ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ. Шухратжон Холиков. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Шухратжон Холиков
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-4595-3-3
Скачать книгу
аралаштирилади ва хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб қиздирилган духовкада пиширилади.

      Тайёр бўлган масаллиқ иккига бўлинади ва мева шарбатига ивитилиб, жем суртилади. Кейин бир-бирига бирлаштирилади. Бисквит бўлакларга бўлиниб, устига шакар пудраси сепиб чиқилади.

      СУЛИ ЁРМАСИДАН ТАЙЁРЛАНГАН КУЛЧАЛАР

      2 та тухум, 100 гр сариёғ ёки маргарин, 2 ошқошиқ асал, 1 ошқошиқ ром ичимлиги, 120 гр шакар пудраси, 100 гр сули ёрмаси, 3 ошқошиқ совитилган таббий қаҳва, 130 гр ун (иложи борича олий навли), 50 гр картошка крахмали, озгина ош содаси, озроқ туйилган долчин.

      Лимонли помада: 200 гр шакар пудраси, 1 ошқошиқ қайнаган сув, 2 ошқошиқ лимон шарбати, 1 чойқошиқ ўсимлик ёғи.

      Тухум сариғи, сариёғ ёки маргарин, асал, ром ва шакар кўпиртирилади. Сули ёрмаси идишга солиниб, устига озгина шакар сепилади ва қовурилади. Тайёр бўлганидан кейин қиймалагичдан ўтказилади. Ушбу масаллиқ устига тухум сариғи, табиий қора қаҳва, картошка крахмали, ун, ош содаси ва туйилган долчин солиниб, яхшилаб аралаштирилади.

      Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб, ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлган пишириқнинг устига лимон помадаси қуйилиб, помада совиганидан сўнг бўлакларга бўлиб чиқилади.

      РОМЛИ ПОМАДА ВА ЁНҒОҚЛИ НАЧИНКА СУРТИЛГАН БИСКВИТ

      6 дона тухум, 150 гр шакар пудраси, 15 гр ванилин шакари, 150 гр туйилган ёнғоқ, 20 гр ун (иложи борича олий навли).

      Ёнғоқли начинка: 150 гр шакар пудраси, 150 гр сариёғ, 100 гр туйилган ёнғоқ, 2 ошқошиқ ром.

      Ромли помада: 200 гр шакар пудраси, 1 ошқошиқ қайноқ сув, 2 чойқошиқ ўсимлик ёғи.

      Тухум сариғи, шакар пудраси ва ванилин шакари яхшилаб аралаштирилиб, устига тухум оқи кўпиги, ёнғоқ ва ун қўшилади ҳамда масаллиқ яна аралаштирилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга олиниб, қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлган пишириқ иккига бўлиниб, начинка суртилади ва устига ромли помада қуйилади. Помада қотганидан сўнг бисквит бўлакларга бўлиб чиқилади.

      Ёнғоқли начинка: шакарни сариёғ билан аралаштириб, устига ёнғоқ ва ром солинади.

      Ромли помада: шакар қайнатилган сувда эритилиб, устига ром ва сариёғ солинади ҳамда яхшилаб аралаштирилади.

      БУДАПЕШТЧА БИСКВИТ

      8 дона тухум, 80 гр шакар пудраси, 20 гр какао кукуни, 100 гр туйилган бодом, 60 гр шакар пудраси, 100 гр ун (олий нав), 50 гр шоколад, 40 гр сариёғ.

      Начинка: 180 гр сариёғ, 120 гр шакар пудраси, 0,1 л сут, 100 гр шоколад, 1 ошқошиқ ром.

      Тухум сариғини шакар билан аралаштириб кўпиртирасиз ва устига какао, қирғичдан чиқариб қовурилган бодом солиб аралаштирасиз. Тухум оқи кўпиртирилиб, устига шакар сўнг қора шоколад, эритилган сариёғ, ун ва тухум оқи кўпиги қўшилади. Ушбу масаллиқ яхшилаб аралаштирилиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб, қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлган пишириқ энига 3 бўлакка бўлиниб ичига начинка суртилади ва бирлаштирилади. Бисквитнинг юза қисмига начинка суртилиб, эритилган шоколад