Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-26-373-4
Скачать книгу
нисбатан номуссизлик қилаётгани учун виждони уни айблай бошларди. Мана шу уйқусиз тунларда ўзига-ўзи савол берарди:

      “Азиз авлиёлар нима учун арз-додимга қулоқ солишмади? Нега мен азоб чекяпман? Ахир қариялар умматнинг ҳар бир оҳу фарёдини пайғамбар инобатга олади, деб ўргатишар эди-ку. Наҳотки…” Унинг хаёли шу ерда узилди. Бошқа нарсаларни ўйлаб гуноҳга ботишдан қўрқди.

      У онасининг “сенга нима бўлди?” деган саволидан қочишга уринаверди. Аммо кампир ўғлининг қалбини қандайдир ғам тимдалаётганини сезди.

      – Сен ўзингни бир нима билан овутсанг бўларди… балки отда сайр қиларсан…

      Саид итоаткорлик билан рози бўлди.

      – Яхши, бир айланиб келаман.

      Унинг дардли овози яширин ғамини ошкор қилиб қўйди.

      Оқшомда отини эгарлаб, адирга чиқиб кетди. Қуёш уфқни гўё ёндириб, қизартириб турибди. Унинг хаёлига бирдан халқининг кўҳна қўшиғи келди. У беихтиёр қўшиқ айта бошлади. Унинг назарида қалбидаги бутун ғам адир бўйлаб таралаётган мана шу майин қўшиқ билан чиқиб кетгандай бўлди:

      Шамси анвар мағрибда,

             эгилиб ерга:

      Ўзи билан бахтимни

             Олар қабрга.

      Оғар гулгун осмон ҳам

             Кўрсатиб сеҳр,

      Сақлагандим сен учун

             Қанчалар меҳр.

      Тонгла қуёш қайтадан

             Нурин сочадир,

      Аммо мендан истиқбол

             Ҳануз қочадир…

      Бутун борлиқ қоронғу

             Бамисоли қабр…

      Ҳам йўқотиш, ҳам ҳасрат

             Йўқлик ва жабр!

      Қўшиқ тугагач, у отини елдирди.

      Отнинг тез югуришими, ёинки кечнинг салқин ҳавоси сабаб бўлдими, йигитнинг қалбидаги ғубор тарқади. Кўзларидан яна жўшқинлик учқунлари сачради”.

      Бу асар таржимаси ва Асқарнинг мактуби узоқ йиллар дафтардаётди. Орадан кўпгина йиллар ўтиб нашрга тайёрлаш учун оққа кўчираётганимда шеърий таржима ёнидаги расмга диққат қилдим: Қуёш чарақлаб турибди. Қабр ва қабр тош ва… сиртмоқ… Етмишинчи йилда бу расмга эътибор бермаган эдим. Энди билсам, Асқар ўзининг ўн уч йилдан кейинги тақдирини чизиб қўйган экан… “Шайтанат”ни ёзаётганимда Асқар Қосим чизган сиртмоқ хаёлимни эгаллаб олди. Натижада бу манзарани Анварнинг ҳаётига кўчирдим:

* * *

      – Гулнора опа, ёмон гап айтмаяпман. Сизнинг гапингизни тасдиқлаяпман. Собирбей ёш, ўргатиб туриш керак. “Денгиз ичра чарх урувчи гирдобни қайдан билсин қирғоқдаги майсалар…”, деган экан бир шоир. Менинг битта қўшним имом. Ўша айтадики, бу дунёда ғийбат қилган одамнинг тилини Худо қиёматда ўн метр узун қилиб қўяркан. Бу тилни одамлар босиб-янчиб юравераркан. Шу қиёмат тезроқ бўлса-ю, шу тилларни бир кўрсам…

      Рўпарадаги аёл шарт туриб чиқиб кетди. Анвар Холидийни сўкадиган бўлса, ҳақорат тошларини шу аёл ҳузурида отарди. Холидийнинг шу хонадаги “мухтор элчиси” ҳисобланмиш Гулнорахон бу тошларни териб, етмаганига ўзидан қўшиб, устозига етказарди. Анвар бу аёлдан, шу хизматлари