Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-59-860-7
Скачать книгу
ёзишича, ХV асрнинг биринчи ярмида Туркистон билан Румо (Усмонлилар салтанати), Миср, Ҳиндистон, Хитой мамлакатлари орасида дипломатик алоқалар йўлга қўйилган эди. Бу алоқаларни амалга оширишда Абдураззоқ Самарқандийнинг фаол иштирок этганлигига унинг элчилик сафарлари ҳақида келтирган ахборотлари яққол далил бўла олади, унинг ўзи ҳам элчилик карвонларига сорбонлик қилади. Хоқони саид Шоҳрух Абдураззоқ Самарқандийни Жанубий Ҳиндистоннинг Ҳинд океани қирғоғига жойлашган Колиқут шаҳрига ва Вижаянагар давлатига элчи қилиб юборади. 1442 йилнинг 13 январида йўлга чиққан Абдураззоқ Самарқандий Форс вилояти, Арабистон яримороли қуруқлик ва денгиз йўли билан бориб, 1442 йил 17 октябрда (яъни 9 ойдан кўп йўл юриб) Коликутга етади. Элчилар бу шаҳарда 5 ой туриб, сўнг Вижаянагарга ўтишган. У ерда 1443 йилнинг охиригача бўлиб, ўша йилнинг 5 декабрида қайтишга отланган ва 1444 йилнинг декабрь ойида Ҳиротга қайтиб келишган, кўринадики, бу элчилик сафари бир ойи кам 3 йил давом этган.

      Шайбонийлар ҳам дипломатик алоқаларга эътибор беришган. Хитой, Мўғулистон, Бобурийлар давлати, Сафавийлар давлати, усмонлилар салтанати, шунингдек, Қрим хонлиги, Қозон хонлиги, 1547 йили рус подшолиги вужудга келгач, бу давлат билан элчилик алоқаларини ўрнатган. Амир Темур замонидан бу даврнинг фарқларидан бири шу эдики (орадан бир асрча вақт ўтган эди), темурийлар салтанати ва Олтин Ўрда давлати ўрнида кўпгина катта-кичик давлатлар вужудга келган.

      Шу даврда Усмонлилар салтанати айниқса кучайган, ҳудуди ғарбда Шимолий Африка ва Болқондан тортиб, Шарқда Сафавийлар давлатигача, шимолда Қора денгиз бўйларидан тортиб жанубда Қизил денгиз, Форс денгизи ва Ҳинд океанигача борарди. Деярли барча араб давлатлари, шу жумладан, Макка ва Мадина шаҳарлари жойлашган Ҳижоз мамлакати ҳам бу салтанат таркибида эди, шу сабабли усмонли давлат бошлиқларига халифа унвони берилган бўлиб, давлатнинг номи ҳам Усмонлилар халифалиги деб юритиларди. 1453 йили Кустантиния шаҳри фатҳ этилган бўлиб, Истанбул номи билан мамлакат пойтахтига айлантирилган эди.

      Ўртада Усмонлилар халифалиги борлиги боисидан бўлса керак, шайбонийлар (Амир Темур замонида бўлганидек) Ғарбий Оврупо давлатлари билан дипломатик алоқалар олиб боргани ҳақида бизнинг қўлимизда маълумотлар йўқ.

      Шайбонийлар ҳам ўзбек дипломатиясининг азалий анъанасига риоя қилиб, чет элларга машҳур кишиларни элчи қилиб жўнатганлар. Бир мисол. «Бобурнома»да ёзилишича, Султон Ҳусайн Бойқаро ҳукмронлик қилган йилларда, Алишер На-воий ҳомийлигида камол топган энг атоқли мусанниф (яъни бастакор), Бобур сўзи билан айтсак, «Яхши савтлари ва хўб нақшлари бор. Ул замонда онча нақш ва савт боғлар киши йўқ эди», Ғулом Шодийни Муҳаммад Шайбонийхон Қозон хони Муҳаммад Аминхон ҳузурига элчи қилиб жўнатади. (Бугунги ўқувчига тушунарли бўлсин учун йўл усти «савт» ва «нақш» сўзларига изоҳ бериб ўтамиз. Бу ўринда «савт» сўзи куй маъносини, «нақш» сўзи эса ашула, қўшиқ маъносини англатмоқда. Ҳозир ҳам мақомнинг чолғу йўллари