Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-26-373-4
Скачать книгу
сал олдин улар дунё бўйича маълумотларни тўплайдилар. Шунга қараб, беморингизнинг буйруғи билан қайсидир жамоага пул тикилади. Агар “Барса”га кўпроқ пул тикилган бўлса, у “Севилья”га тикади ва унинг ғалаба қозониши шартлигини белгилаб қўяди. Агар шунчаки “Севилья” ютади, деб миллион доллар тикса, оқибатда шуни олади. Агар “Севилья” 3:1 ҳисобида ютади”, деб ҳисобни айтиб тиккан бўлса, бу аниқлиги учун бир ярим миллион доллар ютган бўлади. Агар тўплар қайси дақиқаларда киритилишини аниқ айтса, яна юқори, кимлар киритганини топса, янада кўпроқ пул олади. Агар “Барса” ютқизмаса, ҳимоячиси ўйин охирида ўз дарвозасига тўп уриб қўймаса, шўри қурийди. Ҳақиқий футбол мухлисларининг кўпи бу найрангларни билмайди, “Нима учун “Барса” яхши ўйнаб туриб, бирдан ютқизди?” деб бошлари қотиб юраверади. Баъзан эса икки жамоа ўзаро тил бириктиради. Агар турнир жадвалининг пастида ўралашиб қолган ночор жамоага очко керак бўлиб қолса, энг номдор жамоага эса, зарур бўлмаса, “кутилмаганда” ютқизиб қўйиши мумкин. Пул тикишдаги найрангларни ҳуқуқ идоралари ҳам, футбол идоралари ҳам билсалар-да, билмагандай жим юрадилар. Иккинчи ҳолат эса тез-тез текшириб турилади, айбдорлар жазоланади ҳам. Европа футбол идораси бу борада “Интерпол” билан ҳамкорликни ҳам йўлга қўйган. Бизда найрангбоз қиморбозлар йўқ бўлса керак, лекин “келишув ўйинлари” бўлиб туришига гумоним бор. Келишув нархи Италия ёки Испаниядагига ўхшаган катта миқдорда бўлмаса ҳам, “чой пули” чиқиб турармикин, деб ўйлайман. Гумон қилиш иллат бўлганини билсам-да, ўзимиздаги айрим ўйинларни кузатганимда шайтон дилимга шундай ғулғула солади, Аллоҳ кечирсин.

      Ғирромликларнинг давлат миқёсида, маданий тарзда амалга оши-рилиши-чи? Маҳоратли спортчи жамоадан жамоага фақат сотилмайди, терма жамоа учун зарур бўлса, ўз мамлакати фарзанди эканини унутиб, сотиб олган мамлакат гражданига айланади. Бу замонавий қулдорлик эмасми? Энг охирги мисол, Сочидаги қишки олипиадада кореялик спортчи Россия гражданига айланди-ю, унинг олтин медали она юрти эмас, Россия ҳисобига ёзилди. Шу кўзбўямачиликдан Россияга қандай наф бор?

      Бугунги спорт ҳақида гап кетганда мен ўз салбий муносабатимни яширмайман: мен спортнинг барча профессионал турларига қаршиман. “Одам савдоси” ҳақида гапирилганда, асосан, алданган қиз-жувонлар назарда тутилади. Хўш, спортчиларни сотиш ёки сотиб олинишига нима деймиз? Сотилган ёки сотиб олинган спортчининг қулдан нимаси ортиқ?

      Камина спортнинг оғир турларида аёлларнинг иштирокини ҳам қабул қила олмайман. Аллоҳ аёлларни назокатли қилиб яратган экан, майли, спортнинг латиф турлари билан шуғулланишсин. Боксчи, штангачи, каратэчи, футболчи… аёлларнинг мусобақаларини хотиржам кузата олмайман. Менинг бу борадаги ҳамфикрларим кўп деб ўйлайман. Ўтган йили кимдир: “Қизлардан футбол жамоаси бўлиши шартми?” – деб сўраб қолди. Албатта, мен бу каби масалаларни ҳал қилувчилардан эмасман. Шу сабабли ҳазил оҳангида жавоб бердим: “Йигитлар