ГАПХОНА. Аъзам Аҳмад. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Аъзам Аҳмад
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
“ишончнома”га, муҳр қаёққа кетган экан деб. Бирдан эсимга тушди: машина қутичаси – бардачогига эллик граммли тиббиёт спирти ташлаб қўйган эдим сафар олдидан. Келгандан кейин қарасам, қаттиқ бураганимда қопқоғи ёрилиб, идишчанинг ичидаги бор спирти оқиб, қуриб ҳам кетибди. Тагида ишонч қоғози турган, спирт шунга тушиб, бинафша сиёҳни буткул ўчириб юборибди.

      Яна ота-бола, бошқа ишимиз ҳам бор эди, нотариусга кирдик. Хонимга ишонч қоғозини бериб тушунтирдим нима савдолар бўлганини. Муҳрини уриб беринг, дедим. Йўқ, деди мулойим пўлатдан ясалган мудира, муҳр устига муҳр уролмайман, мумкин эмас! Мана, муҳрнинг изи ҳам йўқ, нима менга ишонмайсизми, фалон-туган… Қани энди гап таъсир қилса. Мумкин эмас, вассалом!

      Гапнинг жиловини ўғлим қўлига олди, “Қани, опажон, тушунтиринг-чи, нимага муҳр босмайсиз” – “Бир муҳрнинг устига иккинчи такрор муҳр босилмайди!” – “Қани ўша биринчи муҳр, ўчиб кетган-ку, босиб бераверинг, у ҳам ўз муҳрингиз эди-ку!” – “Йўқ, бундай қилолмайман!” – “Дафтарингизни олинг, дадам ёзилган жойини очинг, топдингизми, мана, туриди-ку “ишончнома” берганингиз, мана, ҳужжатнинг ўзи, асл нусхаси. Сиз ўз босган муҳрингизга жавоб бермайсизми?”. “Жавоб бераман, лекин ўчган муҳрга эмас”, “Дафтарингизда турибди-ку, ўз қўлингиз билан ёзганингиз”. “Бари бир, иккинчи марта муҳр босмайман“. “Нима қилиш керак унда?”. ”Пулини тўлаб, бошқаттан оласиз, битта йўли шу. ”. “Йўқ, бу ишингиз ҳеч бир қонунга тўғри келмайди, қонун…” Ўғлим қонунларни гапириб кетди, изоҳлади, жаҳл билан тушунтирди, қанақадир мисоллар келтириб, мудиранинг бурчларини изоҳлади, йўқ, мудира сал жилмайган бўлди, чуқур нафас олди, лекин мумкин эмас, деб тураверди. Ўғлим: “Гап қонунда ҳам эмас, гап ўша ўн олти мингни олишингизда, лекин мен сизга бир тийин ҳам бермайман, принцип учун. Ўтираверинг шу моғорлаган бюрокраятингизда” деди-да, мени қўяр-да қўймай ташқарига судради. Кел, ўғлим тўлаб, бошқа ишонч қоғози олиб кетайлик, юраманми яна идорама идора, дедим. “Йўқ, дада, шу қоғоз билан юраман, ДАН тўхтатса ҳаммасининг ноинсофлигини исботлаб бераман, бу бюрократлар бюрократиянинг ўзи нималигини ҳам билмайди, пулдан бошқа дарди йўқ”. “Хоним билан тортишдинг, сен бюрократияни қайдан биласан?”, дедим. “Э-э, мен БМТда ишлайман-ку, дада! Биласизми у қанақа бюрократик ташкилот, бир ҳужжат юргизиш учун камида ўттиз давлатнинг олдидан ўтилади. Ҳужжат одамга хизмат қилади, одам ҳужжатга эмас..”

      Шу муҳри йўқ ишонч қоғози билан ўғлим уч йил юрди. Бюрократиянинг бир ёғи ўтиб бўлмас чакалак, бир ёғи чўлу биёбон.

      Эй—эй, компьютер асри, ҳамма ёқ компьтер тизимлари билан қамраб олинган деймиз. Компьютерда мен бўлсам, машинам бўлса, ўғлим бўлса, битта тугма босиш билан ҳаммаси ойдин, ишонч қоғози олиш учун олдинги туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нимага керак, паспорт ҳам давлат берган расмий ҳужжат-ку, нимага ўзи ўтмайди, шу жараёнда қанча одам овора, қанча маош бекорга кетади, деб ўйлайман мен содда одам. Ростдан, ишни нимага бунча мураккаблаштирамиз, ўзимиз тўқиган тўрга ўзимиз тушиб,