайрият-э!

      Пиёлада совиб қолган чойни гуппа кўтариб, шартта Нортўхта ўрнидан турди.

      Хотини, ўғиллари – ҳаммалари, бетоқат, саволчан назар билан қараб ўтирган эдилар: тезроқ айтсангиз-чи, нима бўпти?

      – Тилакнинг уйи куйипти.

      – Вуй-ей, айтманг-эй! – деди хотини, паришон ёқасини ушлаб. – Ўзлари соғ-микан ишқилиб.

      Бари соғ-саломат эканлигини айтиб, Нортўхта даҳлизга ўтди. Саросар ки-йинди.

      Ё пирай, бирпасда йўлга шай бўлиб, Дилшод:

      – Дада, ман ҳам сиз билан бирга бораман, – деди. – Яхшими?.. Яхши, денг.

      Дилшод Тилакни яхши кўрарди, айниқса, унинг қўлларини ҳавога тўлғаб-тўлғаб, завқ-шавқ билан шеър ўқишига ишқивоз эди.

      Тилакникида узоқ қолиб кетиши мумкинлигини ўйлаб, Нортўхта:

      – Йўқ, Дилшоджон, – деди, йўлга шошилиб. – Ҳозир эмас, кейин… кейин!..

      Тилак шаҳарнинг у чеккасида – Сағбон маҳалласида яшайди. Йўл олис… Ле-кин, кечки пайт бўлганлиги учун, қатнов анча камайган эди. Машинани учириб, ҳаял-замон ўтмай, етиб борди.

      Дарвоза ёпиқ экан, аста итарган эди, очилди. Қоп-қоронғи бостирмадан ўтиб:

      – Тилак! – деди.

      Ичкаридан Тилакнинг бир қадар ҳорғин… бир товур мудроқ овози эшитилди:

      – Келавер.

      Қафасдайгина ҳовлича… Ҳовличанинг тўрт томони баланд деворлару иморат-лар билан қуршалган. Булутлар оралаётган синиққина ой нуридан атроф-тева-рак кўройдин. Ўртада ихчамгина сўри. Сўрининг устида сандиқ, жомадонлар, идиш-товоқ, кўрпа-тўшак қалашиб ётибди. Куйган кийиз ҳиди, ачимсиқ пахта-чағит ҳиди димоққа бурқсиб урилади.

      – Кел, – деб, Тилак сўрининг бир чеккасида қаддини тиклади. Ҳаво аёз эди. Ечинмай ётган экан, бошида қулоқчини шалпайган телпак. – Ўт ўчирувчилар токни кесиб кетишди.

      Нортўхта, қўллашиб кўришаркан:

      – Болаларинг қани? – деди.

      Эшиги, деразалари ланг очиқ уй томонга ишора қилиб, Тилак:

      – Ана, – деди. Уф тортди. – Ётибдилар… Болохона ёниб