Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Чингиз Айтматов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-6609-8-4
Скачать книгу
Ҳамонки шундай дардга йўлиққан экансиз, бунинг бирор чорасини топишимиз даркор!

      – Биз нима ҳам қила олардик? Сен фақат Исмоилга ҳеч нарса дема. Негалигини ўзинг яхши тушунасан. Менсиз ҳам унинг ғам-ташвиши етарли. Менинг дардимга дармон излашнинг эса ҳожати йўқ. Шунинг учун ҳам шу чоққача жим юрган эдим-да. Ҳа, қизим, мен бошқа нарса ҳақида ўйлаяпман. Ўзим билан бирга олиб кета олмайдиган бошқа дард бор. Танамдаги оғриқ ўзим билан бирга кетади. Аммо сизларнинг ҳолингиз не кечиши, у ҳам, сен ҳам эл орасида бош кўтариб юролмасликка қачонгача чидай олишингизни ўйласам… – деб ўғлининг ҳали қуриб улгурмаган кўйлагини янада қаттиқроқ ғижимлади ва ҳиқиллаганча туртиб чиққан ориқ елкаларини титратиб, йиғламсираган овозда давом этди: – Ахир инсон одамларсиз яшай олмайди-ку. Одам одам билан тирик! Яккаю ягона жигарбандимга раҳмим келади, унинг аянчли аҳволига ачинаман; агар аёл илон туғса, ўша илонни ҳам вужудининг бир қисмидек авайлайди, жигарни юлиб бўлмаганидек, уни ҳам танадан ажратиб бўлмайди. Мен бу дунёда фақат фарзандим учун яшадим. Нимасини айтай, ўзинг ҳам онасанку ахир. Сен бир гапни билишинг керак, фақат эрингга бу ҳақда оғиз оча кўрма. Ҳа, ундан олдин яна бир гапни эслатиб қўяй. Сен мен учун, Саида, бу дунёда ҳаммадан ҳам яқин кишимсан, ўлаётганимда ҳам Оллоҳдан фақатгина сенинг бахтингни сўрайман ва Оллоҳга ҳаммасидан рози эканимни айтаман. Ва нариги дунёда ҳам фақат бир нарсани – сенинг бахтингни сўрашимни айтаман. Гоҳида ўйлаб қоламан, бу жазо бизга қайси ёзиқларимиз учун? Ўзинг биласан, асли бу ерлик эмасмиз, гарчи бу ердагилар учун анчадан бери туғишгандек бўлиб қолсак ҳам. Бу ерларга кўчиб келганимизнинг сабаби болаларим турмади. Хўжайиним бироз хаста эди, бу ёққа келганимиздан сўнг соғлиғи бутунлай ёмонлашди. Хуллас, бу манзилга келиб, бирон рўшнолик кўрганимизни билмайман. Унгача эса учта гўдагимни дафн этдик. Кейин Исмоил бўйимда бўлди, у тўртинчи фарзандим. Эрим дедики, бу ерда ишимиз юришмаяпти, болаларимиз турмаяпти, кел, қўшни овулга кўчиб ўтайлик, у ерда ҳам узоқ қариндошлар бор, шекилли. Мен эса буниси ҳам ўлиб қолса-чи, деб қўрқардим… Дунёнинг нариги чеккасига боришга ҳам тайёр эдим. Бу ерларга шу тариқа келиб қолганмиз. Ўғлим туғилиб, ҳаётимиз гўё изига тушиб кетгандек туюлса-да, эримнинг соғлиғи кундан-кунга ёмонлашиб борарди. У қаттиқ йўталар, ўпка хасталигидан озор чекарди. Орадан беш йил ўтиб у дунёдан кўз юмди. Мен эса беш яшар ўғилчам билан ёлғиз қолдим. Ўшанда маъракадан сўнг сен ҳеч қачон кўрмаган, танимаган акаларим келишган эди.

      – Эшитганман, биламан. Бир пайтлар ўзингиз айтгандингиз. Чотқолга кетишган, деган эдингиз, – деб эслатиб қўйди Саида.

      – Тўғри, тўғри, бу ҳақда ҳеч кимга айтма, деб ўзим огоҳлантириб қўйган эдим-ку. Акаларим бақувват, меҳнаткаш одамлар эди. Келишгач, юр, сени ўзимизга яқинроқ жойга кўчириб олиб кетамиз, бу ерда ўғлинг билан беваликда кун кечириб нима қиласан? Ҳали ёшсан, балки бошқа эр ҳам топилиб қолар. Ҳаётда нималар бўлмайди дейсан. Бу ерда эса ёлғизсан, акаларинг қанотида бўлсанг, совчиларнинг