Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Иброҳим Ғафуров
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-20-988-6
Скачать книгу
эшитилади, шунинг учун ҳам бояги бадиий нуқтаи назардан уларни ўрни бўлса-бўлмаса ҳикоя қатига киритади. Журналист шу хаёлот тумани ичида ўз хонасига блокнотини олгани кириб боради ва беҳад бир соддадиллик билан шундай ҳикоя қилади: «Ўз хонамга ўйчан кирган эканман, шекилли, шерикларим галма-гал тинчликми, деб сўрашди. Шундагина мен бебош хаёлимнинг жиловини қўлга олдим. Дабдурустдан ич-ичимдан ғурурга ўхшаш ҳиссиёт пўртана бўлиб тоша бошлади.

      – Тинчлик бўлганда қандоқ, – дедим кулимсираб, – ошиғим олчи. – Юрагимга ҳазил ҳам сиғди. Столнинг ғаладонини очиб муқоваси чўғдек қип-қизил, қўл тегмаган янги блокнотни олдим. Кейин ҳамхоналаримга бирма-бир кўз югуртириб, «хўп, бизга оқ йўл», дедим-да, ташқарига чиқдим». Қизиғи шундаки, журналист йигит тасвирлаётган ҳолатларнинг биронтаси ҳам, унинг шу вазиятда табиий бўлган ҳолатига ўхшамайди. Агарда шу журналист йигит илк марта қўлига қалам олаётган, илк марта бундай топшириқ билан йўлга отланаётган булса эди, унинг журналистликка тасодифан кириб қолган ва энди биринчи топшириқни олиб бўйнига тош илингандай нима қилишини билмай «хаёлот тумани ичра» эс-ҳушидан айрилиб, ўйчан бўлиб қолиб, бебош хаёлининг жиловини дам йўқотиб ва дам қўлга олиб турганлигини бир қадар англаш мумкин бўлар эди. Лекин, афтидан, бунақага ўхшамайди. Бу бошлиқ топшириқ берca, нимагадир кувончдан ўзини йўқотиб қўядиган, «дабдурустдан ич-ичидан ғурурга ўхшаган ҳиссиёт пуртана бўлиб отиладиган» кишилар қабилидан бўлса керак. Юрагига ҳаттоки «ошиғим олчи» деган ҳазилни ҳам сиғдира оладиган, ҳеч ким, мабодо, индамаса, ўзига ўзи оқ йўл тилайдиган хандон-хушон шахслар камдан-кам учрайди. Журналист йигит фабрикага бориб Иқболжоннинг онаси билан танишади (инженер йигит, очеркнинг бўлажак қаҳрамони Иқболжон уни пешинлик ошга таклиф қилган эди). Журналист аёлни Иқболжоннинг «Дадалари бордир-а?» деган саволга тутади. Ҳикоя қилинишича, бу кутилмаган ғалати саволдан хотин «ёмон» аҳволга тушади, унинг «яраси янгиланади» ва «ая қозон бошига бориб, капгирни бир-икки айлантирди-да, йиллаб қалбида қулфлоғлик ётган дарду ҳасрат сандиғига калит солди». Ёш муаллиф сўзларни ҳис қилмайди, қаҳрамоннинг ҳолатига эътиборсизлик билан қарайди. Бўлмаса, қозон тепасида ёғ дог кила туриб ҳам «дарду ҳасрат сандиғига калит солиб» бўладими асти? Шу қозон бошида гапириладиган гапми?! Шундан сўнг ҳикоя ичида ҳикоя, яъни онанинг ҳикояси берилади. Уруш йиллари уни ўз ўқитувчиси яхши кўриб қолган экан. У муаллим билан синфда биринчи марта кўришган пайтларини шундай тасвирлайди: «Қошлари қоп-қора, қора кўзли, қаддибасти келишган йигит экан. Бир неча бор кўзларимиз тўқнаш келди. Аста-секин тасодифий тўқнашув ўрнини доимийлик эгаллай бошлади. Журнални варақлаган бўлди. Алланималарни ёзди-да, яна синфга… менга кўз югуртира бошлади». Шу синфнинг ўзида «тасодифий тўқнашув ўрнини доимийлик эгаллаган бўлса», муаллим ундан сира ҳам кўзини узмай тикилиб қолган бўлади ҳисоби. Бундан ташқари аёл киши бизнинг шароитимизда