Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-26-457-1
Скачать книгу
нодонликдир.

      Бу масалада яна бир мулоҳаза бор: кимнингдир кўр ёки шол бўлишини ёки тезроқ ўлишини истовчи банданинг дили қандай экан? Кир ва қора эмасмикин? У ҳолда бошқа бир дили қора уни дуоибад қилиб ўтирмаганмикин?

      Иморат баланд қилиб тиклангани етмагандай, томни ҳаддан зиёд кўтариб юборишганда ҳам аяжоним бир ғазабландилар. Уй соҳиби: “Кеннойим ранжияптилар, томни пасайтирайликми?” – деб сўраган экан, дадажоним: “Энди тахталарни қоқиб қўйибсизлар, бузиб ўтирасизларми, тураверсин”, – дебдилар. Шу тарзда икки қаватли уй баландлигидаги иморат тикланиб, ҳовлимизга офтоб тушмайдиган бўлиб қолган. Хрушчёв таъқиби бошланган кезларда уй дарвозасини беркитиб ташлашди, кейин бошқа кишига сотишди. Уйнинг янги соҳиби ҳам томнинг баландлигидан хижолат бўлиб гап очилганда “бузайликми?” деди. Лекин “Бу иморатни сиз тикламагансиз, овора бўлманг”, – дедилар.

      Чап томонимизга ҳам баланд иморат тушди. Ўша давр учун бу иморатлар ғоят ҳашаматли эди (Ҳозир янги авлод бу уйларни таг-туги билан бузиб, ҳақиқий ҳашаматли иморатлар тиклашяпти. Ҳалолидан топиб қуришаётган бўлишса, манманликка берилишмаса, “буюрсин”, деб дуо қиламиз). Бу қўшни иморатини Сўфий ота томонга орқа қилиб тиклагани учун улар ғоят ранжишди, кўп жанжаллар қилишди, ҳатто ариқ сувини иморат пойдевори томон буриб, ертўлани сувга тўлдираверишди. Оқибатда уй захлайверади ва жанжал кучайгандан-кучайди. Бир қарасангиз, иккови ҳам ҳаққа ўхшайди. “Пул меники, ер меники, уни қандай қурсам қуравераман”, – дейди бири. “Ҳовли меники, экин меники, қандай суғорсам суғоравераман”, – дейди иккинчиси. Бу жанжалнинг боши – манманлик. Бироқ унга ҳасад аралашди-ю, яра фасод боғлади.

      Икки қўшни бир парча ерни “Бу меники! Йўқ, меники!” деб талашаётганида ер тилга кириб, “талашмаларинг, икковинг ҳам меникисанлар, икковинг ҳам бағримга кирасанлар”, деган экан. Ҳамонки, одам вафот топгач, бир хил либосда, бир хил лаҳадда, бир хил ҳолатда ётар экан, озгинагина умрини жанжал билан ўтказмай яшаса бўлмас эканми, деб ўйлайман.

      Жанжал оқибатида том бузилиб, пастлатилди-ю, икки қўшни орасида иттифоқ битими имзолангандай бўлди. Лекин олдинги жанжаллар иттифоқчилик чиннисини синдирган, чегалангани билан изи қолган эди.

      Шу каби келишмовчиликларга қарамасдан, қўни-қўшнилар орасидаги меҳр-оқибат яхши эди, дейман. Тўй-маросимларда қўшнилар қариндошдан афзал хизмат қилардилар. Ҳайит байрами арафасида ҳар бир хонадонда одатдагидан кўпроқ ош дамланарди. Биз – болалар ўн-ўн беш қўшниникига косада ош тарқатардик. Имкони бўлганлар, қозонда ўзлари учун гўшт қолмаса ҳам, майда-майда тўғраб косаларга солиб берардилар. Имкон тополмаганлар гўшт ўрнига беҳи ё шолғом, баъзан картошка тўғраб солардилар. Имкон топганлар тандирда нон ёпиб, коса устига биттадан қўярдилар. Иккитадан бўғирсоқ, қуштили ҳам қўйиларди. Қўшнининг байрам дастурхонига шу тарзда ҳисса қўшиларди. Ҳозир, афсусларким, ундай эмас. Икки, кўпи билан уч хонадон бир-бирига косада ош чиқаради. Ёшларимиз бу одатнинг гўзал маъносини фаҳм