Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-26-457-1
Скачать книгу
йўқ, деб хотиржам бўлишимиз ҳам дуруст эмас.

      Баъзи келинларимиз кўчага сув сепиб-супиришганда қўшни чегарасидан бир қарич ҳам ўтмайдилар. Дарвозалари ёнма-ён бўлса-да, қўшни дарвозаси олдини супуришдан ё эринадилар, ё бу хизматнинг савоб эканини билмайдилар.

      Исломда қўшни ҳаққига катта аҳамият берилади. Расулуллоҳ (с.а.в.)бу хусусда дедиларки: “Ҳазрат Жаброил қўшни ҳаққига риоя этмоқ тўғрисида менга шу қадар кўп васият (топшириқ) қилдиларки, мен қўшнини ҳатто молимга ҳам меросхўр қилиб қўйсалар керак, деб ўйладим”. Мазкур шарафли ҳадиснинг таъкиди ўлароқ, Мужоҳид ҳикоя қилади:

      “Бир куни Абдуллоҳибн Умарнинг (р.а.) уйида эдим. Ўғли қўй сўйиб, терисини шилаётган эди. Абдуллоҳ: “Қўйни сўйиб бўлганингдан кейин, қўшниларга беришни ёнимиздаги яҳудий қўшнидан бошла”, – деб топшириғини бир неча марта такрорлади. Охири ўғли: “Неча марта айтасиз, ота?” – деб ажабланди. Шунда Абдуллоҳ дедики:

      – Расулуллоҳ қўшничилик ҳаққига шу қадар кўп ўгит берардиларки, биз қўшнини қўшнига ворис қиладилар шекилли, деб ўйлардик”.

      Шарафли ҳадисларда марҳамат қилинган талабларни ҳар бир муслим ва муслима бажариши шарт. Бажариш учун эса бу талабларни билиши керак.

      Бир куни Ойиша онамиз (р.а.) нон ёпдилару бир сабаб бўлиб, бу нонни қўшнининг қўйи ея бошлади. Ойиша онамиз (р.а.) қўй оғзидан нонни олмоқчи бўлганларида Расулуллоҳ (с.а.в.): “Майли, ундан қолгани ҳам бизга кифоя қилади, қўйнинг бу иши тўғрисида гапириб, қўшнига озор бермагин”, – дедилар.

      Қуръони каримнинг Нисо сурасида яхшилик қилиш ҳақидаги оятда “яқин қўшниларга” ва “ён қўшниларга” дейилган. Уламолар “яқин қўшни”ни “қариндош қўшни”, “ён қўшни”ни эса яқинлиги йўқ, яъни бегона қўшни, деб тафсир қиладилар. Набий муҳтарам (с.а.в.) бу борада марҳамат қилдиларки: “Қўшнилар уч хил бўлади: битта ҳаққи бор қўшни – ҳаққи энг кам қўшнидир; иккита ҳаққи бор қўшни ва учта ҳаққи бор қўшни – буниси энг кўп ҳаққи бор қўшнидир. Энди, битта ҳаққи бор қўшнига келсак, у мушрик қўшнидир. Унинг қўшнилик ҳаққи бор, холос. Иккита ҳаққи бор қўшни эса мусулмон қўшнидир. Унинг ҳам мусулмонлик ҳаққи, ҳам қўшнилик ҳаққи бор. Учта ҳаққи бор қўшни эса –мусулмон ва қариндош қўшнидир. Унинг қўшнилик, мусулмонлик ва қариндошлик ҳақлари бор”.

      Ҳазрати Ойиша онамиз (р.а.): “Ҳадяни икки қўшнидан қай бирига берайин?” деб сўраганларида Аллоҳнинг расули (с.а.в.): “Қайси бирининг эшиги сенга яқинроқ бўлса, ўшанга бер”, – деб марҳамат қилдилар.

      Этибор қилинса, қўшнилар сифатларига, яъни бой ёки камбағалликларига, чиройларига, ширин сўзларига қараб ажратилмайди. Биз ҳаётимизда айнан шу нуқтада хатоликларга йўл қўямиз. Девор-дармиён қўшнимизнинг бир қилиғи ёқмагани учун ундан узоқроқ бўлишга интиламиз. Ўн дарвоза наридаги қўшни билан апоқ-чапоқ бўлгимиз келади. Дарвоқе, дарвозаларнинг яқин ёки узоқлигига қараб нечта хонадон қўшни саналади? Ҳасан Басрий ҳазратлари шарафли ҳадисга асосланиб, ҳовлингизнинг олд томонидан қирқ ҳовли, орқа томонидан яна қирқ, ўнг томонидан