Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-59-860-7
Скачать книгу
ўзбеклар учун ҳам бегона бўлмаган. Масалан, Доро ва Кайхусравнинг форс тилида сўзлашувчи аскарларининг бир қисми Туронзаминда қолиб кетган. Искандар Мақдуний билан келган юнонлар билан ҳам шундай бўлган. Амир Қутайба билан келган араблар Туркистон тупроғида туркийлашиб кетган. Чингизхон билан келган мўғулларнинг аксарияти юртимиздаги иқлим, яшаш шароитига кўника олмай ўз ватанларига қайтиб кетган бўлса, бир қисми Туркистонда қолиб, асрлар давомида туркийлашиб, исломни қабул қилиб, халқимиз бағрига ихтиёрий равишда сингишиб кетган. Албатта, бу бошқа масала. Чингизхон билан келган туркий қабилалар, жумладан, барлослар учун туркийланишнинг ҳожати йўқ эди, чунки уларнинг ўзи туркий эдилар. Улар Туркистонда исломни қабул қилдилар, холос. Бу тамом бошқа масала. Демак, барлослар, жалойирлар кейинчалик туркийлашдилар, дейиш ўрнига «барлослар, жалойирлар исломни қабул қилдилар» дейиш ҳақиқатга тўғри келади. Фикримизнинг исботи учун яна далиллар келтирамиз. Агар барлослар мўғул бўлса, келиб чиқиши бўйича барлос қабиласига мансуб Амир Темур ўз халқига қарши қилич кўтариб чиққан бўлармиди? Ёки бўлмаса, туркийлашган, мусулмон динига ўтган чингизий хонлардан бирининг қизига уйланиб, «кўрагон» унвонини олишига ҳожат бўлармиди? Ёки тўнғич ўғли, валиаҳди Жаҳонгир мирзони, севимли набираси Улуғбекни Туронда мусулмон бўлган мўғул хонларининг набира ва авараларига уйлантириб, уларнинг ҳам «кўрагон» бўлишларига саъй-ҳаракат қилармиди? Хуллас, туркийлашиш бошқа, мусулмонлашиш бошқа. Барлослар мусулмонликни қабул қилган аслан туркийлардир. Бизким, ўзбеклар туркликнинг ўзаги ёки туркликнинг бош бўғинимиз десак хато қилмасак керак. Бошқача айтганда, ўзбек халқининг шаклланишида деярли барча туркий қавмлар қатнашган, десак бўлади. Бу фикрга далилимиз шуки, қадим Туроннинг маркази Туркистон бўлса, Туркистоннинг маркази ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидир. Туркистон барча туркий халқларнинг ареали – келиб чиқиш ери деб эътироф этилган экан, демак Ўзбекистон ареалнинг ареалидир. Юртимизнинг жуғрофий жиҳатдан эгаллаган ўрни ҳам шу фикрни тасдиқлаб турибди.

      Халқларнинг ном олиши ҳам икки хил бўлар экан. Масалан, қирғизлар VI–IX асрларда Онасой бўйларида қабила бўлиб яшаганида ҳам, IX–X асрларда қирғиз хоқонлигини тузганида ҳам, XVII асрда Иссиқкўл бўйларига, Тиёншон тоғларига кўчиб келганида ҳам, ундан кейин Қўқон хонлиги таркибида яшаганида ҳам ва ҳозир ҳам қирғиз деб аталади:

      қабила, элат, халқ ва миллат бир номда – қирғиз.

      Қозоқлар XVI асрда элат бўлиб шаклланганидан бери фақат битта ном билан аталадилар. Туркманлар ҳам XV асрнинг охири XVI асрнинг бошларида элат бўлиб шаклланганларидан бери туркман деб аталадилар. Волга (Итил), Ока, Кама дарёлари бўйларини макон тутган қардошларимиз то XIII асрнинг бошларигача, яъни чингизийлар босқинига қадар булғор деб, давлатлари Булғория деб аталган бўлса, кейин эса татарлар деб аталдилар. Туркиялик қардошларимиз билан бўлган ҳол янада ажойибдир. Улар X–XI асрларда турк элати бўлиб шаклланган