Хотира саодати. Тоҳиржон Иминов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Тоҳиржон Иминов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-5223-3-6
Скачать книгу
тарзидаги бойлигидан маҳрум қилинди. Энди бу халқни ҳар кўйга солиш, истаган қолипда шакл бериш, ҳар қандай ташқи маслакни унга сингдириш, ҳатто манқуртга айлантириш имкони туғилди.

      Тўрахон домла ҳам таъқибдан қўрқиб, бисотидаги бобою бобоколонларидан мерос бўлган ҳамда ўзи тўплаган китобларни тахмонларга териб, устидан ғишт уриб, суваб ташлаган. 1943 йил Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси тузилиб, у зот идоранинг расмий вакилига айлангач эса тахмон очилиб, китобларнинг катта қисмини 1945 йил қайтадан тикланган Бухородаги “Мир Араб” мадрасаси ихтиёрига юборган. Шу билан Домла қўлидаги маърифий мерос тақдири қисман ижобий ҳал бўлибди, дейиш мумкин.

      Аммо бундай тақдир халқимиз қўлида бўлган маърифий мероснинг жуда кам қисмигагина насиб этди, холос. Бу мероснинг асосий қисми абадул абад қайтмас тарзда йўқотилди. Бу тадбирни большевиклар ўзбек алифбосини лотинчага ўтиши билан изоҳламоқчи бўлдилар. Асли мақсад эса халқни бир зарба билан саводсиз қилиш, унинг маърифати, маънавияти, маданияти илдизларини қирқиб ташлаш, ўтмишидан ажратиш бўлган, деб бемалол айтиш мукин.

      Салимжон Ниёзов ҳикоялари. Салимжон ака билан Андижонда бирга ишлаганмиз. У киши тарихчи олим бўлиб, биринчи ўзбек кимёгар олими, 1909 йил Петрбургда кимё фанлари номзоди дисертациясини ҳимоя қилган Ниёзий домланинг авлодларидан бири эди. Салимжон аканинг ота ва боболари ҳам зиёли инсонлар бўлиб, хонадонининг катта кутубхонаси бўлган экан. 30-йиллар, отаси ҳам қатағон ҳадигида ўзининг сара китобларини тахмонга териб, устидан суваган, қолганларини эса маҳалладаги бошқа зиёлилар қатори яқиндан оқиб ўтувчи Қўтон ариққа тунлари оқизган. Салимжон ака 50-йилларга келиб, Сталин ўлимидан сўнг, араб алифбосидаги китобларга эътибор пасайгач, тахмонларни очиб китобларни олмоқчи бўлган. Аммо китоб ўрнида майда-майдалаб ташланган қоғоз парчаларини кўрган. Билса, китоблар ўз вақтида узоқ давр ишлатилганлиги натижасида эскирган, йиртилган, уларни таъмирлаш учун эса оддий хамирдан фойдаланилган экан. Бу эса тахмонга осон йўл топган сичқонлар учун озуқа бўлган.

      Салимжон аканинг иккинчи ҳикоясини у кишига 30-йилларда Шаҳрихондаги “Оразий” номли қабристоннинг гўркови бўлган инсоннинг ўғли айтиб берган экан:

      – Ўша йиллари мен отамнинг ёнига кириб қабристонда ёрдам бериб турардим. Бирдан одамлар тунлари қабристон деворидан қоп-қоп арабча ёзувдаги китобларни ташлаб кета бошлади. Биз дадам билан ҳар кун саҳар келиб, қопларни қабристоннинг ўртасида каттагина қилиб қурилган хонақохга олиб кириб, тартиб билан тахлар эдик. Бу ҳол бирор ойлар давом этди, хонақох эса китоб билан лиммо-лим тўлди. Китоблар шу ҳолда узоқ сақланди, биз улар ҳақида ҳеч кимга гапирмадик, уларни ҳеч ким суруштирмади ҳам.

      Бу ҳолат 1944 йилгача давом этди. Ўша йили ёз ойларида қабристонга бирдан тўрт чет эллик келиб, “биз инглиз фуқароларимиз, китобларни саралаб олиб кетгани келдик”, дейишди. Албатта, бу гапни эшитган маҳалла аҳли уларга рухсат бермади. Билмадим,