Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-26-373-4
Скачать книгу
гапларига эътибор қилдим. Тилшуносликка оид шевалардан хабарим бўлгани учун уларнинг “ғирром” (спортчилар тилида “подставной” дейилади, яъни бировнинг ўрнига бошқаси қўйилган) ўйинчилар эканини англашим қийин бўлмади.

      – Маҳаллангизда бухороликлар, наманганликлар кўпми? Қорақалпоқлар ҳам бордир? – деб Ғаффордан сўрадим.

      У ажабланмади ҳам, ташвишланмади ҳам, кулимсираган ҳолда “Индамай қўяверинг”, деди. Индамасликнинг иложи йўқ эди. “Чарм тўп” клуби раиси, айни чоқда Бош ҳакамга айтдим. Бу жамоада спорт-интернат ўқувчилари, яъни ўз шогирдлари ўйнаётганини аввалдан билишини ўйламабман. У ҳам гапимни эътиборсиз тинглади-да: “Бутуниттифоқ ўйинларига зўр команда юборишимиз керак. Сиз ортиқча ташвишланманг. Горькийдан олтин медаль олиб келишса, хурсанд бўласиз”, – деди.

      Хуллас, “Шайба” бир амаллаб “Чарм тўп” бўйича жумҳуриятнинг биринчи чемпиони бўлди. Ҳалоллар четда қолди, ғирромлар шоҳсупага чиқдилар. “Шайба” Горький шаҳрида ўтказиладиган Бутуниттифоқ биринчилигига борадиган бўлди. Мен ҳам мухбир сифатида боришим лозим эди. Лекин, ҳатто таҳририятдагилар учун кутилмаганда, бўлим мудири бориши маълум қилинди. Эҳтимол, менинг ёшлигим эътиборга олиниб, узоқ сафардан эҳтиёт қилишгандир. Бормаганим яхши бўлган экан, Ўзбекистон футболчиларини иккинчи ёки учинчи ўйиндан кейиноқ мусобақадан четлатишибди. Халқимизда “Беш қўлни оғизга тиқиш” деган ибора бор. Нафси бузуқларга нисбатан шундай дейилади. Футболда ҳам шунақа нафси бузуқлар борлигини Горькийда намойиш этишибди. Ҳам бир-икки ёш катта, ҳам бошқа вилоятлардан келиб футбол мактабида ўқиётган болаларни ғирромлик йўли билан жамоага жамлаб боришлари етмагандай, мўйлаби сабза урган, “Пахтакор” ўринбосарлари сафида ўйнай бошлаган йигитчани ҳам 14 ёшли бола ҳужжати билан олиб боришибди. Ўйинларга жалб қилинган Москвалик ҳакамлардан бири икки ҳафта олдин “Зенит” ва “Пахтакор” ўринбосарлари ўйинини бошқарган экан, “14 ёшли” ўйинчини у таниб қолибди.

      1967 йилдаги мусобақаларнинг айримларини шаҳар босқичидан кузатишга тўғри келди. Горькийдаги шармандаликдан хулоса чиқариш ўрнига ғирромлик авж олаётганига гувоҳ бўлдим. Ғирромлик борасида Ғаффорнинг тажрибаси етарли бўлишига қарамай, шаҳар мусобақаларида “қоқилиб” қолди. Ғирромликда унга дарс берадиганлар бор экан. “Старт” стадионидаги футбол мактабининг тренери Базанов бу ғирромликни Ғаффордан анча илгари, футбол мактаблари ўртасидаги мусобақалар чоғида бошлагани аниқ эди. Аввало у профессионал тренер бўлгани учун кўча командаларига мураббийлик қилиши мумкин эмасди. Шунга қарамай, туман мусобақаси ғолиби сифатида ўйинларни бошлаб юборган. Мен бу жамоанинг ўйинини тасодифан кузатдим, уларга қарши аввалдан ғайри ниятим йўқ эди. Лекин ўйин пайтида тренернинг сўкинишлари диққатимни тортди. Бу одам болалар мураббийими ё кўчада ағанаб ётадиган майхўрми, ажратолмай қолдим. Жамоадаги қорачадан келган бир боланинг маҳорати кўпчиликнинг диққатини тортди.