Хотира саодати. Тоҳиржон Иминов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Тоҳиржон Иминов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-5223-3-6
Скачать книгу
Қуръон Г.С. Саблуковга тегишли бўлиб, бу китоб 1991 йилгача яна 4 марта қайта нашр қилинган. Китобнинг катта камчиликлари мавжуд эди. Жумладан, ундаги жуда кўп ноаниқликлар борлиги ва бутпарастлар фразиологиясидан кенг фойдаланилганлиги шулар жумласидан. Бундай камчиликларни академик И.Ю. Крачковский 1951 йилда тайёрлаб бўлган таржимасида ҳисобга олган. Аммо Крачковский шу йили вафот этганлиги сабаб, Қуръонни нашрга тайёрлашни унинг хотини ва шогирдларидан иборат махсус тузилган гуруҳ охирига етказган, бу таржима 1963 йили нашр этилиб, 1998 йилгача яна 5 марта қайта нашр этилган. Ҳозирги кунда рус исломшунослари бу нашрни илмий тадқиқотлар олиб бориш учун барча қилинган таржималар орасида энг қулайи ва мукаммалликка яқини, деб эътироф этадилар. Қуръонни русчага ўгириш тарихида Крачковский таржимаси саккизинчиси эди, бундай ҳаракат яна саккиз маротаба амалга оширилган. Аммо ҳозиргача бирорта таржима мукаммал деб тан олинган эмас. Чунки Ҳаққа интилиш мумкин, аммо унга етишиб бўлмайди. Зеро, Қуръони Карим Оллоҳ каломидир, уни такрорлаш эса фақат у Зот имконида.

      Крачковский таржимасини нашрга тайёрлаш давомида унинг маъноси, мазмуни бўйича гуруҳ олдида кўплаб муаммолар, иккиланишлар пайдо бўлган, саволлар туғилган. Булар асосан араб тилининг ўзига хос хусусиятлари, Қуръоннинг сўз билан ифода қилинмаган яширин ҳолдаги маънолари, Қуръон ёзилган еттинчи асрнинг тил бойлиги масаласидаги ўзига хос хусусиятлари ҳамда унинг ўша даврда яшаган инсонлар учун тушунарли қилиб тайёрланганлигига алоқадор эди. Бу хусусиятларни тушуниб етиш ва имкон қадар тузатиш учун оддий таржимон, исломшунос, ёки академик олимнинг билими етарли эмас эди. Бу борада таржимонларга бевосита мусулмон уламоларининг ёрдами керак бўлар эди.

      Шу сабаб гуруҳ вакиллари Ўрта Осиёдаги йирик уламоларга мурожаат этишга қарор қилганлар. Чунки ўша пайтда ислом таълимоти ва илми бўйича йирик алломаи уламолар СССРнинг шу қисмида кўпроқ эди. Улар Ўрта Осиёдаги шундай инсонлар билан танишиб, кимларнинг олдида бўлгани бизга қоронғу. Фақат уларнинг Домла поччанинг олдида бир ойдан кўп қолиб кетгани бизга аниқ. Комфирқа вилоят қўмитаси биринчи котиби улар ишига алоҳида шароитлар яратиб берган. Бу воқеа 60-йилларнинг бошларида бўлган эди. Уларнинг биргаликдаги ижод натижалари менга номаълум, аммо аминманки, Тўрахон домла бу борада уларга жуда катта кўмак берган.

      Шу сабаб бўлса керак, Қуръон таржимаси нашр этилгач, у жуда кам сонда чиққан бўлсада, гуруҳ аъзолари ўз дастхатлари туширилган бир нусхани Тўрахон домлага ҳамкорлик меваси сифатида туҳфа қилиб юборган. У зот бу нашрни одамларга фахр билан кўрсатар эди. Ҳозир бу китоб домланинг набираси, Акрамхон аканинг ўғли, бизнинг хонадон куёви бўлмиш, Абдурашидда сақланмоқда.

      Сўнгги сўз ўрнида Тўрахон домланинг набираси Абдурашиднинг у зотнинг икки хислати ҳақида гапирганларини келтирмоқчиман. Биринчиси, Домла почча умрида бирор марта расмга тушмаган, шу сабаб паспорт ҳам олмаган, ҳеч қандай фуқаровий ёзувларда