ГАПХОНА. Аъзам Аҳмад. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Аъзам Аҳмад
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
Ўзини жаҳаннамга тушган қилиб кўрсатади, лекин тушмаган, мен биламан, у коннинг эшиги олдидаги будка – уйчада тунука бўяб ўтирган, деди. Тунука бўягани нима десам, расм солган, плакатларни бўяган, рассом, қийинчилик кўрмаган, азобни, мана бизлар кўрганмиз, деди. Шошманг, амаки, гапирмай туринг, камерага айтасиз, дедим. Камера буюртма қилдим, бор экан, кела қолди. "Запис"ни бошладик. Отлари Обидмиди, Оқилмиди, эсимда қолмаган. қўлёзма архивим ёниб кетган, келинг, майли, Обид ака, дейлик. Хуллас, Обид аканинг отаси мулла экан, ўзи мулла деди, диндор деган айб биланми ё бошқа сабаб қамалиб кетиб, отилган, оила патарот бўлиб, ўн саккиз яшар ўспирин ўз ҳолига қолган. Андижонда. Афғонистонни эшитганми ё ўша ёқда бирон томири бўлганми, ўзи ҳам билмайди, ишқилиб, ўша ёққа борсам, кун кўриб кетаман деган хаёлда Тошкент вокзалига етиб келиб, афғон томонга юрадиган поездни пойлаб, ўриндиқда ухлаб қолган, кимдир биров қаттиқ тепган, бу йигитча уйқусираб сакраб туриб, нимага тепасан, деб тепган одамни бир солган, у одам чаппа ағдарилиб тушган, палтоси очилиб кетиб, тагидаги чарм курткаси билан нагани кўриниб қолган – органнинг одами экан. Бу бахти қаро органнинг одамига қўл кўтариб қўйган экан! НКВДми, ОГПУми, ишқилиб, орган ходимига ҳужум қилинган!

      Шу билан Обиджонни тутиб, қамаб, ўн йилга кесиб, этап қилиб юборишибди. Ўттиз тўққизинчи йили. "Скотний" вагонда кетяпмиз, очликдан ўлаётганлар бор, иккита рецидивист қўшилиб қолган экан бизга, нонимизни тортиб олади. Ҳеч ким ғинг дея олмайди. Очликдан ўлиб-ўлиб ўттиз олтита қолдик. Қарасам, ўзим ҳам ўламан. Бир чора топишим керак ўлмасликка. Пийма (валенка)ни сувга шимдирдим-да, вагон туйнугидан чиқариб осиб қўйдим. Тошдай қотиб музлади. Пайт пойлаб, бор-э, нима бўлсам бўлдим, деб орқасидан бориб бировининг миясидан солдим. Шилқ этиб тушиб ўлди. Иккинчиси ташланган эди, уни ҳам уриб йиқитдим, ўлмади, бошқа маҳбуслар ёрдамга келиб, тепкилаб ўлдиришди. Энди ўзимни отиб ташлашса керак, деб кутган эдим, йўқ, қўриқчиларнинг ўзи бу рецидивистлардан безор экан, ўликларини вагондан улоқтиб ташлаб, ҳеч нарса бўлмагандай кетавердик. Яна мени шу вагонга бошлиқ қилиб қўйишди. Вагонда тартиб қилиб, нонни расамади билан тақсимлаб, Владивостоккача биронта одамимни ўлдирмай етказиб бордим. Бошқа вагонларда одамлар қирилиб кетди. Владивостокдан Находка деган жойга кетдик, ундан тилла конига. Кавлаб тоғ тагига кириб кетганмиз, зах, қорин тўймайди, касаллик кўп, иш эса ниҳоятда оғир. Бу ерда ҳам, булар жуфтлашиб юрадими, иккита рецидивист бор экан. Булар ҳам нонимизни тортиб олади, очдан ўлаётганнинг нонини ҳам олиб қўяди, бермайди, шунақа ноинсоф. Ўзлари ейди, биз оч, ўляпмиз. Нон ҳам ҳалиги чўрний, ржанойми, шунақа, бир бурда беради бир кунга, шундай кафтда сиқсангиз, вижиллаб суви чиқади, лойга ўхшайди. Шуни, биздан тортиб олган улушларни рецидивистлар юмалоқ буржуй печкада чирсиллатиб қуритиб еб ўтиради, атрофидаги қирқ эллик одам нондан кўз узолмай мўлтираб тураверамиз. Бир-иккитасига айтиб кўрдим, буларга гапирайлик деб, қўшилай демайди. Ўлаверади. бу инсофи йўқлар ўлаётганга ҳам бир тишлам бермайди.