Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-59-860-7
Скачать книгу
бир миллий мафкура муайян даражада (ўзгалар манфаатига зид бўлмаган ҳолда, албатта) устувор ҳуқуқ ва мавқега эга бўлиши табиийдир. Бусиз ҳар бир миллат, бу ўринда ўзбек миллати, миллий такомил топа билмайди. Миллий давлатнинг бош вазифаси ҳам аслида шудир. Республикамиз аввало ўзбек миллатининг гуллаб-яшнаши учун даъват этилгандир, шу боисдан ҳам Ўзбекистон деб аталур!

      Энди яна халқларнинг этник таркиби масаласига қайтамиз. Араб халқи асосан бир қавмга мансуб араб қабилаларидан шаклланган. Шу билан бирга араб халқининг шаклланишида бошқа халқлар, элатлар ва қабилалар иштирок этган… Мисрда қибт халқи, Ливия, Тунис, Марокаш, Жазоир, Мавританияда мавр халқи, Сомалида занжийлар қатнашган. Шунингдек, араб халқининг шаклланишида туркий халқлар ҳам сезиларли даражада иштирок этганлар. Маълумки, деярли барча араб халқлари салкам 5 асрча Усмонли халифалиги таркибида яшаганлар. Мисрда эса икки-уч аср давомида туркий қипчоқ қабиласига мансуб сулола вакиллари ҳокимиятни бошқариб, вақтлар ўтиши билан миср халқи таркибига сингиб кетганлар.

      Ёки бўлмаса, мисол учун дунёдаги энг ёш давлатлардан бири бўлмиш Покистон Ислом Республикаси халқини олиб кўрайлик. Бу халқнинг шаклланишида ҳинд, форс, туркий ва араб халқлари, пуштун қабилалари қатнашганлар, унда бобурийларнинг ҳам муайян ҳиссалари бор, албатта. Покистоннинг давлат тили бўлмиш урду (туркий ўрда сўзидан келиб чиққан) тили луғатида ҳам бу ҳолатни кўришимиз мумкин.

      Ҳозирги кунда жаҳон бўйича энг илғор миллатлардан ҳисобланувчи инглиз, олмон, фаранг, итальян ва бошқа халқлар бир ирқий гуруҳга мансуб инглиз, сакс, норман, шотланд, ирланд қабилаларидан шаклланганлар.

      Халқларнинг этник таркиби хусусида доира ва миқёсни кенгроқ олиб сўз юритишимиздан мурод шуки, ҳурматли ўқувчиларимизни масала моҳиятига иложи борича чуқурроқ олиб кириш ва бу борада тасаввурларини бойитишга интилишимиздир. Бизким, ўзбеклар худди инглиз, олмон, фаранг, итальян халқлари каби бир ирқий гуруҳга мансуб туркий қабилалар уюшуви, қўшилуви ва сингишувидан шаклланган халқмиз. Асосан туркий қон жўш уриб турган томирларимизда асрлар давомида борди-келди қилиб, қуда-андачилик қилиб келаётган қўшни халқларнинг, шунингдек, узоқ-яқиндан турли илинж ва мақсадлар билан юртимизга келиб, бу ерларда қолиб кетиб, халқимиз бағрига сингишиб кетган одамларнинг ҳам қони бор, албатта. Дунёда қонига бошқа қон қўшилмаган, «мутлақо ўз қони»га эга бирортаям халқ бўлмаса керак. Ҳамма-ҳаммамиз энг аввало ана шу рубъи маскун – Ер фарзандларимиз, кейин эса ўз юртларимизнинг фуқаролари бўламиз.

      Халқларнинг халқ сифатида шаклланган ҳудуд-масканлари ҳам миқёс, кенглик ва доира жиҳатдан турлича бўлади. Бир халқ кичик бир ҳудудда шаклланган бўлса, иккинчи бир халқ улкан ҳудудда шаклланган бўлади. Шунингдек, бирор халқнинг халқ бўлиб шаклланган ҳудуди майдон жиҳатидан унинг ҳозирги давлати ҳудудидан катта ёки кичик бўлиши ҳам мумкин. Бу кўп нарсаларга, ўша халқнинг ўтмишда бошидан