Илон ўчи. Мирмухсин Мирсаидов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Мирмухсин Мирсаидов
Издательство: ZABARJAD MEDIA
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-7389-9-7
Скачать книгу
ҳар нима қилса арзийди. Қўйинг, ёмон фикрларга борманг, адаси!» Профессор ҳайрон бўлиб, хотинига тикилди… «Биз, ўзбеклар, баъзан жуда ошириб юборамиз, бу тўғри эмас! Бу, аслида, менинг бурчим эди-ку!» деди яна профессор. Ҳа, дарҳақиқат, Жамшидбек акада кейинги йилларда шундай «саховат» авж ола бошлади. Қимматбаҳо туҳфалар олар, иши тушадиганларга тортинмай мана шундай «туҳфалар» ҳам иноят қиларди. Маҳбубахон ҳайрон, болалигида кўп қийинчиликларни кўрган Жамшидбек кейинги йилларда пулни пўчоқча кўрадиган бўлиб қолган.

      Сузонғич ҳўкизнинг олдидан, тепонғич отнинг орқасидан ўтиш хавфли, дейдилар. Жамшидбек Зулфиқоров она тилимизнинг хор бўлаётганидан тутақар, тили ғариб, она тилиси бўлмаган кимсанинг тўрт томонидан ўтиш хавфли, дерди. «Тил масаласи – дил масаласи, ҳозирги кунда бу ғоятда муҳим, она тилимиз хусусида кўпроқ гапириш пайти етганга ўхшайди…» Жамшидбекнинг мана бу томони Маҳбубахонга ёқарди.

      Жамшидбек Зулфиқоров 1931 йили Тошкентда туғилган. Шу йигитлар вояга етиб, жумҳуриятга раҳбарлик қилаётганининг ўзи катта бахт. Жамшидбек шу кунгача нимаики топган бўлса, ўз қўл кучи билан топган, отадан ҳеч қандай мерос қолмаган. Бундан ўн йилча бурун ҳовлини ҳам укасига ташлаб, ўзи коммунал уйга кўчди. Бошқа шаҳарларда ўқиди, ишлади, аммо қонида, вужудида ота қони сузар эканми, ирсият қонуни устунлик қила бошлади, яъни ўзбек ўзлигини таний бошлади. Кўпларга завқу ҳаяжон берган «Лайли ва Мажнун»ни, «Фарҳод ва Ширин»ни, «Ўткан кунлар»ни қайта-қайта ўқиди. Миллий туйғу Жамшидда анча барвақт камол топди, унинг бахтига қўрқинчли таъқибу «қама-қама»лар йўқ, миллий ифтихор учун кишига миллатчи деган тавқи лаънат осмайдилар. Ҳаво мўътадил, қуёш нурида ҳамма гуллар қийғос очилиб ётибди…

      Нигора отаси билан фақат мансабдор эмас, билимдон, гўё қомусий арбоб сифатида ҳам фахрланарди. Ишларида отасининг мансабини суиистеъмол этмаслигини ҳаммага ҳам гапиравермасликка ҳаракат қиларди. Отанинг кўп вақт айтиб юрадиган уч шартини ҳам яхши биларди.

      Дарҳақиқат, Жамшидбек Зулфиқоров мансабдор шахс сифатида учта шартга қатъий амал қиларди. Бу унинг кундалик ишида заруратдай сезиларди ҳам.

      «Биринчидан: оила аъзоларини, айниқса рафиқамнинг давлат ишларига аралашувига йўл қўймаслик; иккиламчи, қариндош-уруғларнинг шахсий илтимосларини бажаришда мансабни суиистеъмол қилмаслик ва ниҳоят, учинчи – маҳаллийчилик қилмаслик. Шу даражадаги оғир жиноят ҳисобланган – порадан ҳазар қилмоқлик ва яна уч нарсага: тилга, нафсга, ҳирсга эҳтиёт бўлмоқлик ғоятда зарур, дерди у. Бу уч шарт бажарилмас экан, мансабдорнинг қўли ҳаром, унга ҳеч қачон ишониб бўлмайди!»

      Эндиги ҳикоя яна Нигора билан Ҳабиб хусусида бўлиб, унинг ҳаловати бузилгани, қизлар балоғат ёшига етгач, албатта бу даврни бошдан ўтказишлари неча асрлар мобайнида кузатилган. Муҳаббат ёши ҳар бир қизда ҳар хил кечади; бировлар анча совуқлик билан, бировлар Лайлию Шириндек ишқ алангасида ёнадилар.

      Учинчи ҳикоя

      ЎН САККИЗ ЁШИНДАДУР

Скачать книгу