Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Чингиз Айтматов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-6609-8-4
Скачать книгу
орқада қолиб, то кўздан ғойиб бўлгунча ҳайдаб бордим. Дарада, кўприкдан ўтишим биланоқ машинани йўлдан четга буриб, бутазорда тўхтатиб, чироқларини ўчирдим. Шу ерда тунашга аҳд қилдим. Чўнтагимдан папирос олдим. Гугурт қутисида биттагина гугурт чўпи қолган экан. У лов этиб ёндию, ўчиб қолди. Папиросни ҳам қутичага қўшиб кабина ойнасидан улоқтириб юбордим, бошимга калта пўстинни тортиб, оёқларимни йиғиштирганимча ўриндиқда букчайиб ётиб қолдим.

      Қоп-қоронғи ва баҳайбат тоғлар устида ой хирагина нур сочиб турарди. Дарада шамол ҳазин гувиллар, очилиб турган кабина эшигини у ёқдан бу ёққа тебратар эди. У шамолда оҳистагина ғижирларди. Кабинада ётар эканман, ўзимнинг бутунлай яккаю ёлғизлигимни, одамлардан, оиламдан ва автобазадаги ўртоқларимдан ажралиб қолганлигимни ҳали ҳеч қачон ҳозиргидек чуқурроқ сезмаган эдим. Бундан буён бу тахлитда ҳаёт кечириш мумкин эмас эди. Ўзимга-ўзим сўз бердим: сафардан автобазага қайтиб келишим биланоқ, Хадича билан гаплашаман, ундан мени кечиришини, икковимиз ўртамизда бўлиб ўтган ҳамма нарсаларни унутишини илтимос қиламан. Шундай қилсам, виждонан ҳаққоний ва тўғри иш тутган бўламан.

      Бироқ ҳаёт бу фикримни бошқачасига ҳал этди. Мен шундай бўлишини ҳеч қачон ўйламаган ва кутмаган эдим. Орадан бир кун ўтгач, эрталаб довондаги базага етиб келганимда, уйда ҳеч ким йўқ эди. Эшик ланғиллаб очилиб ётарди. Дастлаб Асал бирон ёққа: сувгами, ўтингами чиққан бўлса керак, деб ўйладим. У ёқ-бу ёққа қарадим. Хонада ҳамма нарса ивирсиб ётарди. Олов ёқилмаган, қора печкадан қандайдир ёқимсиз совуқ уриб турар, уй ҳувиллаб ётарди. Самаднинг каравоти ёнига бордим – бўм-бўш.

      – Асал! – деб шивирладим даҳшат аралаш.

      «Асал!» – деб шивирлаб акс садо берди деворлар.

      Мен эшикка ўқдек отилиб чиқдим.

      – Асал! – деб қичқирдим ҳовлида туриб. Ҳеч ким жавоб қилмади. Қўниқўшниларимизникига югурдим, бензин-колонкага чопиб бордим, ҳеч кимдан аниқроқ жавоб ололмадим. Одамларнинг айтишича, кеча боласини танишлариникида қолдириб, ўзи кун бўйи қаёққадир кетибди ва тунда қайтиб келибди. «У воқеадан хабар топиб кетиб қолган!» – деган даҳшатли хаёлдан чўчиб кетдим.

      Умримда ҳали ҳеч қачон Тянь-Шань тоғларидан машинани ўша, мен учун бахтсиз бўлган кундагидек тез ҳайдамаган бўлсам керак. Мен нуқул қаердадир анови муюлишдан кейин ёки анови дарада, ёки яна қаердадир йўлда унга етиб оладигандек бўлавердим. Гўё бургутдек парвоз қилиб, кетиб бораётган машиналарни қувиб етардим ва уларга ёнма-ён келиб машинага тормоз берардимда, кабина ва кузовларга кўз югуртириб чиқиб, шофёрларнинг сўкиш-койишлари остида машинани яна илгарилаб елдириб борардим. Мен шу вазиятда радиатордаги сув қайнаб кетмагунча уч соатлар чамаси машинани бетўхтов елдек учириб ҳайдадим. Кабинадан сакраб тушдим-да, радиатор устига қор соча бошладим, сўнгра йўл ёқасидаги пастликдан сув олиб чиққани югурдим. Сувни дарҳол қуйдим. Радиатордан буғ кўтарилар, машина эса пойгадан чиққан отдек уфурарди. Рулга энди ўтирмоқчи ҳам эдимки, Алибекнинг қаршидан келаётган автоприцепига кўзим тушиб қолди. Қувониб кетдим. Гарчанд