Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-59-860-7
Скачать книгу
донишманд ҳукмдори бўлиб, халқнинг азалий орзуси – тинчлик, тотувлик, ҳар томонлама тараққиётни қарор топтириш йўлида мислсиз шижоат ва матонат кўрсатди. Соф амалий услубда ижод қилди. 1018 юлдуз жамланган ва бугунги энг замонавий ҳисоблардан деярли фарқ этмайдиган мукаммал астрономик жадвални «Зичи жадиди кўрагоний» асарини яратди. Шу билан нафақат халқимизни, балки бутун тараққийпарвар инсониятни олис юлдузлар томон бир поғона юксалтирди. Бу юксаклик бугунги мутараққий замонамиздир. Шунинг учун 1994 йили халқаро миқёсда нишонланган Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллигини Соҳибқирон тантаналарининг узвий қисми деб ҳисоблаш мумкин. 1994 йилнинг 15 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллигига бағишланган тантанали маросимда таъкидлаб ўтилганидек, тарихи бўлмаган халқнинг келажаги ҳам бўлмайди. Неча асрлар, неча минг йилларни қамраб олган улуғ тарихимизнинг инсоният ривожида катта из қолдирган бир қисми Мирзо Улуғбек фаолиятида мужассам бўлган. Бугун насл-насабимизни эслаш ва тиклаш замони келган бир даврда, келажагимизни қураётган бир вақтда катта ғурур ва ифтихор билан айтишимиз мумкин: бизларнинг томирларимизда Улуғбек қони бор, юрагимизда Улуғбек руҳи барҳаётдир.

      Бугун бизнинг мамлакатимизни, бизнинг салоҳиятимизни тан олаётган давлатлар ва халқлар бир нарсани яхши англамоқдалар. Улубекдай муносиб фарзандлари бўлган миллат ҳар қайси замонда ва ҳар қандай шароитда ҳам янгидан-янги ғояларни яратишга қодир халқдир.

      Мирзо Улуғбекнинг буюк тарихий хизматлари эвазига улуғламоқ – бу айни пайтда унинг бобоси Соҳибқирон ҳазрат – ларини ҳам эъзозламоқ демакдир. Ҳар қандай халқ ҳам бундай буюк бобо ва улуғ неварани тарбия этгани учун ғурурланиши табиий ҳолдир. Чунки бундай сиймолар фақат ўз халқига эмас, балки умумбашарий цивилизация учун ҳам хизмат қилади ва жаҳоннинг эътиборини қозонади. Биз бугун тафаккуримизда, ҳаётимиз ва тақдиримизда рўй бераётган улкан ўзгаришларни шундай аждодларимиз руҳига таяниб амалга оширмоқдамиз. Буюк давлат пойдеворини мустаҳкам қилиб қуриш, дунёда ўзимизга муносиб ўрин эгаллашда улуғ боболаримизнинг бебаҳо мероси ҳамиша бошимизни баланд, қаддимизни тик қилади, халқимизнинг кучига куч, ғайратига ғайрат, ишончига ишонч қўшади, мамлакатимиз ва миллатимизнинг халқаро обрўсини оширади. Улуғ сиймоларнинг йирик саналарини нишонлашнинг ижтимоий моҳияти мана шундадир. Оддий халқ ибораси билан айтганда, буни арвоҳ хотира дейдилар! Амударё билан Сирдарё ўртасида жойлашган ҳамда Мовароуннаҳр ёки Туркистон номлари билан машҳур ватанимиз асрлар мобайнида жаҳон цивилизацияси бешикларидан бири ҳисобланган. Буюк Ипак йўлидаги боғловчи марказий ҳалқа, Шарқ ва Ғарб учрашадиган, уларнинг фаол савдо-иқтисодий ва маънавий ҳамкорлиги туғиладиган жой бўлган. Мамлакатимиз тарихи шавкатли номларга бойдир. Биз буюк аждодларимиз – Бухорий, Термизий, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд, Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Бобур ва бугунги кунда бутун дунёга машҳур бошқа Шарқ донишмандларини ёд этамиз ҳамда улар билан