Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-26-373-4
Скачать книгу
мақола чиқди. “Биосфера в опасности” деган мақолада АҚШ олимлари табиат фожиаси ҳақида сўз юритган эдилар. Совет олимлари эса уларга раддия билдиришганди. Мақола менга маъқул келди. Ленин юбилейи муносабати билан радиоузел ишини йўлга қўйган эдик. Мен ҳар куни оқшомда рота ҳаётига доир эшиттириш берардим. Бу сафар табиат фожиаси ҳақидаги мақолани ўқиб бердим. Эрталаб яна ўша офицер келди.

      – Нималарни ўқидинг, нега ваҳима қиляпсан? – деди.

      Унга ким маълумот етказиб бераркан, билмадим. Газетани кўрсатдим. Ўқиб чиққач:

      – Иккинчи мақолани ўқишинг керак эди, – деди.

      – Уни бугун ўқийман. Америка олимларининг хато фикрлашини исбот этиш учун аввал уларнинг мақоласини ўқиган эдим, – дедим.

      Гайдаржининг маслаҳати билан совет олимларининг раддиясини уч оқшом қайта-қайта ўқидим. Мақоладаги табиат фожиасига доир фикр-лар мени кўп ўйлантирди. Энди шу мавзудаги илмий китоблар билан қизиқа бошладим. “Эврика” туркумидаги бир неча китобчаларни топдим. У пайтда мазкур мавзуда нима ёзишимни ҳали билмасам-да, ўрганишни давом эттиравердим. Газета парчасини ва китобчаларни уйга олиб келдим. Ўрганганларим бекор кетмади, табиат фожиасини “Сомон йўли элчилари”, “Девона”да беришга ҳаракат қилдим.

      Апрелнинг бошларида барча ишларимиз ниҳоясига етди. Қисмда учта рота ва учта Ленин хонаси мавжуд бўлиб, энг яхшиси шаҳар ва шаҳар атрофига жойлашган қисмлар ўртасидаги кўрикда иштирок этиши лозим эди. Бизнинг хонамиз ҳар томонлама аъло эди. Ўртадаги Ленин сурати шунчаки чизилмаган, фанерга ёпиштирилиб, бўрттириб чиқарилган, чироқ нури туширилганда ҳайкал каби кўринарди. Эшик очилиб, меҳмон ичкарига қадам қўйиши билан чироқлар ўз-ўзидан ёнарди ва Лениннинг овози янграрди. Қилган ишимиз ўзига яраша кашфиёт эди.

      Барча суратларга ранг бериб, Волгограддаги ҳайкал суратини одам бўйи қилиб ишлагандим. Махсус қисм офицери келиб, суратларни ишлаш жараёни билан қизиқди. Одам бўйи ҳажмида сурат ишлаш учун махсус катта увеличитель, катта ҳажмдаги қоғози бор, деб ўйлаган экан. Мен қалин китобдан сал каттароқ оддий увеличительни кўрсатдим, баланд стол устига қўйиб, ерга кичик ҳажмдаги қоғозларни ёйиб қўйиб ишлаганимни, сўнг қоғозларни улаб чиққанимни тушунтирдим.

      Рябошапка қисмдаги учта хона орасида иккинчи ротаникини маъқуллади. Яъни, у қисмда биринчи ўринни олиб, кейинги босқичга чиқди. Бу қарордан ҳаммамиз норози бўлсак-да, эътироз билдиришга ҳаққимиз йўқ эди. Фақат майор Комлев бир оз баҳслашди. Дивизия вакиллари келиб кўришганда вазият бутунлай ўзгарди. Улар биз жиҳозлаган хонага биринчи ўринни беришганда, Рябошапканинг нафаси ичига тушиб кетди.

      Орадан бир ой ўтгач, имтиҳонлар бошланди. Мен курсант сифатида электротехника назариясидан ва пайвандлаш амалиётидан имтиҳон топширишим шарт эди. Назарияни осон топширдим. Амалиётим чала, икки темирни газ ёки электр пайванд билан улаш қўлимдан келарди, лекин нозик ишларга ҳали уқувим йўқ эди. Командирнинг топшириғи билан устознинг ўзи икки темирни бир-бирига