Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-26-373-4
Скачать книгу
беришди. Чой сўрашган эди, сув жилдираб оқиб турган кранни кўрсатишди. Шунга ҳам шукур қилдик. Қисм командири интизом ҳақида гапириб, ташқарига чиқиш қатъиян ман этилганини такрор ва такрор таъкидлагач, старшинани раҳбар этиб тайинлаб, ўзи офицерларни бошлаб шаҳарга кетди. Оқшом тушмай сержантлар ғимирлаб қолишди. Интизомни назорат қиладиган старшина бошчилигида девор ошилди. Уларга эргашмасак, ёмонотлиққа, аниқроғи, уларнинг назарида хоинга айланиб қолишимиз мумкин эди. Шаҳар боғи узоқ эмас экан, ўша ерни айландик. Сержантлар дўконга кириб чиқиб, пана жойда майхўрликни бошлашди. Қоронғи тушгач, рақс майдонига йўналишди. “Рақс тушишни билмаймиз”, – деган баҳонада Миртўла икковимиз “тўнкалар” деган масхара гапларини “орқалаб” изимизга қайтдик. Қуруқ тахта устига чўзилдик. “Пилотка” деб аталувчи юпқа бош кийим ёстиқ бўлди. “Уйқу жой танламайди”, деганларидай тахта устида ётиб ухлаб қолибмиз. Бир маҳал қисм командирининг бақириб сўкинишидан уйғониб кетдик. Шошилиб ташқарига чиқдик. Уч сержант майдон ўртасида ғоз турибди. Уларнинг сафига қўшилдик.

      – Бошқалар қани? – деди командир менга тикилиб.

      – Билмадим… ҳамма шу ерда эди, – дедим довдираб.

      – Хабилов, ҳамма ёлғон гапирса ҳам, сен ростини айтишинг керак!

      – Боққа айлангани чиқувдик…

      Командир сўкина-сўкина “ҳамма энағарларни ярим соатда топиб келларинг”, деб офицерларни шаҳарга ҳайдади. Боғ томондан мусиқа овози эшитилмай қолганди, демак, рақс тугаган, сержантлар қиз-жувонларни “илинтиришган” бўлишса, ҳар хил кавакларга тарқаб кетишган. Ярим соатда уларни топиб келиш мумкин бўлармикин? Ўйим тўғри чиқди, бир соатлардан кейин офицерлар ўзлари қайтиб келишди. Командир яна бўралаб сўкинди-ю, лекин жойидан жилмади. Тонгга қадар ҳамма майдонда турди. Офицерлар туриб чарчашса, у ёқ бу ёққа юриб оёқ чигилини ёзишлари мумкин эди. Биз эса қоққан қозиқдек туришга мажбур эдик. Тонготарда маишатхўрлар бир-бир кела бошлашди. Охиргиси пайдо бўлгач, командир яна ҳақоратлар қопини бўшатиб, кўнгли сал ором олиб, буйруғини эълон қилди. Барча сержантлар кечга қадар сафда юриш машқига ҳукм қилиндилар. “Кемага тушганнинг жони бир”, деганларидай Миртўла икковимиз ҳам айбдорлар сафига қўшилдик. “Емаган сомсага пул тўлаш”, деб шунга айтилади. Хайрият, бу қув-қув кечгача давом этмади. Чошгоҳда сафархалтасини орқалаган йигитлар кела бошлашди. Гуруҳларга белгилаш бошланди. Сержантларнинг бир қанчаси шу гуруҳларга командир, яъни йигитлар шу маскан дарвозасидан кириб келган ондан то Капустин-ярга етиб боргунига қадар масъул эдилар. Аллақанча сержант қоровуллик вазифасида эди. Камина шулардан бири эдим.

      Тўпланиш манзилига кириб, рўйхатдан ўтган йигитларнинг бетоқатроғи девор ошиб қочиб қолиши эҳтимолининг олдини олиш учун қоровулларни сафдан чиқариб белгиланган жойларга қўйишди. Каминага ҳовли этагидаги ҳожатхона атрофини қўриқлаш топширилди. Сержант “дўстларимизга” бу мойдек ёқиб тоза калака қилишди. Лекин орадан кўп ўтмай, ўзлари ширага интилган асаларидек ҳожатхонага