Стив Жобс. Уолтер Айзексон. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Уолтер Айзексон
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-150-4
Скачать книгу
ишончи комил эди.

      Марккула Жобсга жуда катта таъсир ўтказди. У кўрсатган таъсирни Стивнинг отаси кўрсатган таъсир билан таққослаш мумкин. Пол каби у ҳам дастлаб Стивнинг интилувчанлигини рағбатлантирди, лекин охири буни тўхтатди. “Марккула маълум даражада Стивга отаси ўрнини босди”, – дейди венчур молиячиси Артур Рок. Айнан Марккула Жобсга маркетинг ва савдо-сотиқ алифбосини ўргатди. “Майк мени қаноти остига олди, – деб хотирлайди Стив. – Бизнинг дунёқаршимиз кўпинча бир хил эди. Марккула компания яратаётиб, бойиб кетишга интилмаслик керак, балки ўзинг ишонган ғоянгга амал қилишинг керак, фақат шунда муваффақиятга эришиш мумкин, деб таъкидларди”.

      Марккула “Apple маркетинг фалсафаси” номли қоидалар рўйхатини тузди. Бунда учта муҳим жиҳатга алоҳида эътибор қаратди. Биринчиси – зийраклик, харидор ҳиссиётини тушуниш. “Биз мижозлар эҳтиёжини бошқа компаниялардан яхшироқ тушунишимиз керак”. Иккинчиси – бутун фикрни белгиланган мақсадга қаратиш. “Ўзимиз шуғулланаётган мақсадга ўз вақтида етишиш учун барча иккинчи даражали мақсадларни миядан чиқариб ташлаш керак”.

      Учинчи ва энг муҳим қоида “сингдириш” деган ғалати ном билан аталарди. Бу одамларда илк таассурот туғдириш орқали компания ёки маҳсулот ҳақида фикр ҳосил қилишни англатарди. “Харидорлар ҳақиқатан ҳам китобга унинг муқовасига қараб баҳо беради, – деб ёзганди Марккула. – Энг юқори сифатли энг яхши маҳсулотни, энг фойдали дастурни ва ҳоказони яратиш мумкин, лекин агар унинг тақдимоти бепарволик билан ўтказилса, унга бўлган муносабат ҳам шундай бўлади. Агар биз товарни креативлик билан ва профессиональ тарзда кўрсатиб берсак, ўзимизга керакли муносабатни сингдирамиз”.

      Кейинчалик Жобс ҳар доим, баъзида ортиқ даражада маркетингга, маҳсулотнинг ташқи кўринишига ва ҳатто қутисининг деталларигача эътибор берди. “Биз iPhone ёки iPad қутисини очаётиб, ҳис этаётган туйғуларимиз маҳсулотни қабул қилишимизда ёрдам беришини хоҳлаймиз, – дейди у. – Бунга мени Майк ўргатган”.

      Режис Маккенна

      Энди Силикон водийсининг бош рекламачиси Режис Маккеннани Apple билан ҳамкорлик қилишга кўндириш керак эди. Маккенна Питтсбургда туғилганди, катта ишчилар оиласида ўсганди, жиддий феъл-атворини у таровати билан яширарди. Коллежни битирмай, Fairchild and National Semiconductor’га ишга кирган, кейинчалик хусусий реклама ва PR-агентлигини очганди. Асосан эксклюзив интервьюлар беришни маъқул кўрарди. Интервьюлари унга хайрихоҳ нашрлар, глобал имидж реклама компаниялари, жумладан, микропроцессорлар ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан жойлаштириларди. Intel ана шундай компанияларга мисол эди. Унинг матбуотдаги рекламасида зерикарли диаграммалар ўрнига пойга машиналари ва покер фишкалари ифодаланганди. Бу реклама Жобснинг эътиборини тортди; у Intel’га қўнғироқ қилиб, буни ким қилганига қизиқиб кўрди. Унга “Режис Маккенна” деб жавоб беришди. “Ўшанда мен Режис Маккенна нима ўзи деб сўрадим, – деб эслайди Жобс, – ва менга бу одамнинг исми эканини