Пўлати ва пўлатиликлар. Умр хотиралари. Амир Тўраев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Амир Тўраев
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-26-305-5
Скачать книгу
ҳам, уловларда кетаётганда ҳам Табиат билан сўзлашади, сирлашади ва ич-ичидан дардлашади.

      Инсон табиатга зўравонлик ўтказа олмайди.

      Бир ўйлаб кўринг, саратонда қор ёғдирмоқ инсоннинг қўлидан келмайди-ку, ёки икки вагон қор олиб келиб қиш қаҳратонини пайдо қила олмайди-ку?

      Тулпорлар кишнаб туёқларини ерга уриб олмос кўзлари билан Табиатга боқишини ҳамма ҳам тушуна олмайди-ку?

      Турналар, лайлаклар ноласини ким ҳам фаҳмлай олади, буларнинг ҳамма-ҳаммаси англаб бўлмайдиган мураккаб жумбоқ, холос.

      Табиатни қанчалик таъриф қилмайлик, барибир, уни жиловлаб, ўзи учун тирикчилик манбаига айлантириш учун барча жонивор ва инсонлар курашадилар. Қадим замонларда Месопатамияда, Грецияда, Кичик Осиёда ва бошқа жойларда ғалла экиш ва ҳайдов ерларини очиш учун инсонлар ўрмонларни қўпориб ташлаганлар, кейинчалик бу ерлар харобазорга, очиғи, даштга айланган.

      Модомики шундай экан, чувалчанглар лой ютиб бўлса-да, яшашга ҳаракат қилади, ҳайвонлар ва жонзотлар олами, инсонлар бир-бирига кушандага айланади. Бу борада онгли инсон ўзини яратган Оллоҳдан қўрқиб, инсоф ва адолат билан иш тутади. Одамзод боласи Табиат бағрида дунёга келади, сутдан тўйиб эмаклайди, секин-аста қадам босиб тилга киради, ўсади ва улғаяди, онги тўлишади, ёмонлик ва яхшилик унинг истагига айланади. Дунёга келган чақалоқнинг дастлабки даврида сўзлашидек улуғ неъмат бўлмайди, кейинчалик яхши-ёмон сўзларни айта бошлайди.

      Ота ҳурмати ва меҳрини қўзғатиш кераклигини ўрганади. Худди отасидек бўлиб етишишни ўйлаб улуғлай бошлайди. Отасининг отини ҳам, эгарини ҳам, қамчисини ҳам, ҳатто ўткир пичоғини ҳам «Отамдики» дейди.

      Оллоҳим ҳамма бандасига бош бериб, Табиатни бошқариш, уни улуғлаб ардоқлаш, экинларни парваришлаб, юқори ҳосил олиш учун яратади, қарангки, бир хил бош беради, лекин бири Табиатни севади, иккинчиси қуритади. Қодир Оллоҳим, қани энди ҳамма бандасининг миясига Алишер Навоийнинг тафаккурини жойлаганда, дунёда озор деган нарсанинг ўзи бўлмас эди.

      Бойсун ва Шерободга кетадиган йўл ёқасидаги азиз-авлиёлар ёнида ўсган икки туп чинорга ҳавасим келади. Бу улкан дарахтлар остида қанчадан-қанча инсонлар, қаландарлар паноҳ излаб яшаб ўтиб кетдилар. Ҳатто унинг танасини йўниб олиб, қизил шўролар ишхона қилдилар. Йўл ёқасида бўлганлиги учун қанча шоҳлар, султонлар, саркардалар қўшинлари соялади. Буни айтсам адоғи йўқ, бу буюк савобталаб чинорни ким эккан деб тарихчилар ҳам, фолбинлар ҳам бир фикр айта олмай ўтмоқда.

      Мактабда ўқиб юрган кезларимда Адабиёт ўқитувчим мени ўрнимдан турғазиб: «Айт-чи, «ҳақиқат» деган сўзнинг маъносини деб савол берди, яна қўшимча қилиб: «Ҳақиқат» деган сўз нимани англатади?» – деб туриб олди; ўқитувчининг саволи менга мутлақо ёқмади, лекин ўқитувчим менга қараб: «Саволга жавоб бер», – деб тепамга келиб турди, мен эса: «Ўқитувчини ўқитувчи дейиш, тут дарахтини тут дарахти дейиш, олма дарахтини олма дарахти дейиш, ўзи ҳақиқат» дедим, Ўқитувчим эса менга: «Саводсиз» деб тўнғиллади, мен ўқитувчига: «Саводсиз деб тўғри урушаяпсизми?