Factfulness. Ханс Рослинг. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Ханс Рослинг
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-195-5
Скачать книгу
target="_blank" rel="nofollow" href="#b00000347.jpg"/>

      Чапдаги диаграммада 1965 йилдан бери ҳар йили АҚШда SAT1 имтиҳонини топшириб келаётган эркак ва аёлларнинг математикадан олган ўртача баллари келтирилган. Ўнг томондаги диаграммада эса Мексика ва АҚШда яшаётган одамларнинг ўртача даромади орасидаги бўшлиқ акс этган. Ҳар иккала диаграммадаги иккита чизиқ ўртасидаги катта фарққа эътибор беринг. Эркаклар ва аёллар ҳамда Мексика ва АҚШ бир-бирига қаршилантирилган. Бу диаграммалар эркаклар математикани аёллардан яхшироқ билиши, АҚШда яшаётганлар мексикаликлардан юқорироқ даромад топиши кўрсатилгандек туюлади. Маълум маънода бу тўғри. Чунки рақамлар шуни кўрсатяпти. Аммо қайси маънода тўғри? Қанчалик тўғри? Ҳамма эркаклар ҳамма аёллардан ақллироқми? АҚШнинг барча фуқароси барча мексикаликлардан бойроқми?

      Келинг, рақамлар ортидаги ҳақиқатга яхшироқ назар ташлаймиз. Биринчи бўлиб вертикал ўқлардаги масштабни ўзгартирамиз. Худди ўша рақамлардан фойдаланяпмиз, аммо энди манзара бутунлай бошқача тус олди. “Бўшлиқ” деярли йўқолди.

      Энди худди шу маълумотларга учинчи усул ёрдамида қараймиз. Ҳар бир йилнинг ўртача кўрсаткичлари ўрнига муайян бир йилни танлаб, ундаги математика баллари ёки даромадларни кўриб чиқамиз.

      Энди биз ўртача сонга жамланган барча шахсларни кўряпмиз. Қаранг! Эркаклар ва аёлларнинг математикадан олган баллари бир-бирини буткул қоплаб кетган. Аксар аёлларнинг математик эгизаги бор экан: математикада улар билан бир хил натижа кўрсатган эркаклар. Мексика ва АҚШдаги даромадга келсак, бир-бирини қоплайдиган натижалар бор, аммо қисман. Лекин маълумотларга бу йўсинда ёндашиш орқали бизга равшан бўлгани шуки, одамларнинг икки тоифаси – эркаклар ва аёллар, мексикаликлар ҳамда америкаликлар – умуман алоҳида эмас. Улар бир-бирини қоплайди. Ўртада бўшлиқ йўқ.

      Албатта, бўшлиқ ҳақидаги ҳикоялар ҳақиқатни акс эттириши мумкин. Жанубий Африканинг апартеид режимида қора ва оқ танли одамларнинг даромади бирбириникидан катта фарқ қилган. Ҳатто уларнинг даромади орасида катта бўшлиқ бор. Алоҳида гуруҳларнинг бунчалар фарқлилиги ҳақидаги гаплар ўринли бўлган.

      Аммо апартеид жуда ноёб, дунёнинг фақат битта нуқтасигагина тегишли ҳол. Аксар ҳолатларда бўшлиқ ҳақидаги ҳикоялар чалғитади ва бўрттириб юборади. Кўп ҳолларда икки гуруҳни аниқ ажратиб бўлмайди, гарчи ўртача кўрсаткичлардан шундай туюлса ҳам. Биз ҳамиша масалага чуқурроқ ёндашиш ва фақат ўртача кўрсаткичлар эмас, балки ёйма рақамларга – гуруҳга жамланганларга эмас, балки алоҳида шахсларга қараш орқали тўғри маълумот оламиз. Кейин эса бир-бирига зидланган икки гуруҳ аслида бир-бирини қоплаши кўриниб турганини биламиз.

“Энг”ларни солиштириш

      Биз табиатан “энг” ҳолатларнинг мисолларига мойилмиз ва уларни осон эслаб қоламиз. Масалан, агар глобал нотенглик ҳақида ўйласак, бир томондан, янгиликларда кўрганимиз – Жанубий Судандаги очлик манзаралари, бошқа томондан, тўкин ҳаётимиз


<p>1</p>

Scholastic Aptitude Test – АҚШда коллежларга қабул қилишда топшириладиган стандарт тест – Тарж.