ГАПХОНА. Аъзам Аҳмад. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Аъзам Аҳмад
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
фойдаси йўқ эди, яна пойдевор рахига суяниб туравердим. Бир аёлга кўзим тушди, қўлида чақалоқ, бу қўлидан тўрт яшарлар боласи ушлаб олган, қийналган – жуда тўла экан, икки бола билан тик туриши азоб, терга ботган. Ташқарида эса биронта ўриндиқ йўқ, бу ҳам табиий, банк олдида ҳар хил одам танда қуриб олиши мумкин. Яна мелисанинг олдига бордим, оғайни, шу аёл мана шу бир чеккада ўтириб турсин, жуда қийналиб кетди икки бола билан, дедим. Мелиса яна катталарнинг буйруғини, юқорининг қонунини пеш қилди, йўқ, деди.. Ахир, оғайни (ука ё ўғлим дейишга жеркиб бермасин деб ҳайиқдим, сиёсати ёмон эди), бу аёл банкни ўмарадиган талончи ё террористга ўхшамайди-ку, беш дақиқа ўтириб боласини эмизиб олса, нима қилибди, дедим. Яна тартибдан қурилган деворга гапирдим!

      Хўш, яна кутдик, ниҳоят ходимлари тушликдан қайтган банк очилди, ичкари киришга рухсат берилди. Пластик карточка олишга ариза ёзиш керак экан, шу аризани оладиган бўлмага биринчи бўлиб борсам, бир кампир усталнинг у томонидаги йигит билан бемалол гаплашиб ўтирибди. Бу хола ҳам мижоз экан-да, қачон кирган экан, майли, деб ундан кейинга навбат олиб, кутдим, мендан кейин яна бешта одам тизилди, йигирма дақиқа пойладим. Кампирнинг иши битадиганга ўхшамайди, гаплари ҳам тугамайди. Тоқатим тоқ бўлиб. усталнинг у томонида бамайлихотир гапираётган ўша банк ходими йигитдан бу онахоннинг ишни битириб берасизми, йўқми, деб сўрадим. Шунда йигит нима деди денг? Бувим гаплашиб ўтирибман-ку, ока, кўрмаяпсизми! Кўрдим, бувилар гаплашиш керак, лекин банкнинг иш вақтида… бошқа мўътабарроқ жой қуриб кетганми бувининг кўнглини олишга? Ярим соатдан бери кутяпмиз, сиз бувингиз билан гурунг қуряпсиз, аризани қачон оласиз, дедим. Буни қарангки, у ўтирган устал уники эмас экан, мен бу ерда ўтирмайман, деди, усталнинг эгаси Фалончихон энди келар экан! Ана холос деб кутишдан бошқа чора йўқ. Бу ердаги тартиб жуда ғалати экан.

      Шу ердан ақлим анграя бошлади. Йўқ, Фалончихон пайдо бўлиб қолди, ҳеч нарса бўлмагандек, узр ўрнига расмий табассум ҳадя қилиб, амакижон, карточка оласизми, мана бланка, ариза ёзинг, паспортингиздан нусха беринг.... гапиргани ҳам қўймай, бирпасда ишни битирди. Бўлар экан-ку, бекорга бўғилибман, деб енгил тортиб, энди қачон оламан карточкани десам, йўқ, энди … келинг, ўшасининг ҳам отини айтмай, Ҳашаротхон дейлик, шу Ҳашаротхон опамладан шартнома оласиз, ҳув анув ёқдаги хонада ўтирадила, тушунтирадила, деди. Хай, иш силжиди-ку, деб ўша анув хонага Ҳашаротхон опамизни йўқлаб бош суқдим. Еттита устал, олтитасида олти ходим ўтирибди, Ҳашаротхоннинг устали қуйида экан, бўш, ҳали тушликдан келмабдилар! Мана, ҳозир келар эканлар! Тушлик вақти тугаганига анча бўлди, энди қайтар эканми, деб ажабландим, лекин сўрамадим. Айтишди-ку жавобини. Коридорга чиқиб кутиб туринг, дейишди, тўғри-да, ишлик одамларнинг олдида қаққайиб турсам ҳам яхши эмас. Ярим соатлар ўтирдим. Мен билан бирга кирган иккита ёши улуғ одам бор эди, шулар ҳам худди юз йилдан ўтиргандек бемалол гурунглашяпти. Шуларга қараб туриб, бу ердаги ҳаёт шунақа шекилли, кўникиш керак деган ўйларга бордим. Лекин тушлик қилмаганман, билдириб бошлади, сабрим чидамай яна