Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-26-457-1
Скачать книгу
кириб борарди. Бизанс (Византия) халқи ғолибларни олқишлар билан қаршиларди. Қизлар қўлларида гулдаста билан подшоҳни олқишлаш учун пешвоз чиқиб: “Истанбулни забт этган саркарда ким?” – деб сўрашарди. Иттифоқо улар оппоқ соқолли, виқорли ва салобатли Оқшамсуддин ҳазратларини кўриб қолдилару уни подшоҳ гумон қилиб гулларни узатдилар. Подшоҳнинг устози бўлмиш Ҳазрат бу қутловдан хижолат бўлиб, отларини четга сурдилар-да:

      – Янги санани очган ҳукмдор Султон Меҳметхон ана удир, гулларни унга беринг, – дедилар.

      Фотиҳ Султон Меҳметхон эса гул тутаётган қизларга Оқшамсуддин ҳазратларини кўрсатиб деди:

      – Боринг-да, бу гулларни оппоқ соқолли муҳтарам ул зотга беринг, бу ҳурмат ул зотнинг ҳақидир. Филҳақиқат, ул менинг устозимдир. Бу эъзозга у зот лойиқдир. Чунки бу фазилатларни, бу жаҳонгирликни, бу қаҳрамонликни мен муҳтарам устозимдан ўргандим. Унинг илми ва фазилати соясида Истанбулни фатҳ этиш шарафига эришдим.

      Яна ҳукмдорлардан бири Султон Салим Мисрни забт этиб, Истанбулга қайтаётган эди. У қўшин олдида устозлари, мулозимлари, шайхул-исломлар қуршовида эди. Зафар машқлари чалинганда ибн Камолнинг оти ҳуркиб, сакради-ю, Султоннинг сут каби оппоқ либосига лой сачради. Буни кўрган ибн Камол қўрқиб кетди. Бошқалар ҳам подшоҳнинг ғазабланишини кутдилар. Аммо Султон Салим дедики:

      – Бу либосимни олиб, сақлаб қўйинг. Бу либос шундайлигича, лойи билан сақлансин!

      Вазирлар бу буйруқ ҳикматини, сабабини сўраганларида Султон Салим шундай жавоб берди:

      – Муҳтарам зот отининг оёғидан сачраган лой бизнинг шарафимиздир, у охиратда васиқаи баротимиз бўладир. Либосимизга теккан лойни кўриб, авлодимиз ҳам ибрат олсинлар, устоз отининг оёғидан сачраган лой бизнинг назаримизда қанчалик қадрли эканлигини дунё тургунча авлодимиз хотирласин.

      Не афсуски, устозлар ҳақини адо этишни ўйламайдиганлар ҳам бор. Мактабларда устозларни ранжитувчи ўқувчиларни учратиб турамиз. Айрим ота-оналар фарзандлари олдида устозларни ҳақорат қилишдан ҳам тоймайдилар. Устозига меҳр ва ҳурмат кўрсатишни билмайдиган ва ўрганишни истамайдиган бахтсиз талаба бир умр фақат ўзигагина меҳрибон ва фақат ўзинигина ҳурмат қилувчи худбин бўлиб қолади. Саҳро тиканини экиб, гул оламан, деган одам ақлли одам эмасдир. Ўзига илм-ирфон ўргатувчи устозининг қадрини билмаган одам Ватан, миллат учун фойдали бир одам бўла олмайди. Ислом дини нуқтаи назаридан қаралса, адо этиб, тугатиб бўлмайдиган ҳақлар орасида устоз ҳузуридаги қарздорлик ҳам бордир.

      Шу ҳикоятлар баҳонасида икки мазмун англатувчи бир мақолга изоҳбермоқ зарурати туғилди. Устозларнинг мавқеи ҳақида гап кетгандаайримлар бу мақолни “Устоз отанг”, тарзида, бошқалар эса “Устоз отанг” шаклида баён қиладилар. Бунга сиз нима дейсиз? Қайси бири тўғри? Фарзанд учун одамлар орасида отанинг мавқеидан баланд зот йўқ. Лекин ота ўрнида кўриб ҳурмат қилинадиганлар бор. Демак, устоз отад улуғ экан. Лекин